Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet83/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Меъморлик. Ўзбекистон мустақиллиги шарофати билан меъморлик илгариги чекловлар исканжасидан қутилди. Меъморлик устидан ўрнатилган давлат монополияси ўз кучини қисман йўқотди, хусусий уй-жой қурилишида янги сифат ва суръат даражаси тез кўтарилди. Ўзбекистон шаҳарлари, айниқса Тошкент қисқа муддат ичида меъморий жиҳатдан жуда ўзгариб кетди (Олий Мажлис, Оқсарой қароргоҳи, Тошкент ҳоқимияти, Туркистон саройи, Миллий банк, Интерконтиненталь, Марказий меҳмонхона, Аквапарк ва б.). Касб-ҳунар коллежлари бинолари, сарой иншоотлари қурилишга катта эътибор қаратилди (Тошкентдаги Юнусобод теннис корти, «Жар спорт мажмуаси ва б.).
Ўзбек халқи тарихий хотирасини тиклаш йўлида муҳим меъморий тадбирлар амалга оширилди (Имом Бухорий мажмуаси, Аҳмад ал-Фарғонийга атаб Қува ва Фарғонада ҳайкал ва сайилгоҳ боғлар барпо этилди, Самарқандда Имом Матуридий меъморий ёдгорлиги тикланди, Марғилонда Бурхониддин Марғиноний мажмуаси, Тошкентда Қаффол Шоший номи билан боғлиқ Ҳазрати Имом меъморий мажмуаси ва б.).
Қадимги ёдгорликларни таъмирлашга халқ усталари жалб этилмоқда. Самарқанд, Бухоро, Хива каби ёдгорликларга бой шаҳарларимиз меъморий кўрик тарзида ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилгани соҳа мутахассислари олдида ниҳоятда маъсулиятли вазифаларни кўндаланг қўйган.
Мустақиллик йилларида анъанавий маданиятга эътибор кучайди. 1997 йил «Халқ бадиий ҳунармандчиликларини ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб - қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори миллий маданиятни ривожлантиришда амалий безак санъатининг аҳамиятини ошириш, қўлда ишланадиган бадиий буюмларни тайёрлаш, асрий анъаналарини ва ўзига хос турларини қайта тиклаш, шунингдек, халқ ҳунармандларига давлат томонидан мадад кўрсатишда муҳим аҳамият касб этди. Анъанавий амалий безак санъати мустақиллик даврида тикланиши ва ривожланиши ҳар йили Наврўзда ўтказиладиган Амалий безак санъати асарлари кўргазмасида намоён бўлмоқда. 1997 йил «Мусаввир» илмий ишлаб чиқариш маркази қошида «Ҳунарманд» ассоциацияси ташкил қилиниб, республикада ижод қилиб келаётган усталар бирлаштирилди. Бугунги кунда анъанавий ҳунармандчиликни йўқ бўлиб кетган турларини, маҳаллий марказларини тиклаш жараёни кетаяпти.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling