М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


–МАЪРУЗА БОШ ГАПНИ ТЎЛАЛИГИЧА ИЗОҲЛАЙДИГАН


Download 1.58 Mb.
bet119/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

33–МАЪРУЗА
БОШ ГАПНИ ТЎЛАЛИГИЧА ИЗОҲЛАЙДИГАН
ЭРГАШ ГАПЛАР
Режа:
1. Ҳол тобе (эргаш) гаплар.
2. Ўхшатиш эргаш гаплар.
3. Натижа эргаш гаплар.
4. Қўшма гап турларининг ўзаро маънодошлиги.


1-§. Ҳол тобе (эргаш) гаплар
1. Равиш эргаш гап бош гапдан англашилган иш-ҳаракатнинг қай тарзда бажарилганлигини билдирган эргаш гапдир. Равиш эргаш гап бош гап билан бирга равиш эргаш гапли қўшма гапни ташкил этади: Боғловчи воситалар: -б(-иб), -май, -масдан, деб. Юлдузлар битта-битта сўниб, уфқ оқара бошлади. Наимийнинг бирор иши ўнгидан келмасдан, умри бекорга ўтиб кетди.(Ас.М.) Чамбил обод бўлди деб, келаётир Авазхондай зўравон.(Ф.Й.)
Схемаси қуйидагича:

1. ..............-иб, .................... .
2. ............-май, ................... .

3. ................-масдан, .............. .
4. .................деб, ................. .

2. Пайт эргаш гап бош гапдаги иш-ҳаракатнинг пайтини билдирган эргаш гапдир. Пайт эргаш гап бош гап билан пайт эргаш гапли қўшма гапни ташкил этади. Пайт эргаш гапни бош гапга боғловчи воситалар: У келгунча, ҳамма тарқалган эди. Отлиқлар жарлик оша тепаликлардан кўтарилгандан кейин, чўл бошланди. Собиржон приёмникни энди қўйган эди, эшик тақиллаб қолди. Қушлар тўп-тўп бўлиб учса, ҳаво очиқ бўлади. Схемаси қуйидагича:

1. ..............-ганда, ................ .
2. ..........-ган заҳоти, ............. .
3. ........-ган вақтда, ............ .
4. .........-ган пайтда, ........... .
5. ...........-ган замон, ............ .
6. ..........-гандан кейин, ....... .
7. ......-гунга қадар, ...........
8. ...........-ган эди, ................ .
9. .........-ганича йўқ эди, ....... .

10. ............-ар экан, ............... .
11. ............-са, ......................... .
12. ...........-масдан аввал, ........ .
13. ..............-иб, ....................... .
14. .............-гач, ....................... .
15. ...........-гунча, ..................... .
16. ...........-май, ...................... .
17. .........—иши билан(оқ),........ .


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling