М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Download 1.58 Mb.
bet123/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

Натижа эргаш гап бош гапдан англашилган иш-ҳаракатнинг натижасини билдирган эргаш гапдир. У бош гап билан бирга натижа эргаш гапли қўшма гап дейилади. Натижа эргаш гап бош гапга -ки боғловчиси ёрдамида боғланади. Бош гап таркибида шундай, шу қадар, шунчалик, шу даражада, шунча, чунон каби сўзлар, эргаш гаплар таркибида эса натижада, оқибатда, ҳатто каби сўзлар қўлланиши мумкин: Дўл бир зумда шундай ёғдики, ер оппоқ бўлиб кетди. Азимбой шундай зулм ўтказдики, оқибатда халқнинг сабр-косаси тўлди. Схемаси қуйидагича:

1. ...шундай.....-ки, натижада... .
2. ...шу қадар....-ки, оқибатда... .
3. ...шунчалик.......-ки, ............. .

4. ...шу даражада......-ки,.... .
5. ...шунча.........-ки, ........... .
6. ...чунон..........-ки, ............ .



4-§. Қўшма гап турларининг ўзаро маънодошлиги

Қўшма гапларнинг ҳар учала турида (боғланган, эргашган, боғловчисиз) ҳам зидлик, сабаб, шарт, пайт муносабатлари ифодаланиши мумкин: Ёмғир тинди, биз сафар анжомларини тайёрлай бошладик. (боғловчисиз қўшма гап) - Ёмғир тинди ва биз сафар анжомларини тайёрлай бошладик. (боғланган қўшма гап) - Ёмғир тинди, шунинг учун биз сафар анжомларини тайёрлай бошладик.(эргашган қўшма гап)


Диққат! Айрим дарсликларда эргашган қўшма гаплар боғловчи воситалар тури бўйича қуйидаги гуруҳларга ажратилган:
1) эргаштирув боғловчили эргашган қўшма гаплар; 2) кўмакчили қурилмалар ёрдамида шаклланган эргашган қўшма гаплар; 3) деб сўзи ёрдамида эргашган қўшма гаплар; 4) шарт майли воситасида эргашган қўшма гаплар; 5) кўрсатиш олмошли эргашган қўшма гаплар; 6) нисбий сўзли эргашган қўшма гаплар (27; 38-47);
Такрорлаш учун саволлар

1. Єўшма гапнинг таърифини айтинг. 2. Содда ва єўшма гап ўртасида єандай фарє бор? 3. Єўшма гап таркибидаги содда гаплар ўзаро єандай воситалар била бојланади? 4. Єўшма гапнинг єандай турлари бор? 5. Эргаш гапли єўшма гапнинг таърифини айтинг. 6. Бош гап деб єан­дай гапга айтилади? 7. Эргаш гап деб єандай гапга айтилади? 8. Эргаш гапнинг бош гапни изоілаши єандай кўринишларда бўлади? 9. Эргаш гапнинг жойлашиш ўринлари іаєида гапиринг. 10. Эргаш гаплар бош гапларга єандай воситалар ёрдамида бојланади? 11. Бош ва эргаш гапларни ўзига хос фарєлантирувчи єандай белгилар бор? 12. Эргаш гапларнинг турларини санаб кўрсатинг. 13. Эга эргаш гапли є. г. гап іаєида гапиринг. 14.Кесим эргаш гапли є. г. іаєида сўзланг. 22. Шарт эргаш гапли єўшма гап іаєида гапиринг. 23. Тўсиєсиз эргаш гапли єўшма гап іаєида гапиринг. 24. Натижа эргаш гапли єўшма гап іаєида гапиринг. 25. Ўрин эргаш гапли є. г. іаєида сўзланг. 26. Миєдор-даража эргаш гапли єўшма гап іаєида гапиринг. 27.–ки бојловчиси єайси эргаш гапларни бош гапга бојлайди? 28. –са бојловчиси єайси эргаш гапларни бош гапга бојлайди? 29. Єайси эргаш гапли єўшма гап­ларда бош гап доим олдин, эргаш гап доим кейин келади? 15. Аниє­ловчи эргаш гапли єўшма гап іаєида гапиринг. гапли єўшма гап іаєида





Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling