Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet63/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Хива хонлигидаги адабий ҳаёт. Хива хонлигининг сиёсий ва иқтисодий ҳаётидаги воқеалар маданий ҳаётга ҳам таъсир этмай қолмади. Ижтимоий тафаккўрнинг барча соҳаларида реакцион ва прогрессив дунёқараш ўртасида кураш олиб борилди. Буни биз ўша даврда яратилган тарихшуносликка оид асарларда ва шеърий тўпламлардан кузатишимиз мумкин. Абулғози Баҳодирхоннинг икки тарихий асари алоҳида эътиборга сазовор.
Абулғози (1603-1664) нафақат Хива хони, балки туркий ва форсийда ижод этган йирик тарихчи олим ҳамдир. Унинг «Шажарайи тароқима» ва «Шажарайи турк» асарлари Ўрта Осий халқлари тарихи бўйича қимматли манба ҳисобланади. Абулғози тиб илмига оид «Манофиъул инсон» («Инсонга фойдали нарсалар») асарини ҳам ёзган. Хива хонлигида ижод этган адиблардан Андалиб, Паҳлавон Равнақ, Раҳим, Нишотий, Муҳаммад Ҳокисорларни санаб ўтиш мумкин.
XVII - XVIII асрларда «Гўрўғли» достонлари туркуми ва «Тоҳир ва Зуҳра», «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», «Сайёдхон ва Ҳамро», «Санобар», «Юсуфбек ва Аҳмадбек», «Баҳром ва Дилором» каби халқ-фольклор достонлари халқ орасида кенг тарқалди. Бу даврда Муҳаммад Юсуф Рожий, Бобожон Саноий, Худойберган Муҳркан, Муҳаммад Ёқуб Девон Хоразмий, Муҳаммад Ризо Охунд ва бошқа хаттотлар ижод этди.
Мунис ва Огаҳийларнинг тарихий асарлари «Фирдавс ул иқбол», «Риёз ад-давла», «Зубдат ат-таворих», «Гулшани давлат» ва бошқалар Хива хонлиги тарихини ўрганишда беқиёс қимматга эга. Муниснинг «Саводи таълим» асари ёшларни хаттотлик санъатини ўрганишларига бағишланган.
Бу даврда Хоразимда кўплаб тарихий, илмий ва бадиий асарлар ўзбек, тилига таржима қилинган. Хонликда ўзига хос таржима мактаби шаклланган. Огаҳий, Комил, Саноий, Диловар хожа, Муҳаммад Ёқубхўжа ва бошқалар кўплаб асарларни таржима қилишган.
Комил Хоразмий (1825-1899) шоир, бастакор, хаттот ва рассом бўлган. У мусиқага оид «Хоразм нотаси»ни ёзган.
Қўқон хонлигидаги адабий ҳаёт. Қўқонлик шоир Абдулкарим Фазлий Намангоний томонидан 1821 йилда ёзилган «Мажмуа уш шуаро» асари XVIII-XIX аср бошларида Қўқон хонлигидаги адабий ҳаёт ҳақида батафсил маълумот берувчи муҳим манбадир. Возеҳнинг «Туҳрат ул-аҳбоб фи тазкират ул-асҳоб» тазкирасида 200 га яқин шоир ва олим ҳақида маълумот тўпланган. XVII асрнинг иккинчи ярми - XVIII асрнинг биринчи чорагида Фарғона водийсида яшаган иқтидорли шоир ва мутафаккирлардан бири Бобораҳим Машраб эди. У адабиётда прогрессив йўналиш тараққиётида катта роль ўйнади. Машраб асарларининг аксарияти чуқур ижтимоий йўналишга эга бўлиб, ўша давр ҳаёти, жамиятдаги воқеа-ҳодисалар билан чамбарчас боғлиқ. Хусусан, у баъзи руҳонийларнинг кирдикорлари ва хийлакорликларини фош этади, текинхўрлар, мулкдорлар ва жоҳил амалдорларнинг зўравонликларини танқид қилади. Машрабнинг бу тур асарлари қўлдан қўлга, оғиздан оғига ўтиб, тез тарқалган.
XVIII аср ўзбек адабиётининг яна бир йирик намоёндаларидан бири Ҳувайдо эди. Унинг «Девони Ҳувайдо» куллиётидаги шеърларда инсонпарварлик ғоялари, севги, садоқат, аҳлоқий поклик тараннум этилган.
Қўқон хони Умархон ва унинг хотини, машҳур ўзбек шоираси Нодирабегим ўзлари ижодкор бўлганлари туфайли шоир, тарихчи, адабиётшуносларга ҳомийлик қилишган. Улар атрофида Қўқон адабий муҳити вужудга келган. Бу муҳит намоёндаларидан Акмал (Маҳмўрнинг отаси), Амирий (амир Умархон), Боқихон тўра, Гулханий, Ёрий, Завқий, Зорий, Маъдан, Маҳжуб, Махмур, Мушриф, Низомий, Нодир, Нозил, Ғозийларни санаб ўтиш мумкин. Қўқон адабий муҳити шоирлари ўзбек ва тожик тилларида ижод этишган.
Гулханий «Зарбулмасал» асари билан ўзбек адабиёти тарихига масал жанрини бойитган шоир сифатида кирди. Махмур «Ҳапалак» ҳажвий шеърида Қўқон хонлигидаги халқ турмуш тарзини акс эттирган. Ўзбек мумтоз адабиёти намоёндаларидан бири бўлган Махмур ижоди меросида ҳажв санъатининг мураккаб, айни замонда, маҳсулдор ва ёрқин усулларидан бири - ўз-ўзини фош этиш усулида яратилган асарлар алоҳида ўрин тутади.
Қўқон адабий муҳитини Жаҳон отин - Увайсий ва Моҳларойим-Нодирабегимларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Увайсий шеъриятида эл-юрт дарди, халқ қисмати, ҳасрати бош мезон бўлган. Нодирабегим шеърияти асосини лирик шеърлар ташкил қилган, уларда муҳаббат, садоқат, меҳр-вафо, айни пайтда Шарқ аёлларининг дард-аламлари куйланади. Нодирабегим нафақат ажойиб шоира, маърифатпарвар, балки етук давлат арбоби ҳам бўлган. У мамлакатда бунёдкорлик ишларига ҳам катта эътибор берган. Хусусан, бозор ва расталар, масжид ва мадрасалар, карвонсаройлар қурилишига бошчилик қилган. Нодирабегимнинг адабий мероси ўз ғоявий-бадиий аҳамияти нуқтаи назаридан мумтоз шеъриятининг гўзал намуналаридир.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling