Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Мусиқа санъати. Анъанавий қўшиқчилик санъати


Download 423 Kb.
bet75/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Мусиқа санъати. Анъанавий қўшиқчилик санъати. Маълумки ўтмишда маҳаллий ҳукмдорлар мусиқа санъати аҳлига ҳомийлик қилиб келган.
Туркистон Россия империяси томонидан босиб олингандан сўнг, бу анъаналар йўққа чиқарилди. Маҳаллий халқ орасидаги миллий мусиқа санъатига бўлган азалий қизиқиш европача мусиқа жанрлари, ижрочилиги ва таълим тизимини астойдил сингдириш йўли билан паймол қилинди. Тошкент, Қўқон, Фарғона, Бухоро, Самарқанд каби йирик шаҳарларда рус императори мусиқа жамияти бўлимлари, унинг таркибида эса «Лира» хор жамияти (1898), Мусиқа ва драма (1907), Симфоник ва камер мусиқа (1908), Вокал мусиқа (1914) сингари европача мусиқа шаҳобчалари кенг фаолият бошлади.
Бундай шароитда маҳаллий атоқли хонанда, бастакор, созандалар атрофида муайян «устоз-шогирд»тарзидаги мактабларгина маҳаллий анъаналарни давом эттириб келди. Хусусан, Бухорода - «Шашмақом» ижрочилик мактаби Ота Жалол (1845-1928), Ота Ғиёс (1859-1927) ва Леви Бобохон (1873-1926)лар, Самарқандда - мақомчилик ва бастакорлик Ҳожи Абдулазиз (1852-1936), Хоразмда - мақомчилик Паҳлавон Ниёз Мирзабоши (Комил Хоразмий, 1825-1897), Фарғонада-созандалик Рустам Меҳтор (1860-1933), катта ашулачилик Эркақори (1877-1954), Тошкентда - мақомчилик ва ашуллачилик Тўйчи Ҳофиз (1868-1943) сингари устозлар атрофида тараққий топди.
Мустамлака шароитида бўлишига қарамасдан, Туркистон ўлкасида анъанавий қўшиқчилик санъати тараққий эта борди. Айниқса, Фарғона водийсида яратилган куйлар ва қўшиқлар ўша даврнинг оғир кунларини,эзилган меҳнаткаш халқ оммасининг орзу умидларини ифодалаганлиги билан характерланади.
XIX аср иккинчи ярми - XX аср бошларидаги мураккаб иқтисодий, сиёсий вазиятга қарамасдан ўзбек санъаткорларининг номи бошқа давлатларга ҳам тарқалган. Масалан, Самарқандлик машҳур ҳофиз Ҳожи Абдулазиз Расулов Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Ироқ ва Юнонистон мамлакатларида ўз санъатини намойиш қилган. Тошкентлик Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедовнинг овозини Ёркент, Ғулжа, Чугучак аҳли севиб тинглаган. Тўйчи ҳофизнинг 25 га яқин қўшиғи Рига «Граммафон» жамияти томонидан 1905 йилда ёзиб олиниб, тарқатилган.
Анъанавий ўзбек қўшиқчилик маданиятининг ривожланишида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг алоҳида ўрни бор. У ўз шеърларини халқ куйларига солиб, таниш ашула ёки қўшиқлар оҳангига мўлжаллаб ёзилишини таъминлади ва бу билан ушбу асарлар тезроқ халқ орасида ёйилди.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling