Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet61/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Табиий фанлар. XVI-XIX асрларда ўтган даврга нисбатан Ўрта Осиё табиий фанлар ривожида бирмунча турғунлик ҳолати вужудга келди. Бу жамият маданий ҳаётида ва мусулмон руҳонийларининг мутаассиб қатламини нуфузи кучайиб кетиши билан боғлиқ эди. Шунга қарамай Ўрта Осиёлик олимлар ўтмишдаги буюк аждодлари Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Жамшид Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи каби алломаларнинг асарларига шарҳлар ёздилар, янги ғояларни ўртага ташладилар. Бу давр математик олимлари қаторида Муҳаммад ал -Ходи Тож ал-Сайидий, Латиф Муҳаммад ибн Бобо Самарқандий (Бобокалон Муфтий номи билан шуҳрат қозонган), Муҳаммад Амин ал-Мўминободий, Абдусамад ибн Қози Муҳаммад Акбархон (Хон Улум лақаби билан машҳур), Турсун аз-Зоминий ал-Фархизий, Соқи Муҳаммад ибн Муҳаммад Амин ас-Сон Чаҳорёқий, Мирза Бадеъ девонларни кўрсатиш мумкин.
Бу олимлардан Латиф Муҳаммад ибн бобо Самарқандий (XVI аср)нинг Ўрта Осиёдаги мадрасаларда XVII - XIX асрларда дарслик сифатида ўқитилган. «Рисола дар илми ҳисоб» («Ҳисоб илми рисоласи»), «Васийат бар чаҳор қисм» («Тўрт хил васият») ва бошқа асарлари диққатга сазовор.
Қозизода Румийнинг набираси Маҳмуд Муҳаммад Мирам Чалабий астрономия ва математикага оид бир қанча асарлар ёзган.
Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони Субхонқулихон илми нужум (астрономия)га доир «Лубб ул-лавийиҳ ул-қамар фил-ихтиёрот» («Бахтли соатни аниқлашда ой манзилларининг моҳияти») рисоласи муаллифи ҳисобланади. Астрономия илми ривожига, шунингдек Аҳмад Дониш (1827-1897) ҳам муносиб ҳисса («Манозир ул-кавокиб»), («Сайёраларнинг жойлашишлари» асари) қўшган. XVI-XIX асрларда география фани ҳам бирмунча ривожланди. Гоеграфияга доир махсус асарлардан ташқари мемуар характердаги рисолалар, саёҳатномалар пайдо бўлди. Низомиддин Абдували ал-Биржандий, Бобур, Султон Муҳаммад ал-Балхий, Ҳофиз Таниш ал-Бухорий, Маҳмуд ибн Вали, Сайид Муҳаммад Тоҳир ибн Абдулқосим, Абулғози Баҳодирхон, Абдулкарим Бухорий, Худойберди ибн Қушмуҳаммад, Абу Тоҳирхожа Самарқандий кабилар бу соҳага муносиб ҳисса қўшганлар. Жумладан, Биржандий (тахминан 1525 йил вафот этган) «Ажойиб ул-булдон» («Мамлакатлар ажойиботлари») асарида Ўрта Осиёда кенг тарқалган бўлиб, унда етти иқлимдаги денгизлар, тоғлар, дарёлар, шунингдек йирик шаҳарлар - Самарқанд, Бухоро ва Хоразм ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирилган.
Бобўрнинг «Бобурномаси»да Фарғона водийси, Бухоро, Тошкент, Ҳисор, Ҳирот, ва Қобулнинг табиий шароитлари келтирилган ҳамда бошқа мамлакатлар ҳақидаги географик маълумотлар, ўсимлик ва хайвонот дунёси, аҳолиси ҳақида қизиқарли фактлар келтирилган.
Ўрта Осиё халқлари ўртасида тиббиётга доир асарлар кенг тарқалган. Уларнинг орасида Шарқ олимларининг тиббиётга оид мумтоз асарларининг таржима қилинган нусхалари, шунингдек маҳаллий олимларнинг рисолалари ҳам бўлган. Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф ал-Ҳиравийнинг форс тилида ёзилган «Жомеъ ал-фавоид» («Фойдали маълумотлар тўплами») асари (1511й) кўплаб касалликларни даволашда қўлланма бўлган. У 1882 йил Мулла Муҳаммад Зоҳир ал-Хоразмий томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. Шунингдек Нуруллоҳ Аъло ал-Ҳаким, Мулла Муҳаммад Юсуф Қаҳҳол, Убайдуллоҳ ибн Юсуф Али, Муҳаммад Козим, Солиҳ ибн Муҳаммад Солиҳ Қандаҳорий, Жаъфархўжа ибн Насриддинхўжа, Жунайдулло ибн Шайх ал- Ислом, Муҳаммад Шариф Бухорий ва бошқалар тиббиёт соҳасига оид кўплаб асарлар ёзди. Субҳонқулихоннинг «Иҳйо ат-тибб Субҳоний» асари турли касалликларни даволашга бағишлаган.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling