Лойиҳа бошқаруви


Коммуникацияларни бошқариш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet107/132
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833227
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   132
Bog'liq
d34162b09795326379b49813fea2a638

Коммуникацияларни бошқариш 
Коммуникацияларни бошқариш - бу лойиҳа маълумотларини ўз 
вақтида ва тўғри тўплаш, яратиш, тарқатиш, сақлаш, излаш, бошқа-
риш, назорат қилиш ва архивлаш / йўқ қилишни таъминлаш жараёни-
дир. Ушбу жараённинг асосий фойдаси лойиҳа жамоаси ва манфаат-
дор томонлар ўртасида самарали ва тўлақонли маълумот алмашишни 
таъминлашдир. Ушбу жараён бутун лойиҳа давомида амалга ошири-
лади. Коммуникацияларни бошқариш жараёни самарали коммуни-
кацияларнинг барча жиҳатларини, шу жумладан тегишли техноло-
гиялар, усуллар ва усулларни танлашни белгилайди. Бундан ташқари, 
у коммуникация соҳасидаги ишларнинг мослашувчанлигини таъмин-
лаши керак, бу усул ва услубларни манфаатдор томонлар ва лойиҳа-
нинг эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлаш учун мослаштиришга 
имкон беради.
Чизма 17.3. Коммуникацияларни бошқариш: киритиладиган 
жихатлар, инструмент ва услублар, натижалар (PMBoK, 6-нашр) 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 159 ~ 
Ушбу жараён тегишли маълумотни тарқатиш билан бир қаторда, 
лойиҳанинг манфаатдор томонларига узатиладиган маълумотларнинг 
шаклланиши ва форматланишини, шунингдек, уни тингловчиларга 
мўлжалланган маълумотни тўғри тақдим этиш муаммосини ҳал қила-
ди. Шунингдек, у манфаатдор томонларга қўшимча маълумот олиш, 
тушунтириш ва муҳокама қилиш учун сўров юбориш имкониятини 
беради. 
Коммуникациялар мониторинги 
Коммуникациялар мониторинги - бу лойиҳа ва унинг ман-
фаатдор томонларининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришни 
таъминлаш жараёнидир. Ушбу жараённинг асосий фойдаси коммуни-
кация бошқаруви режаси ва манфаатдор томонларнинг режаси қоида-
ларига мувофиқ мақбул маълумот оқимини таъминлашидадир. Ушбу 
жараён бутун лойиҳа давомида амалга оширилади.
Коммуникация мониторинги коммуникация воситаларининг 
артефактлари ва режада кўзда тутилган операцияларни лойиҳани ва 
кутилаётган натижаларни қўллаб-қувватлаш бўйича манфаатдор то-
монларнинг ёрдамини кучайтириш ва қўллаб-қувватлаш вазифалари-
ни ҳал қилишда самарали бўлганлигини аниқлайди. 
 
Чизма 17.4. Коммуникациялар мониторинги: киритиладиган 
жихатлар, инструмент ва услублар, натижалар (PMBoK, 6-нашр) 
Тўғри контентга эга бўлган тўғри хабар (жўнатувчи ва олувчи 
учун бир хил маънога эга) тўғри канални керакли вақтда етказилиши-
ни таъминлаш учун лойиҳа коммуникацияларининг таъсири ва 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 160 ~ 
оқибатлари синчковлик билан баҳоланиши ва кузатилиши керак. 
Коммуникациялар мониторинги турли хил усулларни талаб қилиши 
мумкин, масалан, мижозлар эҳтиёжини қондириш бўйича сўровлар, 
олинган сабоқларни тўплаш, жамоани кузатиш, муаммолар журнали-
нинг маълумотларини таҳлил қилиш ёки манфаатдор томонларнинг 
жалб қилинганлик даражасини баҳолаш учун матрицадаги ўзгариш-
ларни баҳолаш бунга мисол бўла олади. 
Коммуникациялар мониторинги жараёни қўшимча ва эҳтимол 
такомиллаштирилган коммуникация режалари ва операцияларини 
амалга ошириш орқали коммуникация самарадорлигини ошириш учун 
коммуникацияларни бошқариш ва/ёки коммуникацияларни бошқа-
риш жараёнини режалаштиришни итерациясини бошлаши мумкин. 
Бундай итерациялар лойиҳа коммуникацияларини бошқариш жараён-
ларининг давомийлигини намойиш этади. Муаммолар ёки ишлашнинг 
асосий кўрсаткичлари, хавфлар ёки зиддиятлар дарҳол кўриб чиқишни 
талаб қилиши мумкин. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling