М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Бош гапдаги маълум бир бўлакни изоҳлаб келадиган эргаш гаплар


Download 1.58 Mb.
bet117/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

2-§. Бош гапдаги маълум бир бўлакни изоҳлаб келадиган эргаш гаплар


1. Эга эргаш гап бош гапдаги олмош билан ифодаланган эгани изоҳлаган эргаш гапдир. Эга эргаш гап бош гап билан биргаликда эга эргаш гапли қўшма гап ҳисобланади. Эга эргаш гап -ки боғловчиси ва феълнинг шарт майли қўшимчаси -са ҳамда сўроқ ва кўрсатиш олмошлари (кимки – у, кимки – ўша, кимки- ўзи, нима – ўша, нимаикиҳаммаси) ёрдамида боғланади: Кимки ёмонлар суҳбатидан қочса, у яхшилар суҳбатига эришади. Баъзан бош гап таркибидаги кўрсатиш олмоши билан ифодаланган эга туширилиши мумкин: Сизга аёнки, сиз ўз оилангиздасиз. Бу гапда шу (эга) туширилган. Схемаси қуйидагича:

1. Ким ...............-са, у ............
2. Ким ..........-са, ўзи ............
3. Кимки .........-са, у ..............
4. Кимда-ким ......-са, у .........

5. Нимаики .........-са, ўша ........ .
6.Нима ..............-са, ўша............. .
7. Шуниси .............-ки, ............... .
8. .....................-ки, ................... .


2. Кесим эргаш гап бош гапдаги олмош билан ифодаланган кесимни изоҳлаган эргаш гап бўлиб, у бош гап билан биргаликда кесим эргаш гапли қўшма гапни ҳосил қилади: Уч оға-ини ботирларнинг энг яхши фазилати шуки, улар халқдан ажралиб қолишни истамайдилар. Кесим эргаш гаплар бош гапга -ки боғловчиси, ўрин-пайт ва бош келишигидаги шу, кимсан олмошлари ёрдамида боғланади. Баъзан бош гапдаги олмош билан ифодаланган кесим туширилади: Яхшиси, сен дарсингни тайёрлагин. Схемаси қуйидагича:

1. .............шуки, ................ .
2. ..........шу ердаки, .......... .
3. ......... шудирки, ............ .

4. .............шундаки, .............. .
5. ......... шундайки, ............... .
6. ........шундан иборатки, ............... .




Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling