М у н д а р и ж а кириш I. Жом маъдан майдони бўйича умумий маълумотлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana26.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1125016
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жом маъдан майдони

2.3.4. Гидрогеология 
Ҳудуддаги сувлар ҳосил бўлиши ва айланиш хусусиятига кўра 3 гурухга 
бўлинади: 


23 
А) Палеозой тоғ жинсларидаги ёриқлардаги ер ости сувлари. Тоғли 
тепаликларнинг мураккаб ёриқларига тўғри келувчи ушбу турдаги сувлар
хусусан оҳактошларда ўтиб, сарфи 50-70 л/сек га эга булоқлар кўринишида 
ер юзасига чиқади. Ушбу булоқлар йил бўйи фаол бўлиб, сарфи ўзгармайди. 
Бу каби ҳолатга палеозой жинсларидаги ёриқлар тизимининг жадал 
ривожланганлиги. Аммо ушбу жинсларнинг литологик таркиби ўзгариши 
билан (оҳактошдан сланецларга қараб) қатламларнинг сувга тўйинганлиги 
ўзгара бошлайди. Дарзликлар сувларига энг кам тўйинган жинслар бу 
сланецлар бўлиб улардаги дарзликлардан сизиб чиқувчи булоқларнинг сарфи 
жуда камдир. Улар фақатгина бахорда фаоллашади ва қолган фаслларда 
қуриб қолади. 
Б) Тоғолди проллювиаль сувлари. Ушбу ҳудудлар учун сувларнинг 
жадал транзитлилиги хусусиятлидир. Ушбу сувларнинг манбаи тоғолди 
жинсларидаги сизиб кирувчи сувлар, атмосфера ёғинларнинг фильтрацияси 
ва вақтинча оқар сувларнинг ҳисобига пайдо бўлади. Сувларнинг сатхи 
тоғлардан узоқлашган сайин ер юзасига яқинлашиб боради. Шундай қилиб 
тоғолди ҳудудларидаги конус ёйилмалари жадал ривожланган ва йирик 
донали қатламларга эга ҳудудларда ушбу турдаги ер ости сувларининг ётиш 
чуқурлиги 50-60м гача етади. Қатламлардаги бўлакларнинг ўлчамлари 
кичиклашиши билан сувларнинг сатхи ер юзасига анчайин яқинлашади, 
хусусан айрим жойларда ер юзаси билан капиляр контакт мавжуд. Самарқанд 
вилоятининг тоғ олди ҳудудларидаги проллювиаль сувлари ер суғориш 
мақсадида фойдаланилади. 
В) Зарафшон дарёсининг текислик аллювиаль террасаланган грунт 
сувлари. Ушбу турдаги сувларнинг ҳосил бўлиш жараёни анчайин қулай 
шароитларга тўғри келади. Бунга сабаб қатламлардаги кучли бўшоқлилик, 
яхши сув ўтказувчанлиги, атроф кенгликларга нисбатан водийлар сатхини 
анчайин пастлигидадир. 
Зарафшон дарёсининг водийсида ғарбдан шарқ томонга кучли ер ости 
грунт сувларининг оқими ўтади. Ушбу оқим аллювиаль галечниклар ва 


24 
Зарафшон дарёсининг қадимий ўзанларига тўғри келадиган бошқа жинслар 
орқали ўтади. Уларнинг сатхи 1м дан 4-5-7м гача ўзгаради. Дарё ўзанларига 
яқинлашган сайин сатх ер юзасига яқинлашади (Давинов А.Э. 2009-2012гг). 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling