М у н д а р и ж а кириш I. Жом маъдан майдони бўйича умумий маълумотлар


Ҳудуднинг геологик ўрганилиш тарихи


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana26.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1125016
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жом маъдан майдони

1.2.Ҳудуднинг геологик ўрганилиш тарихи 
Зирабулоқ-Қоратепа тоғлари аро эгилмаси ҳудуди ва унга туташ ёндош 
районларнинг геологик ўрганилиш тарихи ХIХ аср охирлари ХХ аср 
бошларидан олиб борилаётган тадқиқот натижаларида акс эта бошлаган. 
Мазкур тадқиқотларнинг асосий натижаларидан районнинг 1:200000 
миқёсдаги геологик харитасини яратиш жараёонида фойдаланилди (Хейфец 
ва бошқалар, 1967г.) [1]. 
Геологик харита тайёрланишида, геологик хариталаш ва қидирув- 
баҳолаш ишларидан олинган маълумотлар асос қилиб олинди. 
Қоратепа тоғларида олтин маъданлашуви бўлиши мумкинлигини 
Сарикўл қишлоғи яқинида кварц томиридан олинган намуна-протолочкада 
олтин зарраларини топган С.Ф.Машковцев биринчи бўлиб 1932 йили 
кўрсатиб ўтган. 
Шундан кейин 1932 йилдан бошлаб Қоратепа тоғларида СССР ФА ГПЭ 
геолгик-қидирув ишларини бир неча йил давомида олиб борганлар. 
Ўтказилган тадқиқотлар натижасида шеелит, касситерит ва маноцитнинг 
шилихли ореоллари аниқланди, бундан ташқари, Сазоғон сойининг ўрта 
оқими ҳудудида кичикроқ кўламдаги Сазоғон вольфрам кони аниқланди, 



районнинг маъдан минерализациясига истиқболли эканлиги ҳақида 
маълумотлар тўпланди. 
1937-1939-йилгача Н.А.Лосев томонидан олиб борилган тадқиқотлар 
натижасида Тўлақул сойининг бошланиши қисмида скарнлашув майдони 
очилган. 
1940-1941 йилларда сийрак металл маъданлашувини қидириш ишлари 
билан шуғулланган И.А. Айзенштат Қоратепа тоғларининг ғарбий 
этакларида Қоратепа қишлоғи яқинида шеелит кони очди. 
Б.М.Маматов 
1945 йили Қоратепа шеелит конининг айрим 
участкаларида разведка ишларини олиб борди. Айни пайтда кон ҳудудининг 
жанубий-ғарбий қисмида, шунингдек Қоратепа тоғларининг жанубий 
ёнбағрида, Тутли ва Тарағай сойлари билан чегараланган участкада ҳам 
1:10000 миқёсда қидирув ишлари олиб борилди. 
1945-1947 йиллари мобайнида Н.Д.Зленко ва Н.А Лоселар Тулақул, 
Жом, Лангар, Говхона, Қуруқсой каби ва яна бир қанча шеелит нишоналари 
ва маъданлашув зоналарини (умумий сони 45та) аниқладилар. Жом 
скарнлашув майдонининг каттагина ўлчамларига эгалиги ва шлихли 
намуналарнинг ижобий натижалари Жом вольфрам конининг батафсил 
разведка қилиш таклифини илгари суришга имкон беради. Бироқ 1946-1947 
йилларда С.Н.Поиенко ва А.А.Гайжевскийлар томонидан олиб борилган 
разведка натижалари Жом вольфрам конининг саноат аҳамиятига эга 
эмаслигига гувохлик берди. Ваҳоланки, С.Н.Поиенко ва А.А.Гайжевскийлар 
вольфрам уч оксидининг миқдори саноат аҳамиятига эга бўлган скарн 
таналарини аниқлаган эдилар. 
Улар 1947-йили Қоратепа тоғларида олиб борган метологенетик 
тадқиқотлари натижасида ҳамда Қоратепа вольфрам конининг жойлашиши 
қонуниятлари ўрганганидан сўнг тадқиқот районининг сийрак металларга 
истиқболли эканлигини тасдиқладилар. 



1948 йили район геологияси ва фойдали қазилмаларини ўрганган 
Н.Д.Зелинко Қоратепа тоғларининг вольфрам маъданлашувига юқори 
даражада истиқболли эканлигини башорат қилди. 
1951йили И.Х.Ҳамробоев фойдали қазилмалар жойлашиши ва маъдан 
назорат қилувчи омилларни ўргана туриб Қоратепа ва Жом майдонларини 
вольфрам маъданлашувига истиқболли эканлигини таъкидлади. 
1958 йили Қоратепа кони ҳудудида 1:50000 миқёсда ревизия 
тадқиқодларини олиб борган В.Н.Пузиков районнинг вольфрам маъданига 
бўлган истиқболини паст баҳолади. 
1957-1963 йиллари тадқиқот райони ҳудудида фойдали қазилма 
конларини қидириш билан биргаликда 1:25000 ва 1:50000 миқёсларида 
геологик хариталаш ишлари В.С.Карсаков ва Г.А.Абраевлар томонидан олиб 
борилди. 
1963-1967-йиллар давомида Г.Д.Шмулевич 1:200000 миқёсда Қоратепа 
тоғлари ҳудудида фойдали қазилма конлари ва унинг метоллогенияси ҳақида 
жамланма харита тузиш мақсадида катта ҳажмда тадқиқотлар олиб борди. 
Олиб борилган тадқиқот натижасида бир қанча юқори геохимик фонга 
эга зоналар, олтиннинг кўплаб нишоналари ва шлихли ориоллари аниқланди
Г.Д. Шмулевич ҳамда В.Д.Отрошенковларга 1978-йили Қоратепа 
тоғларининг шимолини ва марказий қисмларида қидирув ишларини олиб 
бориш учун истиқболли майдонлардан бир нечасини ажратишга имкон 
берди. 
Г.М.Подшевлов 1965-1967 йиллари Қоратепа тоғларини шимолий ён 
бағридаги Сарикўл скарн зонаси ҳудудида 1:10000 миқёсда қидирив 
ишларини олиб борди. Скарнлашган оҳактошлардан олинган намуналарда 
фойизнинг 100 дан ва 10 дан бир ҳиссаларида намоён бўлди. 
1971-1974-йиллари 
Қоратепа 
тоғининг 
шимолий 
ва 
ғарбий 
ёнбағирларидаги Сарикўл, Қоратепа ва Анжирли скарн зоналарида геологик 
тадқиқотлар 
олиб 
борилган 
П.Ф.Егоров 
ҳудудида 
вольфрам 
маъданлашувининг кенг ривожланганлиги хақидаги ўз хулосаларини берди. 



П.Ф.Егоровнинг ўз хулосалари асосида 1973-1976-йиллари давомида 
Қоратепа вольфрам конининг Ғарбий учаскаларида дастлабки разведка 
ишлари аввал П.Ф.Егоровнинг ўзи билан бошланди ва В.Л.Шадрин 
томонидан якунланди. 
1970-1980-йиллар давомида М.С.Кучукова, Н.Л.Осинова, С.А.Ахмидов 
каби яна бир қанча тадқиқотчи геологлар ЎзР ФА Х.М.Абдуллаев номидаги 
ГГИ илмий жамоаси таркиби Қоратепа тоғлари метоллогенияси, 
башоратлашнинг минерологик-геохимик мезонлари, маъдан таналари 
жойлашишининг литолога-структуравий жиҳатлари, маъданлашувнинг 
башоратлашнинг геологик-генетик асосларини ишлаб чиқиш масалалари 
билан шуғулландилар. 
Булардан ташқари М.С.Кучукова ва Н.Л.Осиновалар СССР ФА ИГЭМ 
ва САГИМС илмий ходимлари билан билан ҳамкорликда Қоратепа маъдан 
районининг ғарбий қисмида янада батафсил геологик-қидирув ва разведка 
ишларини ўтказиш учун тавсияларини бердилар. 
И.В.Мушкин 1973-йили Жом сойининг қўйи оқимдан олинган шлихли 
намуналарида олтин зарраларининг туб маъданлари аниқланмай қолди. 
1976 йилдан 1987-йилларгача бўлган даврда В.Л.Мадрин ва бошқалар 
томонидан Қоратепа тоғларининг шимолий бағридаги Сарикўл-Сазоғон 
скарн полосасида, Жом скарн майдонида ҳамда маъдан нишонасида 
вольфрамга тафсилий қидирув ва қидирув-бахолаш ишларини олиб 
бордилар. 1978-1980-йилларда П.Ф.Эгоров Жом скарн маъдани ва Қизилбош, 
Откамар, Сазоғон участкаларида батафсил қидирув ишларини олиб борди. 
Аввал 
1976-1979-йиллари, 
кейинроқ 
эса 
1989-1990-йиллари 
Г.Н.Коробейников раҳбарлигида Жанубий Ўзбекистон ҳудудида 1:200000 
миқёсдаги геологик минерогенетик хариталаш ишлари олиб борилган 
геологик тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш, умумлаштириш ва қайта 
талқин қилиш амалга оширилади. Бунда Қоратепа маъдан районидаги 
Сарикўл, Ингичкабола, Оқсой ва Сазағон каби участкаларнинг геохимик 
хусусиятларига ҳам эьтибор берилди. 1979-1983- йиллари И.В.Левченко ва 


10 
Г.Г.Сандомирскийлар Самарқанд маъдан районида 1:50000 миқёсда олтинга 
жамланма башоратлаш харитасини тузди. Ушбу харитада Қоратепа тоғлари 
ҳудудида сийрак металл, олтин ва симоб минераллари минерализацияси 
намоён бўлган ғарбий Қоратепа ва вольфрам маъданлашувига эга шарқий 
Қоратепа каби иккита маъдандор блок ажратилади. 
1980-1984-йиллари В.С.Карсаков ва бошқалар томонидан Зирабулоқ-
Зияиддин ва Қоратепа тоғлари ҳам туташ ҳудудларнинг 1:50000 миқёсдаги 
аэрофотогеологик харитаси тузилди. 
1988-1993-йиллар 
давомида 
Э.Д.Безуглов 
(Қашқадарё 
Грэ), 
О.Г.Терлицки ва А.Р.Зохидов (ИМР), Э.И.Кўтарив ва бошқалар (ВСЭГЕИ) 
томонидан Қоратепа тоғларини ҳам қамраган ҳолда Ўзбекистоннинг 
1:200000 миқёсдаги геологик ва минерологик харитаси тузилган. 
1997-2000-йиллари А.Р.Зоҳидов рахбарлигидаги жамоа Қоратепа-Чақил 
калонтоғ-кон маъдан районида тематик тадқиқотлар олиб бордилар. 
В.С.Карсаков, 
Г.А.Абрашеев, 
Г.Д.Шедлевич, 
И.В.Левченко, 
А.Р.Зоҳидовларнинг аввалги йилларда олиб борган тадқиқодлари 
материалларни умумлаштириш, таҳлил этиш ва қайта талқин қилиш асосида 
янги қидирув мезонлари ва белгилари ишлаб чиқилган, маъдан боғламлари, 
зоналари майдонлари ва конкрет маъдандор участкалар башорат қилиб 
ажратилди ва айтиб ўтилган ҳудудларда тафсилий қидирув ишларини йўлга 
қўйиш тавсия этилди. 
Тадқиқот райони ҳудудида 1956-йилдан бошлаб бир қанча махсус 
усуллар қўлланилиб геофизик тадқиқотлар ҳам олиб борилди. Булар асосида 
скарн-маъдан минерализация зоналарини хариталаш учун тафсилий 
гравиметрия усулини қўллашнинг принципиал имкониятлари аниқланади. 
Қоратепа маъдан майдонида 2000-2004-йилларда олиб борилган 
геологик қидирув ишлари натижасида Анжирли ва Сарикўл участкаларида Р

тоифа бўйича захиралар аниқланган. 


11 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling