Лойиҳа бошқаруви
Коммуникацияларни бошқаришни режалаштириш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
Коммуникацияларни бошқаришни режалаштириш
Коммуникацияларни бошқаришни режалаштириш - бу ҳар бир манфаатдор томон ёки гуруҳнинг ахборот эҳтиёжлари, ташкилотнинг мавжуд активлари ва лойиҳанинг эҳтиёжлари асосида лойиҳавий ком- муникация операциялари учун тегишли ёндашув ва режани ишлаб чиқиш жараёнидир. Ушбу жараённинг муҳим афзаллиги шундаки, у тегишли маълумотни ўз вақтида тақдим этиш орқали манфаатдор томонларнинг самарали ва тўлақонли иштироки учун ҳужжатлашти- рилган холда ёндашади. Ушбу жараён, керак бўлганда, бутун лойиҳа давомида вақти-вақти билан амалга оширилади. ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 157 ~ Лойиҳанинг манфаатдор томонларининг хилма-хил ахборот эҳтиёжларини ҳисобга оладиган самарали коммуникацияларни бош- қариш режасини ишлаб чиқиш унинг ҳаётий циклининг дастлабки босқичида амалга оширилади. Режа доимий равишда қайта кўриб чиқилиши ва керак бўлганда манфаатдор томонлар жамоасининг таркиби ўзгарганда ёки лойиҳанинг ҳар бир янги босқичи бошида ўзгартирилиши керак. Чизма 17.2. Коммуникацияларни бошқаришни режалаштириш: киритиладиган жихатлар, инструмент ва услублар, натижалар (PMBoK, 6-нашр) Aксарият лойиҳаларда коммуникацияларни режалаштириш ман- фаатдор томонлар таркибини аниқлаш ва лойиҳани бошқариш режа- сини ишлаб чиқиш жараёнининг эрта босқичда амалга оширилади. Гарчи барча лойиҳаларда лойиҳалар тўғрисида маълумот алма- шиш зарурати мавжуд бўлса-да, маълумотларга бўлган эҳтиёж ва уни тарқатиш усуллари сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу жараён давомида лойиҳа маълумотларини сақлаш, олиш ва натижада архивлаш / йўқ қилиш усулларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлаштириш керак. Коммуникация бошқарувини режалаштириш жараёнининг нати- жалари бутун лойиҳа давомида мунтазам равишда кўриб чиқилиши ва ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 158 ~ керак бўлганда уларнинг доимий равишда қўлланилишини таъминлаш учун уларга ўзгартиришлар киритилиб бориши керак. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling