Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Ўрта бўғин бошқарув раҳбарлари юқори бўғин бошқарувчиларига 
бўйсунадилар 
ва 
қуйи 
бўғин 
(техник) 
раҳбарларининг 
ишини 
йўналтирадилар ва назорат қиладилар. Агар муассаса/ташкилот кенг 
тарқалган тузилмага эга бўлса, унда ўрта бўғин бошқаруви раҳбарлари икки 
қўшимча даражага бўлинадилар (юқори даражадаги ўрта бўғин бошқаруви 
раҳбарлари ва қуйи даражадаги ўрта бўғин бошқаруви раҳбарлари). Ўрта 
бўғин бошқаруви раҳбарларига энг кенг тарқалган мисол қилиб 
қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: декан (олий таълим муассасида), 
бўлим бошлиқлари (агар гап бизнес ҳақида борса), сектор бошлиғи ва 
бошқалар. 
3
Самаров Р. Ижтимоий тараққиѐтни таъминлашнинг назарий-амалий жиҳатлари // Ж. Муҳофаза +, 4 – сон. 
2011 (78). - Б. 4. 


318 
Қуйи бўғин бошқаруви раҳбарлари ишлаб чиқариш вазифаларининг 
бажарилишини назорат қилишади. Булар - ташкилий даража, яъни бевосита 
кадрлар/ишчилар ѐки ѐш кадрлар билан ишлайдилар. Қуйи бўғин бошқаруви 
раҳбарлари жуда хилма-хил бўлган ҳаракатлар мавжуд бўлган қизғин ишни 
бажарадилар. Улар бир вазифадан иккинчисига ўтишларига тўғри келади. 
Шундай қилиб, педагогик бошқарув Ижтимоий бошқарувнинг муҳим 
қисми ҳисобланиб, ўз мақсади, предмети, манбалари ва таркибларига 
эгадир. 
Педагогик бошқарувнинг мақсади: таълим–тарбия самарадорлигини 
ошириш ва тизим фаолиятини таъминлаш, жамият томонидан таълим 
тарбияга қўйилаѐтган талабларни бажаришини таъминлаш учун тизимнинг 
такомиллашувини ошириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат. 
Педагогик бошқарувнинг предмети: таълим–тарбияни режалаштириш, 
амалга ошириш каби вазифаларни бажариб келаѐтганларнинг фаолияти. 
Педагогик бошқарув манбалари: таълим–тарбия соҳасига оид бўлган илм–
фаннинг ютуқлари: –таълим фалсафаси, таълим социологияси, таълим 
психологияси, таълим ва тарбия назария, таълим иқтисоди, таълим ҳуқуқи, 
таълим медецинаси кабиларнинг натижалари

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling