L. R. Mirjaloljva Nizomiy nomidagi tdpu huzuridagi xtxqtumohm, Maktabgacha, boshlangich va maxsus ta’lim kafedrasi mudiri, p f. n., dotsenti


Download 398.68 Kb.
bet37/55
Sana04.01.2023
Hajmi398.68 Kb.
#1076981
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55
Bog'liq
116250 ЯНГИуслубий тестологияMicrosoft Office Word (4)

ТЕСТНИНГ ТЕЖАМЛИЛИГИ
Бу мезон тестнинг режалилигидан далолат беради. Агар тест аниқланмоқчи бўлган объектни мумкин қадар қисқа вақт ичида аниқлаб берса ёки қўйилган мақсадга эришишга қанчалик тез ёрдам берса, ушбу тест тежамли ва режали бўлади. Бу сифат тестнинг бошқа назорат ва баҳолаш услубларидан афзаллигини кўрсатади.
ТЕСТНИНГ ХОЛИСЛИГИ (объективлиги)
Тестлар тадқиқотчи ёки тестни ўтказаётган ўқитувчининг синалаётганлар ёҳуд талабалар ҳақидаги шахсий фиколарини умуман ҳисобга олмаган ҳолда уларнинг билимини баҳолаши керак. Бу мезон тестнинг холислигини ва тест жараёнини амалга оширишда ҳамма баравар эканлигини билдиради.
ТЕСТ ЎТКАЗИШ УЧУН ИМКОНИЯТНИНГ ЯРАТИЛИШИ
Бу имконият мавжуд шароитда ҳақиқий бўлиши керак, яъни:

  • ёзма равишдаги тестлар ўтказилганда тест китобчалари, жавоб варақалари, тест натижаларини ҳисоблайдиган воситаларнинг етарли бўлиши;

  • оғзаки равишдаги тестлар ўтказилганда аудиовоситалар, карточкалар, кўргазмали қуролларнинг мавжуд бўлиши;

  • компьютер ёрдамида тест ўтказилганда компьютерлар ва принтернинг, тест матнлари ёзилган дискларнинг тайёр бўлиши мақсадга мувофиқдир.

ҲИСОБЛАШГА ҚУЛАЙЛИЛИК
Агар тестнинг натижаларини ҳисоблаш ёки қайта ишлаш осон бўлса, демак, тест ушбу мезонга жавоб беради. Субъектив ва индивидуал тестларнинг натижаларини ҳисоблаш осон эмас. Имтиҳон олувчи қайси жавоб яхшироқ, тўлиқроқ, тўғрироқ эканини ўйлайди, шубҳаланади, қийналади. Объектив ва гуруҳлар учун мўлжалланган тестлар бундай камчиликлардан холи. Лекин улар ҳам ҳисоблашга қулайлилик жиҳатидан турлича бўлади.
Масалан, жавоблари бир вараққа ёзилган тест натижаларини жавоблари ҳар хил варақларга ёзилган тест натижаларига нисбатан ҳисоблаш осон, чунки биринчи тестнинг натижалари жавоб варақасига: а) шаблонни қўйиб; б) компьютер ёрдамида; в) перфокарталар воситасида ҳисобланиши мумкин. Иккинчи тест натижаларини эса бундай ҳисоблаб бўлмайди. Бу муҳим мезон ҳисоблашнинг аниқлигига ва ҳисоблаш учун керакли бўлган вақтга таъсирини ўтказади.

Download 398.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling