3. Ўрин эргаш гап бош гапдан англашилган иш-ҳаракатнинг бажарилиш ўрнини билдирган эргаш гапдир. У бош гап билан биргаликда ўрин эргаш гапли қўшма гап дейилади: Қаерда интизом кучли бўлса, шу ерда тартиб бўлади. Боғловчи воситалар: -са (қаердан, қайга, қаерга, қаерда, шу ерда, ўша ерда, шунда, шу ерга, шу ердан, у ерда) –манг, масин, экан: Қаерда сув бўлса, ўша ерда ҳаёт бўлади. Схемаси қуйидагича:
1. ......қаерга ...-са, ўша ерга..... .
2. ......қаерда ...-са, ўша ерда, .... .
3. .......қайга........-са ўша ерда, .... .
|
4. .......-манг, у ерда .......... .
5. ......-масин, ўша ерда....... .
6. .........қаерда, шу ерда...... .
|
4. Сабаб эргаш гап бош гапдан англашилган иш-ҳаракатнинг сабабини билдирган эргаш гапдир. У бош гап билан бирга сабаб эргаш гапли қўшма гап деб номланади. Қайрилишлар тобора кўпайиб, машинанинг тезлиги сусая бошлади. Бу уйлар илгари бедахона бўлганидан, дарчаси ҳам йўқ эди. Схемаси қуйидагича:
1. ............, шунинг учун........... .
2. ............-ганидан ................. .
3. ...........-гани учун, .............. .
4. ..........-ганидан кейин,......... .
5. ...........-ганидан сўнг,........... .
6. ...........шекилли, ................. .
7. ...........-гунга қадар, ............ .
8. ...........-ган бўлса керак...... .
9. ...............-ми, ..................... .
|
10. ............, чунки ................ .
11. .............., негаки.............. .
12. .........-масдан аввал, .......... .
13. ............., сабабки................. .
14. ............-гач, ...................... .
15. .....шунинг учун......-ки, ...... .
16. ...........-май, ..................... .
17. .........-ки, ......................... .
18. .........-иб, ............................ .
|
Do'stlaringiz bilan baham: |