М у н д а р и ж а кириш I. Жом маъдан майдони бўйича умумий маълумотлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/11
Sana26.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1125016
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жом маъдан майдони

II. ҲУДУДНИНГ ГЕОЛОГИК ТУЗИЛИШИ 
 
2.3.1. Стратиграфия 
Тадқиқот районининг умумий геологик тузилишида палеозой ва меза-
кайназой чўкинди-метаморфик ҳосилалар ҳамда асосан палеозойда намоён 
бўлган тоғ жинслари комплексларидан иборат. Тектоник структуралар хам, 
герсин тектоно-магматик циклининг ва қисман алп тектогенези 
натижаларидир. Геологик тузилишининг тавсифи тадқиқот майдонида 
геологик қидирув ишларини олиб борган гурухларнинг ишлаб чиқариш 
ҳисоботлари бўйича берилмоқда (2-расм). 
Пратеразой эратемаси-PR 
Сарикўл свитаси- PR

sr 
Чуқур метаморфлашган терриген тоғ жинсларини 1958-йили 
В.С.Корсаков томонидан ,,Сарикўл” свитаси билан ажратилди ва шартли 
равишда кечки ордовикда (О
3
) ҳосил бўлган деб ҳисобланган. Свита 
ҳосилалари асосан Қоратепа тоғларининг шимолий ён бағрида. Сарикўл, 
Оқсой, Ингичга-боло, Эрикўл ва Каттасой деб аталувчи сойларнинг 
шаклланиши ҳавзаларида тарқалган. Свитанинг ёшини В.С.Корсаков 1993-
йили янада аниқлаштирди, ўртапратерозойга (PR

sr) тегишли деб 
таъкидлаганлар. 
Свитанинг қуйи ва юқори чегаралари номаълум, атроф ёндош жинслар 
билан туташиши (контакти) тектоник характерга эга. Свита ётқизиқлари 
қора, тўқ кулранг кристаллашган кварц-биотитли, кварц-альбит-слюдали, 
альбит-андалузит-кварц- сльдаси, андалузит-альбит-кварц-слюдали, баъзан 
силикатли сланцлар ва парагнейсларнинг кварцитлар, кварцитлардан альбит-
слюдали гранитли сланецлар қатламчалари билан алмашиниб турувчи 
ҳосилаларидан иборат.


12 
2-расм. Жом маъдан майдонининг геологик харитаси.
1. Тўртламчи давр ётқизиқлари; 2. Тошкўмир даври. Ўрта ва юқори бўлим.
Маргузор свитаси. Сланц, роговик, қумтош, алевролит, аргиллит; 3. Девон 
даври. қуйи бўлим. Акбасай свита. Кремний, кремний аргиллит; 4. Девон 
даври. қуйи бўлим. Мадмон свита. оҳактош, доломит, доломитли оҳактош, 
мрамор ва мраморли оҳактош; 5. Силур даври. Купрук свита. Доломит,
оҳактош, мрамор; 6. Кварц томири; 7. Пегматиты, пегматоид гранит;


13 
8. Кетменчи субкомплекс лейкократли гранит. Гранит мусковит, мусковит-
биотит, турмалин, гранат; 9. Каратюбе-Зирабулак адамеллит-гранит 
субкомплекси. Гранодиорит биотит, роговообманка-биотит, порфир; 10. 
Гранит аплит; 11. Гранитоид субкомплекс. Граниты биотит ; 12. 
Гранодиорит-гнейс, кварц диорито-гнейс, Гранито-гнейс биотит; 13. 
Аткамар габбро-диорит гранодиорит комплекс. Гранодиорит, кварц диорит, 
габбро-диорит амфибол-биотит ; 14. Диорит порфирит; 15. Гранодиориты
и гранит; 16. Скарн, скарноид; 17. Олистолит: карбонат С 2-3 mr; 18. 
Ўзгарган жинслар:, сульфидлашув (п), турмалинлашув (т), альбитлашув (а), 
грейзенлашув (г), мраморлашув (м), биотитлашув (б); 19. Геологик чегара:;
20. Ер ёриғи: 21. Надвиг: 22. Ёриқлар; 23. Проницае зона; 24. Элемент 
намоёни: 25. Сарикул кони WO
3
.; 26. Анжирли майдони (б); 27. Вольфрам 
кони: 1) Каратюбе; минераллашув нуқтаси: 28. Жўякли намуналар олинган 
жой, 29. протолочка намуналар олинган жой; 30. Маъдан намоёни: 
Тоғ жинсларининг структураси кўпроқ порфирли, текстураси эса 
сланцсимон, йўл-йўлли. Слюдалар биотит, мусковит ва хлоритлардан иборат. 
Свитанинг метатерриген ётқизиқлари субкенглик йўналишига ва 45-90
0
жанубий қияликка моноклинал ётувчи структуравий ҳолатга ега. Свита тоғ 
жинслари региональ метаморфизм жараёнига учраган. Минерал уюшмалар 
И. Л. Добреков схемасига мувофиқ яшил сланецлар фатциясининг биотит-
хилоритли субфатсиясига мос келади. Бундан ташқари тавсифланаётган 
регионал метаморфизм субфациясининг Қоратепа-Зирабулоқ гранитоид 
комплекслари ёриб чиқиши туфайли, ҳосил бўлган контакт метаморфизм 
устида ётади. Свита қатламларнинг қалинлиги Ингичкаболо, Оқсой, Эрикул 
сойлари водийларида 900-1000 м атрофидадир. Бу ерда метотерриген 
ҳосилалар замонавий структурада Маргузар свитаси (С
2-3 МР
) терроген 
олистостром ётқизиқларига Жанубдан-Шимолга томон сурилиб чиққан. 
Сарикўл свитасини Жануб томондан Қоратепа гранитоидлари ёриб чиқади. 
Свитанинг кристаллашган сланецлари кўп ҳолларда Маргузар свитасининг 


14 
олистостромли ётқизиқлари орасида тектоник пона шаклида ётади ва 
Маргузар свитасидан жадал метаморфлашган, ҳар хил метологик таркиби, 
тик моноклинал ётиши, олистостромли ҳосилаларнинг мавжуд эмаслиги. Ва 
яна бир қанча белгилари билан фарқ қилади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling