М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


–МАЪРУЗА МУРАККАБ ҚЎШМА ГАПЛАР


Download 1.58 Mb.
bet124/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

34–МАЪРУЗА
МУРАККАБ ҚЎШМА ГАПЛАР


Режа:
1. Мураккаб қўшма гаплар ҳақида умумий маълумот
2. Бир неча эргаш гапли мураккаб қўшма гап
3. Бир неча бош гапли мураккаб қўшма гап
4. Аралаш мураккаб қўшма гаплар
5. Қисмлар уюшган мураккаб қўшма гаплар
6. Мураккаб синтактик бутунлик ҳақида маълумот


1-§. Мураккаб қўшма гаплар ҳақида умумий маълумот

Нутқимизда камида учта содда гапнинг боғланишидан тузилган қўшма гаплар ҳам мавжуд. Мактаб дарслигида уларга қуйидагича таъриф берилади: “Уч ва ундан ортиқ содда гапларнинг бирикишидан таркиб топган гаплар мураккаб қўшма гаплар дейилади (19; 44)”. Айрим дарсликларда (15; 389) мураккаб қўшма гаплар қуйидаги турларга бўлинади:


1) боғланиш йўли билан тузилган мураккаб қўшма гаплар, яъни таркибидаги содда гаплар тенг боғловчилар ёки шу боғловчилар вазифасидаги юкламалар ёрдамида боғланган қўшма гаплар: Ҳамма келди, Саттор кечикаётган эди, лекин биз ишни бошлашга қарор қилдик. 2) эргашиш йўли билан тузилган мураккаб қўшма гаплар (бу ҳақда кейинги мавзуда сўз юритилади); 3) боғловчисиз тузилган мураккаб қўшма гаплар, яъни таркибидаги содда гаплар махсус боғловчи воситаларсиз, фақат оҳанг ёрдамида боғланган мураккаб қўшма гаплар: Нонлар ёпилди, қўйлар сўйилди, ўчоқларга ўт ёқилди. 4) аралаш мураккаб қўшма гаплар. (Бу ҳақда ҳам кейинги мавзуларда сўз юритилади)
Кейинги пайтларда нашр қилинаётган дарсликларда мураккаб қўшма гаплар қуйидаги турларга бўлинган: 1. Бир неча эргаш гапли қўшма гаплар. 2. Бир неча бош гапли қўшма гаплар. 3. Аралаш мураккаб қўшма гаплар. 4. Қисмлари уюшган мураккаб қўшма гаплар.
(27; 68-75)
2-§. Бир неча эргаш гапли мураккаб қўшма гап

Бирдан ортиқ эргаш гап бир бош гапга тобеланиб келса, бир неча эргаш гапли қўшма гап дейилади. Бундай гаплар таркибидаги эргаш гаплар бош гапдан, шунингдек, бир-биридан вергул билан ажратилади: Баширжон клубдан чиққанида, қуёш шарқ уфқида терак бўйи кўтарилиб, оқиш булут дарвоза оралиғида чарақлаб турарди.(Н.А.)


Бу гаплардаги эргаш гаплар бош гапга қуйидагича боғланади:

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling