Лойиҳа матни 67027-(69933)
Қишлоқ хўжалиги, мелиоратция ва йўл-қурилиш техникалари (параметрлари)ни техник
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Тормоз тизимлари
Қишлоқ хўжалиги, мелиоратция ва йўл-қурилиш техникалари (параметрлари)ни техник
кўрикдан ўтказишга доир ТАЛАБЛАР 1-§. Умумий қоидалар 1. Ушбу Талаблар жисмоний ва юридик шахсларга тегишли тракторлар, тиркамалар, ўзиюрар машиналар, мелиоратив ва йўл-қурилиш техникалари (параметрлари)ни техник кўрикдан ўтказишга доир техник нормаларни белгилайди. 2. Техникалар техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил этиш ва уни ўтказиш учун тегишли синов жиҳозлари ва ўлчаш воситалари бўлиши зарур. 2-§. Тормоз тизимлари 3. Тормоз тизимлари тормозлаш самарадорлиги ва тормозлаш пайтида транспорт воситасининг барқарорлиги кўрсаткичларига мос келиши керак: а) тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари учун - «Халқаро стандарт. Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Тракторлар ва ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналари. Умумий хавфсизлик талаблари»; б) трактор тиркамалари ва ярим тиркамалари учун - ГОСТ 10000-2017 5.5 - 5.8 «Давлатлараро стандарт. Трактор тиркамалари ва ярим тиркамалари. Умумий техник талаблар»; в) ўзиюрар йўл-қурилиш машиналари учун - «Қазиш машиналари. Ғилдиракли project.gov.uz 22.10.2022 99 машиналарининг тормоз тизимлари. Самарадорлик талаблари ва синов усуллари»; 4. Певматик тормоз юритмали трактор поездларининг тормоз тизимининг фавқулодда (автоматик) тормозлаш режими ишчи ҳолатда бўлиши керак. 5. Пневматик тормоз тизимининг уланиш бўғинлари ва элементларидан сиқилган ҳаво чиқишига йўл қўйилмайди. 6. Гидравлик тормоз тизимида тормоз суюқлигининг оқиши ва (ёки) гидравлик тормоз узатмасининг қувурлар ёки уланишларнинг зичлиги бузилишига йўл қўйилмайди. 7. Тормоз тизими зичлигини йўқотилиши ёки бузилишига олиб келувчи занглашга йўл қўйилмайди. 8. Тормоз қувурларининг механик шикастланишига йўл қўйилмайди. 9. Тормоз юритмасида ёриқлар ёки қолдиқ деформацияга эга қисмларнинг бўлишига йўл қўйилмайди. 10. Тормоз тизимларининг сигнализация ва тормоз тизимини назорат қилиш воситалари, пневматик ёки пневмогидравлик тормоз узатмаларининг босим ўлчагичи ва тўхташ тормоз тизимини бошқариш мосламаси ишчи ҳолатда бўлиши керак. 11. Босим остида тормоз шлангларининг шишиши ва (ёки) кўринадиган ёриқлар, занглаш, ишқаланиш жойлари бўлишига йўл қўйилмайди. 12. Трактор поездларининг пневматик тормоз шлангларининг жойлашиши ва узунлиги трактор ва тиркаманинг (ярим тиркаманинг) ўзаро ҳаракатланиши пайтида уларнинг шикастланишига олиб келмаслиги керак. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling