Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet60/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

8-Мавзу
XVI-XIX аср биринчи ярмида МИНТАҚА ХАЛҚЛАРИ маданияти.


РЕЖА:

  1. Уйғониш даври тушунчаси. Европа Уйғониш (Ренессанс) даврини шакллантирувчи омиллар.

  2. Ўрта Осё ва Туркистон ҳаётида маданият ривожи.

  3. Маданият ва санъатда вужудга келган турли йўналиш ва оқимлар.


XV аср охирида Мовароуннаҳр тахти учун темурий шаҳзодалар ўртасидаги тинимсиз курашлар оқибатида салтанат таназзулга юз тутди. Натижада Мовароуннаҳрни эгаллашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Муҳаммад Шайбонийхон учун қулай фурсат вужудга келган. Унинг темурийларга қарши 1500-1509 йилларда олиб борган шиддатли курашлари оқибатида Мовароуннаҳр, Хоразм ва Хуросонни ўз ичига олган Шайбонийлар давлати вужудга келди ва ўзбек давлатчилиги тарихида шайбонийлар сулоласи ҳукмронлиги даври бошланди. Самарқанд пойтахт шаҳар деб белгиланди. Бироқ 1510 й. Муҳаммад Шайбонийхон Эрон сафавийлари шоҳи Исмоилдан мағлуб бўлиб, қатл этилгач, Хуросон қўлдан кетган. Шайбонийлар орасида юз берган маънавий парокандаликдан фойдаланиб Исмоил Сафавий Мовароуннаҳр ҳудудини эгаллаб олмоқчи бўлган. Аммо Убайдулла Султон бошчилигидаги шайбоний султонлар бу тазйиқни бартараф этиб, мамлакат ҳудудини сақлаб қолишга эришганлар.
Шайбонийлар даврида, айниқса улардан Убайдуллаҳон (1533-1539) ва Абдуллаҳон II (1583-1598) ҳукмронлик қилган йилларда мамлакат иқтисодий ва маданий ҳаётида бирмунча ўзгаришлар рўй берди. Убайдуллаҳон даврида мамлакат пойтахти Бухорога кўчирилгач, шайбонийлар давлати Бухоро хонлиги деб аталадиган бўлди.
Бухоро хонлигидаги маданий ҳаёт. Ислом. Ўрта Осиё ҳудудида X-XII асрларда вужудга келган сўфийлик тариқатлари бу даврга келиб нафақат диний соҳада, балки сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда ҳам муҳим роль ўйнай бошладилар. Айниқса нақшбандийлик тариқати кенг қулоч ёзган. Сиёсий ҳоқимият шайбонийлар сулоласи қўлига ўтиши билан темурийлар давридаги диний арбоблар ўрнини янгилари эгаллай бошлади. Хусусан, XVI асрнинг иккинчи ярмидан Жўйбор хожалари (шайхлари) нуфузи кучайди. Машҳур Махдуми Аъзам Косоний (1549 йил вафот этган)нинг шогирди бўлган Жўйбор хонларидан Хожа Муҳаммад Ислом ва унинг ўғли Хожа Саъдлар мамлакат маънавий, сиёсий - иқтисодий ҳаётида етакчи рол ўйнайдилар. Улар XVI асрнинг иккинчи ярмида Бухоронинг шайхулисломлари, шайбонийлар ҳукмдорларининг пирлари бўлишган. Уларнинг Жўйбор хожалари номини олиши Хожа Муҳаммад Исломнинг бобоси Хожа Муҳаммад Яҳё Бухородаги Жўйбор деган мавзега кўчиб келиши билан боғлиқдир. Жўйбор хожалари ўзларини ислом динини тарғиб қилиш учун Маккадан Нишопурга, ундан Бухорога келган Имом Али Муртазо авлоди деб ҳисоблаганлар.
Хожа Муҳаммад Ислом шайбонийлар давлатидаги тож-тахт учун бўлган курашларга аралашиб, ўз муриди Абдуллаҳон II нинг тахтга чиқишига ёрдам берган. Шу туфайли унга Бухоро яқинидаги Сумитон қишлоғи инъом этилади. Жўйбор хожаларнинг ота-боболари Бухоро яқинидаги Чор бакр мозорига қўйилгани учун XVI асрдан бошлаб бу ер зиёратгоҳга айлантирилган.
XVI асрдан эътиборан Ўрта Осиёда ижтимоий-фалсафий тафаккур икки босқич (XVI-XVII асрлар ва XVIII - XIX асрнинг биринчи ярми)да ривожланган. Биринчи босқичга Мирзажон Шерозий, Юсуф Қорабоғий, Муҳаммад Шариф Бухорий, Иноятулло Бухорий каби ўз даврининг етук файласуфларини киритиш мумкин. Улар фалсафа, тарих, тилшунослик бўйича кўплаб асарлар муаллифлари бўлишлари билан бирга фалсафий характердаги кўплаб шарҳлар ва изоҳлар ҳам ёзишган. Масалан, Юсуф Қорабоғий (1563-1647) ўтмишдаги буюк файласуфларнинг анъаналарини давом эттириб, XVI-XVII асрларда фалсафанинг Ўрта Осиёдаги тараққиётига катта ҳисса қўшган. Унинг «Рисолаи ботиниййа» (бу асар «Етти жаннат» номи билан машҳур), «Фи таърифи илм» («Илм таърифида»), «Мафотиҳ» («Калитлар») ва бошқа асарлари маълум. Олим, шунингдек, араб тили, мантиқ, риёзиёт, луғатшунослик ва фиқҳ масалаларига оид қатор рисолалар, шеърлар ҳам ёзган.
Ўрта Осиё фалсафий тафаккури Ҳиндистондаги Бобурийлар давлатига ҳам ёйилиб, ҳинд фалсафаси билан маълум даражада уйғунлашган. Бунда Бедил фалсафаси кенг тарқалган. Бедил инсон эркинлиги, тафаккури ҳақида фалсафий фикрлар баён этган. Унинг йирик асари «Чор унсур» («Тўрт унсур», 1703)да тўрт унсур - ҳаво, сув, ер, олов тўғрисида; ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамнинг пайдо бўлиши ҳақида сўз юритилади. Бедил «Ирфон» («Билим», 1711-12; «Комде ва Мудан», «Нукот» асарлари ҳам шунинг таркибида) достонида фалсафа, тарих, табиёт, адабиёт ва илоҳиётнинг хилма-хил масалаларига тўхталган. Бедилнинг ижтимоий масалаларга оид қарашларида маърифатпарварлик, мурувват ва одамийлик асосий ўринни эгаллайди. Унинг асарлари айниқса XIX асрдан Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Иккинчи босқичда айрим шарҳлар, фалсафий рисолалар ёзилган. Фалсафий тафаккур соҳасидаги йирик муаллимлари бу даврда учрамайди, тасаввуф таъсири кучайган, ижтимоий-сиёсий характердаги шеърлар битган шоирлар ижод қилган.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling