М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Аниқловчи эргаш гап б
- Шундай
3. Тўлдирувчи эргаш гап бош гапдаги кўрсатиш олмоши билан ифодаланган тўлдирувчини изоҳлаган эргаш гапдир. Тўлдирувчи эргаш гап бош гап билан биргаликда тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гапни ташкил этади. Тўлдирувчи эргаш гап, одатда, бош гапга -ки боғловчиси, шарт майли қўшимчаси -са ёрдамида боғланади. Шуни билингки, ҳар бир янгилик бехосият бўлмайди. Кимда гумонинг бўлса, уни кўздан қочирма.(О.) Бош гап таркибида шуни, шунга, шундан каби тўлдирувчилар қатнашади. Баъзан бу тўлдирувчилар туширилиши мумкин. Илтимос қиламанки, олдин раис сўзласинлар. Бу гапда шуни туширилган. Схемаси қуйидагича:
4. Аниқловчи эргаш гап бош гапда аниқловчи бўлиб келган олмош ва айрим сифатларни изоҳлаб келган эргаш гапдир. Аниқловчи эргаш гап бош гап билан биргаликда аниқловчи эргаш гапли қўшма гап деб юритилади. Аниқловчи эргаш гап бош гап билан -ки боғловчиси билан (бунда бош гап таркибида кўпинча аниқловчи бўлиб келган шундай, айрим, баъзи сўзлари иштирок этади) ёки шарт майли қўшимчаси -са билан (бунда эргаш гап таркибида қандай, қайси, кимнинг каби олмошлар, бош гап таркибида эса шу, шундай, ўша, унинг, баъзи, бир хил, айрим, бир, бир қанча, каби олмошлар бўлади) боғланади: 1. Шундай инсон ҳақида хабар келтирдимки, унинг ҳар бир сўзи гавҳардир. 2. Кимнинг кўнгли тўғри бўлса, унинг йўли ҳам тўғри. Баъзан бош гапдаги олмош билан ифодаланган аниқловчи туширилиши мумкин: Одам борки, ҳайвон ундан яхшироқ. Схемаси қуйидагича:
Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling