М у н д а р и ж а кириш I. Жом маъдан майдони бўйича умумий маълумотлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana26.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1125016
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жом маъдан майдони

Девон свитаси (Д) қуйи бўлим. 
Маъдан свитаси(D
1 md

Свита ётқизиқлари кулранг, тўқсимон кулранг, юпқа-майда қатламли, 
юпқа, йўл-йўлли, массив характердаги ўта майда ва майда донали 
пелитоморфли 
оҳактошлар, 
кучсиз 
мармарлашган 
оҳактошларнинг 
даломитлар қатламчалари ва линзалари билан биргаликда мажмуйидан 
иборат. Ушбу тоғ жинслари мажмуи свита кесмасининг қуйи қисмини 
ташкил этса, кесманинг юқори қисми қора ва тўқ кулранг тусдаги майда 
қатламли кремний ҳосилаларидан иборат. Маъдан свитасининг карбонатли 
ётқизиқлари қалинлиги 550-600 м ташкил этади. 
 
Ақбасой свитаси (D
1 ak
). 
Тадқиқот районининг шимолий-шарқий қисмида акбасой свитасининг 
кремнийли 
ва 
кремний-карбонатли 
ётқизиқлари 
Сарикўл 
анти 
цинклиналининг қисилган қанотларида очилмалар ҳосил қилиб ётади. Бу 
ерда Акбасай свитаси кесмасини қора, тўқ-кулранг, қўнғир ранг майда, ўрта 
кулранг яширин кристалли кремний қатламларидан, яна шунингдек, бутун 
кесма давомида ривожланган кремнийли аргилитлар ҳамда кесманинг айрим 
қисмида, масалан, кесма бошланишида кузатилувчи оҳактошларнинг 
линзалари ва қатламчалари билан биргаликда ташкил этади. Свита қалинлиги 
5-30 м. 
Тошкўмир системаси. 
Ўрта ва юқори бўлимлар. 
Маргузар свитаси (С
2-3 
mr) 
Свита ётқизиқлари районида кенг тарқалган ва қуйидаги Ақбасой (D

ak) 
ва Модмон (D
1
md) свиталарининг ювилган юзасига ётади. Свита тоғ 


15 
жинслари полимактли, оҳактошли қумтошлар ва доғ-доғли тугунли 
сланецларнинг қатламчалари ва линзаларини ўзида қамраган яшилсимон-
кулранг, яшилрангли юпқа-майда қатламли алевралитли аргиллитлар. 
Полимактли ва кварц-слюдали майда-йирик донали қумтошлар, дала шпати-
кварц-слюдали, кварц-серицитли сланецлардан иборат.
Қоратепа гранитоид массиви билан контакт зонаси яқинида 
роговиклашган алевралитлар ва қумтошлар миқдори орта бошлайди. 
Роговиклар пайдо бўлади. Терриген қатламларнинг бутун кесмаси Акбой 
свитасининг кремний, кремнийли аргиллитлар, оҳактош бўлаклари, Модмон 
свитасининг доломинтли оҳактошлари каби турлича литологик таркибдаги 
тоғ жинслари валунлари, глибалари. Линза ва қатламсимон олистолитлари ва 
олистоплакларидан таркиб топган. Олистолитлар қалинлиги 1-хом, Узунлиги 
эса дастлабки юзлаб м дан даслабки км гачадир. Терриген-олистостром 
ётқизиқларининг қалинлиги 800-900м дан кам эмас. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling