М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар
Download 1.58 Mb.
|
М. А. амроев она тилидан маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Д и қ қ а т !
- 6. Шарт эргаш гап б
5. Мақсад эргаш гап бош гапдан англашилган иш- ҳаракатнинг нима мақсадда юзага келишини билдирган эргаш гапдир. У бош гап билан бирга мақсад эргаш гапли қўшма гап деб номланади. Боғловчи воситалар: деб, -син деб, -ди деб, -ар деб, -са деб, -ми экан (деб, дея, учун), токи: Одамлар яхши яшасин деб, тинчликка имзо чекдик. Ғўза мирикиб ичсин учун, сув текис оқизилди. Схемаси қуйидагича:
Д и қ қ а т ! –деб ярим боғловчиси буйруқ ва шарт майли, келаси замон феълидан кейин келса, мақсад маъносини, ўтган замон феълларидан кейин келса, сабаб маъносини билдиради(22; 29). 6. Шарт эргаш гап бош гапдан англашилган иш-ҳаракатнинг қандай шарт билан бажарилишини билдирган эргаш гапдир. У бош гап билан бирга шарт эргаш гапли қўшма гап дейилади. Боғловчи воситалар: -са, -са эди, агар, мабодо, борди-ю, -ганда(эди), -р(-ар) экан, -ган экан, -ми, бўлмаса, йўқса, -май, бўлай десанг, -синки: Агар сув бўлса, чўлу саҳролар бўстонга айланади. Схемаси қуйидагича:
7. Тўсиқсиз эргаш гап бош гапнинг мазмунига зид бўлса ҳам, унда ифодаланган воқеа-ҳодисанинг юзага келишига тўсиқ бўла олмайдиган фикрни англатган эргаш гапдир. У бош гап билан бирга тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гап дейилади. Боғловчи воситалар: -са ҳам(ки), қанча, қанчалик, нақадар, гарчи, гарчнд, -ганда ҳам, -са-да, -ганда-да, -гани билан, -масин, қарамай, қарамасдан, -и(-иб), -гани ҳолда, -ди ҳамки, хоҳ...хоҳ (-са -маса), -са: Қуёш яширинган бўлса ҳам, кундузнинг ёруғлиги ҳали сўнмаган эди. Баъзан гарчи сўзи қўлланиши мумкин. Схемаси қуйидагича:
Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling