М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Тиллар ўртасидаги муносабатлар


Download 1.58 Mb.
bet8/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

8-§. Тиллар ўртасидаги муносабатлар

Ўзбек ва тожик тиллари турли оилаларга мансуб тиллардир. Шунга қарамасдан ўзбек тилининг таркибида кўплаб тожикча сўзлар, тожик тилининг таркибида эса кўпгина ўзбекча сўзлар сингишиб кетган. Чунки бу халқлар асрлар давомида қўни-қўшни бўлиб яшаб, маданият ва санъати, удумлари, урф одатлари ҳам уйғунлашиб кетган. Тожик тилидан ўзбек тилига доно, оташкурак, пайпоқ, дастрўмол каби сўзлар ўтган. Ўзбек тилидан тожик тилига қаймоқ, қайроқ, қанор, юрт каби ўнлаб сўзлар ўтган. Лекин бу тилларнинг фонетикаси ва грамматикаси бир-бирига ўхшамайди.


9-§. Ўзбек тилшунослигининг ривожланиш тарихи ҳақида
Ўзбек (қадимги туркий) тилини ўрганиш Маҳмуд Кошғарийдан бошланади. Бу аллома энг биринчи туркий тилшуноси, адабиётшуноси, элшуноси сифатида ном чиқарган олимдир. У ўзининг “Девону-луғотит-турк” асарида туркий тилда мавжуд бўлган сўзларни маълум туркумларга (от, феъл, ёрдамчи сўзларга) ажратган. Буюк ватандошимиз Абулқосим Маҳмуд аз-Замаҳшарий ҳам ўзининг “Муқаддимат-ул-адаб” асарида отлар, феъллар, боғловчилар ҳақида маълумот берган (Бу асарини у кейинчалик ўзи чиғатой, яъни ўзбек тилига таржима қилган).
Ўзбек тили фан сифатида мактабларда ХХ асрнинг бошларида ўқитила бошланди. Ана шу даврдан бошлаб тилимизни тизимли (системали) тарзда ўрганиш бошланган.
Ўзбек тилшунослиги фанининг пойдеворига дастлабки ғиштларни қўйишда Абдурауф Фитрат, Элбек, А.Зоҳирий, Муҳаммадамин Муҳаммадкаримов (Фахриддинов) (1894-1941), Мунавварқори Абдурашидхонов (1873-1931), Е.Д.Поливанов (1891-1938), Қайюм Рамазонов (1897-1942), А.К.Боровков (1904-1962), Ф.Камолов (1907-1966), Х.Комилова (1912-1961), Айюб Ғуломов (1914-1982), Ф.Абдуллаев, Ҳ.Ғозиев, Ғ.Юнусов, Ҳ.Маъруфов, У.Турсунов, Т.Иброҳимов ва бошқа олимларнинг хизматлари катта бўлди. Ҳозирги даврда тилимизни тадқиқ қилишда фаол иштирок этаётган М.Асқарова, Ш.Шоабдураҳмонов, А.Ҳожиев, А.Рустамов, Н.Маҳмудов, А.Нурмонов ва бошқа ўнлаб йирик тилшунос олимларни ҳурмат билан тилга олишимиз мумкин.
1934 йили Тошкентда Тил ва адабиёт институти очилган. Бу институтда олимлар ўзбек тилини ҳар томонлама тадқиқ қилишмоқда.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling