М у н д а р и ж а кириш I. Жом маъдан майдони бўйича умумий маълумотлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/11
Sana26.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1125016
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жом маъдан майдони

Олтингугурт калчедани. 
Нуробод шаҳри яқинида бурғу қудуғи орқали 160-172м чуқурликда қора 
рангли, майда донали, оғирроқ солиштирма оғирликка эга қумтошлар 
қатлами очилган(хейфец Я.М,1976). 
Ушбу тоғ жинси бўлакли материалларнинг каттагина қисми пирит-
марказит таркибли маъдандор ҳосила билан цементланган. Пирит ва 
марказит кристалли-донадор агрегатли массадан иборат. Масса ичида 
изоморф, баъзан квадратли ва учбурчакли пирит доналари ёки кристаллари 
ўсишининг яққол ифодаланган зоналарига эга марказитнинг ромбик ва чўзиқ 
призматик доналари кузатилади. 
Пирит ва марказитда четдан марказга томон суқилиб турувчи майда 
қўшилмалар кўринишида халькоприт доналари кузатилади. Халькопирит 
қўшилмаларининг ўлчамлари 0.01мм дан ошмайди. 
Баъзан марказитда кумуш зарралари (0.03мм) ҳам кузатилади. 
Темир миқдори-30% гача. Магний-0.5-0.7%, титан-0.09%, рух, 
қўрғошин, никел, кобалт, молибден, мис каби элементлар фоизнинг юздан ва 
мингдан бир ҳиссаларида учрайди, кумуш эса 0.001-0.003% миқдорларгаи 
эга. 
Декоратив қопламали тоғжинслари 
Тадқиқот районида ўрни келганида декоратив қоплама плиталар 
сифатида фойдаланиш мумкин бўлган қуйидевон мармарлари ва гранитоит 
тоғ жинслари кенг ривожланган. Жом ва Бешбармоқ мармар конлари шундай 
объектлар сирасига киради. Иккала объект ҳам жадал тарзда эксплуатцсия 
қилинмоқда. 
Улардан ташқари районда оқ, қора ва яшил мармарлар, қора габбро, 
қизил ва қизғиш-пушти гранитлар, граносиенитлар мавжуд.


29 
Ғиштбоп гил ҳосилалари. 
Тошкент ва Мирзачўл комплекларининг лёс ва лёссимон суглинкалари 
тавсифланаётган районда кенг ривожланган ва маҳаллий қурилиш 
ташкилотлари, худди шунингдек, маҳаллий аҳоли томонидан ғишт ишлаб 
чиқариш ва кулолчилик мақсадларида фойдаланилади. Мазкур лиёс ва 
лиёссимон жинслар заҳирасининг амалда катталиги муҳимдир. 
Гилли жинсларни химик-технологик синаш улардан стандарт талабларга 
жавоб берадиган ғишт ишлаб чиқаришга яроқли эканлигини кўрсатди. 
Нуробод шахрида ривожланиб бораётган қурилиш ишларида 
фойдаланиш учун ғишт ишлаб чиқаришга Улус қишлоғидан шарқда 
жойлашган Кесконжар манзилидаги бўшоқ гилли жинсларидан фойдаланиш 
мумкинлиги синов жарайонида тасдикланди. Гил қатламлари қалинлигининг 
етарлича эканлиги (20м гача), лиёс жинслар таркибининг бир жинсли 
эканлиги, жинслар ривожланган майдонларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари 
билан банд эмаслиги мазкур гил участкасининг истиқболини белгилаб 
беради. 
Бундан ташқари ҳудудда қурилиш материаллари учун захира сифатида 
мрамор, доломит, оҳактош, қум-шағал, галечник ва глиналар кенг тарқалган. 


30 
Хулоса 
Жом маъдан майдони Жанубий Тянь-Шан бурмаланиш области, 
Зарафшон тоғ тизмасининг ғарбий қисмида Қоратепа-Чоқилкалон тоғ-
кончилик райони Қоратепа маъданли майдонида жойлашган. Майдоннинг
геологик тузилишида асосий ётқизиқлар Палеозой эрасининг силур, девон 
ва карбон даврлари интрузив магматик, чўкинди ва метаморфик ҳосилалар 
ҳисобланади. Мезазой ётқизиқлари кузатилмайди. Кайнозой ётқизиқлари 
асосан тўртламчи давр ётқизиқларидан иборат. Интрузив жинслар ҳудудда 
кенг тарқалган. Тектоник қурилмалардан узилмали структуралар кенг 
ривожланган.
Майдоннинг асосий қисмини Сарикўл интрузивининг индо контакт 
зонасини 
қамраб 
олади. 
Қоратепа-Зирабулоқ 
адамиллит-гранит 
комплексининг кечки тошкўмир-эрта перм кетмончи субкомплексига (λС
3
-
Р
1
к) мансуб кулранг ва пуштисимон-кулранг тусдаги ўчта ва йирик донали 
суст портфирли икки слюдали гранитлар Сарикўл интуризивининг 
таркибини ташкил этади.
Сарикўл интрузиясининг морфологияси штоксимон деб талқин 
қилинади, бироқ гравиметрик ва магнитометрик тадқиқотлар берган 
маьлумотларга кўра кичик (ингичка) илдизларга эга қатламлар аро
(формациялар аро) танадан иборат ёки палингин генезисга эга илдизсиз 
интрузив танадир.
1. Жом маъдан майдони ги Вольфрам маъданлашуви вужудга келиши
юқори гранулометрик дисперсияга генетик жиҳатидан сабабчи бўлган, 
олистостромли қалин қатлами жинсларини қамровчи минераллашган 
зоналарнинг трог структураси фрагментига мансублиги аниқланган.
2. Вольфрам маъданлашуви, геокимёвий ва акцессорли жиҳатидан
вольфрамга ихтисослашган, коллизион гранитоидлар интрузивининг яқин 
экзоконтакт зонасига мансублиги аниқланган.


31 
3. Вольфрам маъданли зоналар минерал таркибининг хусусиятлари,
шеелитли, дисульфидли, висмутли ва қалай - полиметаллогинек 
ассоциацияларнинг бирга қўшилиши билан тавсифланади.
4. Вольфрам маъданлашувида геокимёвий майдон тузилишининг ўта
мураккаблиги, бунда апометатерриген вольфрам маъданлашувининг
типоморф комплекс элементлари (W–Bi–Cd–Te–Be–Au–Zn–Cu–Sn) жуда 
муҳим аҳамият касб этиши аниқланди.
5. Вольфрам маъданлашувининг чуқур ўтган марказий структурага
мансублиги аниқланди. Бу структура ареал маконда коллизион 
гранитоидлар ва плита ичи мантия магматизми маҳсулотлари – лампро-
фирлар ва ишқорли базальтоидлар билан бирга қўшилишини назорат қилади.


32 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling