ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ
~ 103 ~
да у кескин билинади. Шу сабабли, кундалик бизнес операцияларини,
қисқа ёки узоқ муддатли эҳтиёжлар учун етарли маблағ билан таъмин-
лаш керак. Керакли маблағ ва молиялаштириш бизнеснинг ҳажми ва
турига боғлиқдир.
Бино ва иншоотларни қуришни молиялаштиришга бўлган эҳт-
иёж одатда катта ҳажмга эга ва шунинг учун кўпинча ташқи молия-
лаштириш ёки капитал ыщйилмани талаб этади. Ишлаб чиқарувчи
учун ушбу эҳтиёжлар қисман савдо шартномаси бўйича тўлов орқали
молиялаштирилади. Пудратчи учун ушбу талаблар бажарилаётган/
тасдиқланган ишлар учун мижознинг аванс тўлови ва
материал
етказиб берувчилар томонидан тақдим этилган кредит маблағлари
ҳисобидан қисман молиялаштирилади. Лойиҳани
молиялаштириш
одатда босқичма-босқич амалга оширилади, лойиҳа циклининг боши-
да эса анча кўпроқ талаб қилинади. Шу сабабли, уларни пухта режа-
лаштириш, босқичма-босқич амалга ошириш ва лойиҳа
давомида
маблағ мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш учун кузатиб бориш керак.
Молиялаш зарурияти
Маблағни топишда яхши қадамлардан
биринчиси бу ушбу
атамага аниқлик киритиш ва кейинчалик бизнес ҳамжамиятида кенг
қўлланиладиган турли хил молия турларини аниқлашдир. Бу муҳим
фарқдир, чунки маблағга бўлган талабнинг табиати мос келадиган ва
узоқ муддатли бизнес ўсишига таъсир қиладиган тегишли манбаларни
аниқлашда муҳим рол ўйнайди. Бизнес учун зарур бўлган учта асосий
капитал турлари мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: