М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


–МАЪРУЗА Л Е К С И К О Л О Г И Я


Download 1.58 Mb.
bet10/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

2–МАЪРУЗА
Л Е К С И К О Л О Г И Я
Режа:
1. Лексикология ҳақида умумий маълумот.
2. Сўзнинг луғавий ҳамда грамматик маънолари.
3. Бир маъноли ва кўп маъноли сўзлар.
4. Сўзнинг ўз ва кўчма маънолари.
5. Сўз маъносининг ўзгариши.
а) маъно кўчиши;
б) маъно торайиши;
в) маъно кенгайиши.


1. Лексикология ҳақида умумий маълумот.

Биз ўз фикримизни гап билан ифодалаймиз. Гап сўзлардан тузилади. Сўз тилнинг қурилиш материалидир, шунинг учун сўзни билмай туриб тилни билиш мумкин эмас. Тилдаги сўзларнинг барчаси тилнинг луғат бойлигини, лексикасини ташкил қилади.


Лексика сўзи юнонча лексис сўзидан олинган бўлиб, сўз деган маънони билдиради. Лексикология сўзи эса лексис – сўз, логос – фан, таълимот деган маъноларни билдиради. Демак, лексикология сўз ҳақидаги таълимот, фан экан.


2. Сўзнинг луғавий ҳамда грамматик маънолари

Сўзнинг икки хил маъноси мавжуд. Сўзнинг борлиқдаги нарса, белги, ҳаракат, миқдор каби тушунчалар ҳақидаги маълумоти луғавий маъно (айрим дарсликларда аташ маъноси (20; 66) дейилади. От, сифат сон, феъл, равиш аташ маъносига эга (олмош аташ маъносига эга бўлган сўзга ишора қилади). Луғавий маъно устига қўшилиб, сўзнинг шаклий қисми орқали ифодаланган ва унинг маълум туркумга мансублигини, гапда қандай вазифа бажаришини кўрсатувчи маъно сўзнинг грамматик маъноси ҳисобланади:



Мисоллар

луғавий маъноси

Грамматик маъноси

Дафтарим бор.

Ўқув қуроли

От, бош келишикда, эга.

Оқ пахталар очилди.

Белги, ранг

Сифат, оддий даража, аниқловчи.

Сайрга бордик.

Ҳаракат

Феъл, ўтган замон, кесим.

Мустақил сўзлар ҳам луғавий, ҳам грамматик маъноларга эга, ёрдамчи сўзлар эса фақат грамматик маънога эга бўлади. Сўзнинг луғавий маъноси лексикологияда, грамматик маъноси грамматикада ўрганилади.
Сўзнинг луғавий маънога қўшимча тарзда ифодалайдиган салбий ёки ижобий бўёқлари ҳиссий-таъсирий бўёқлар дейилади: новча (бўёқсиз) – найнов (салбий бўёқ). Бу бўёқлар барча сўзларга ҳам хос эмас.
Сўзнинг маълум услубга мансублигини кўрсатувчи белги услубий белги деб аталади (услублар ҳақида кейинги маърузаларда сўз юритамиз): озод (услубий бетараф) – ҳур (бадиий услуб).

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling