М у н д а р и ж а кириш I. Жом маъдан майдони бўйича умумий маълумотлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana26.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1125016
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жом маъдан майдони

Тўртламчи система–Q
Тўртламчи система ётқизиқлари тадқиқот ҳудудининг бутун майдони 
юзасида кенг тарқалган. Ер юзасида юпқагина қалинликдаги замонавий 
қатламлар қуйида ётувчи голоцен, айрим жойларда эса ундан ҳам қарироқ 
тоғ жинсларини ёпинчиқдек қоплаб ётади. Тўртламчи ётқизиқларнинг бутун 
комплекси генетик жиҳатдан аллювиал ва пролювиал ҳосилалардан иборат. 
Геоморфологик белгилари, фациаль хоссалари ва литологик таркиби бўйича 
тўртламчи ётқизиқлар сўх-Q
1
sh, тошкент-Q
2
ts, мирзачўл-Q
3
gl
ва сирдарё-Q

sd 
каби тўртта комплекс тоғ жинслари қатламларидан иборат. 
2.3.2. Магматизм
Қоратепа тоғлари майдонининг анчагина катта қисмини магматик тоғ 
жинслари (интрузив) комплекслари эгаллаб ётади ва улар турлича ёш 
кўрсаткичларга эга. Мазкур интрузиялар ичида Қоратепа плутони бўлиб 
Зарафшон 
тизмасининг 
ғарбий 
этакларининг 
марказий 
қисмида 
жойлашгандир. Қоратепа интрузив танасини Сарикўл, Оқсой, Откамар, 


16 
Гўрмон ва Лолабулоқ каби кичикроқ массивлар (баталитлар) ўраб туради. 
Қоратепа пулутонинг умумий очилмаси чегараси 1200 км, шундай 850 кл
2
юза бевосита Қоратепа интрузув массивининг ўзигагина тегишли. Магматик 
тоғ жинсларининг мутлоқ ёши 241,6-268,0 млн йил.
Қоратепа интуризияси ва унинг магматик тоғ жинслари кўп 
ривожланмаган ҳудудлар сирасига киради. Маъдан майдонининг бутун 
юзаси ва унинг чуқур горизонтлари (ер юзасидан 500 м чуқурликгача) бўйлаб 
интрузив ҳосилалари кузатилмайди. Бироқ регионал кўламда маъдан 
майдони Қоратепа плутонининг саттолитлари ҳисобланадиган кичик 
интрузиялар тарқалган ореолларга тўғри келади. Дала қидирув тадқиқотлари 
ва бошқа геологик ишлар олиб борилаётган ҳудудларда Қизилтуруқ штоки 
(3-4,5 км жанубий-ғарбда), Зинак кичик интрузияси (6-7 км шимолий-
шарқда) ва Қоратепа плутонининг шарқий айланмасини ўраб турувчи 
интрузив таналар жойлашган. Қоратепа тоғларининг жанубий ён бағрида 
Оқчива қишлоғи ҳудудида Н.Д. Злинхо (1950) томонидан юқори Карбон-
Перм 
ёшига 
эга 
деб 
ҳисобланган. 
Кучсиз 
метаморфлашган 
кангламиратларнинг табақаланмаган қатламлари очилма ҳосил қилиб ётади. 
Кангламират қатлами ичида Қоратепа плутони тоғ жинсларига айнан ўхшаш 
гранатлар ва аляскатларнинг нураган галона (қайрақ тош) лари учрайди ва 
ушбу далил билан Қоратепа плутонинг юқори ёш чегарасини белгилаш 
мумкун. Плутоннинг шарқий қисмида (Тахта Қорача довони раёнида) 
интрузия ўрта Карбон қумтошлари ва кварцитларини ёриб чиққан ўзининг 
қуйи ёш чегарасини белгилайди. 
Қоратепа ўзининг юқорида санаб ўтилган сателитлари билан биргаликда 
йирик антиклнориянинг ядросида жойлашган ва антиклнорий структуранинг 
йўналиши билан умумий тарзда мос ётади. Санаб ўтилган барча интрузиялар 
Тянь-шан коллизион гранитоид туркумига киради.
Айрим интрузивларнинг гравитацион майдонлар анамалияларини 
талқин қилиш натижалари бўйича аниқланган остки юзаларининг 
морфологияси турли интрузияларнинг гранадиоритлари ва гранитлари учун 


17 
алоҳида бўлган илдиз қисмларини шакллантирган ер ёриқлари ортогонал 
турининг бўшашган зоналари бўйлаб ёриб чиққанлигидан гувохлик беради. 
Гранитоидларнинг вертикал қалинлиги 0,4 км ни ташкил этади. Бир қанча 
тадқиқот ишлари натижасида Қоратепа интрузив массиви локкалитсимон 
шаклга эгалиги тасдиқланди. Бир қанча бурғу қудуқлари ёрдамида 
интрузивнинг шимолий-ғарбий қисмида гранитоид остида турлича даражада 
метаморфлашган оҳактошлар ва углерод кварцли сланецлар ётиши 
аниқланди. Мазкур қатламлар орасида скарнлашган тоғ жинслари хам 
учрайди.
Қоратепа интрузияси ва унинг сателнитлари составига диоритлар, габро-
диоритлар, портфелсимон гранодиоритлар, мусковитлашган биотитли 
гранитлар ва ликократли гранитлар қатнашади. И.Х.Хамробоев ва 
Н.Д.Зленко мазкур тоғ жинсларини интрузив массив шаклланишининг 4 
фазали маҳсулотларидир деб ҳисоблайдилар.
Тадқиқот майдонининг қисми Сарикўл интрузивининг индо контакт 
зонасини 
қамраб 
олади. 
Қоратепа-Зирабулоқ 
адамиллит-гранит 
комплексининг кечки тошкўмир-эрта перм кетмончи субкомплексига (λС
3
-
Р
1
к) мансуб кулранг ва пуштисимон-кулранг тусдаги ўчта ва йирик донали 
суст портфирли икки слюдали гранитлар Сарикўл интуризивининг 
таркибини ташкил этади. 
Субкомплекс тоғ жинсларининг ақцессор минерализацияси типи 
турмалин-гранат-апатитдир. Субкомплекс (икки слюдали ва лейкократли 
гранитлар) жинслари структураси аллотриоморфнодонали, гипоморф 
доналидир, 
баьзангина 
гипидиоморфдонали 
элиментларига 
эга 
порфирсимондир. Гранитлар кремнезем (73-74%) ва калий (4,6-5,2%) нинг 
ортиқча миқдорларга эгалиги билан характерланади, бунда умумий 
темирланиш меъёрий даражададир. 
Геохимик қатор қуйдагичадир: литий, цезий, қалай, вольфрам, висмут, 
бериллий. Маъдандорлик миқдори-248
г
/
Т
, стронцийники-136 
г
/
Т. 


18 
Кетмончи субкомплекс гранатларига тааллуқли бўлган томир таналар 
ассоциацияси асосан нордон таркибли бўлиб аплитсимон гранитлардан, 
микрогранитлардан, майда донали лейкогранитлалардан, пегматитлардан, 
пегматоидли гранитлардан иборат. 
Сарикўл интрузиясининг морфологияси штоксимон деб талқин 
қилинади, бироқ гравиметрик ва магнитометрик тадқиқотлар берган 
маьлумотларга кўра кичик (ингичка) илдизларга эга қатламлар аро
(формациялар аро) танадан иборат ёки палингин генезисга эга илдизсиз 
интрузив танадир.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling