Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet82/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Тошкент ислом маданияти пойтахти.
Мамлакатимизда мустақиллик шароитида ислом динига берилаётган катта эътибор, хусусан машҳур дин арбоблари Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Бурҳониддин Марғиноний, Хожа Аҳрор ва бошқаларнинг хотираларини нишонланиши, уларга атаб меъморий мажмуалар бунёд этилиши жаҳондаги ислом мамлакатлари назаридан четда қолмади. Айниқса, пойтахтимиз Тошкентда кўплаб масжидлар қурилиши, ўқув юртлари ташкил этилиши, ислом меъморий обидаларини таъмирлашга бўлган ҳукуматимизнинг саъй-ҳаракатлари халқаро ислом ташкилотлари томонидан эътироф этилмоқда.
2007 йил январда Ислом конференцияси ташкилоти (ИКТ) таркибидаги муассасалардан бири-Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти (АЙСЕКО) томонидан Тошкент шаҳрига «Ислом маданияти пойтахти», деган ном берилди. Тошкент билан бир қаторда Фес (Марокаш), Триполи (Ливия), Дакар (Сенегал) шаҳарлари ҳам Ислом маданиятининг пойтахти, деб эълон қилинди.
Тошкент шаҳри «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилиниши юртимиз маънавий-маданий ҳаётида жуда катта воқеа бўлди. Қолаверса бу ўзбек халқининг ислом маданий тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасининг беназир эътирофи бўлди. Тошкентда бунга жавобан улкан Ҳазрати Имом мажмуаси бунёд этилди.
Миллий маданий марказлар Ўзбекистонда яшовчи муайян бир миллат вакилларининг миллий маданий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи жамият ташкилотлари бўлиб, дастлаб 1989 йилда корейслар, қозоқлар, яхудийлар, арманлар томонидан Республика вилоятларида тузилган. Ҳозирда уларнинг сони 140 дан ошади.
Ўзбекистонда яшовчи турли миллат вакилларини Республика ижтимоий, маънавий-маърифий ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш миллий-маданий марказлар фаолиятини муҳим йўналишларидан биридир. Жумладан, хорижий мамлакатлардаги турдош ташкилотлар ҳамда тарихий ватанлари билан дўстлик, ҳамкорлик, маданий - маърифий алоқалар ўрнатиш ва ҳамдўстлик алоқаларини ривожлантириш ва Республика байналмилал маданият маркази, манфаатдор вазирликлар, идоралар, давлат ва жамоа ташкилотлари ҳамда ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда мамлакатимизда фуқаролар ҳамжихатлиги ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш марказнинг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади. Миллий-маданий марказлар фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1992 йил 13 январдаги қарори билан ташкил этилган Республика байналмилал маданият маркази мувофиқлаштиради.
Мустақилликка эришилгач, ўзбек адабиёти тарихининг янги даври бошланди. Унинг ўзига хос хусусиятларидан бири аввало социалистикреализм методи ўз кучини йўқотганлигида бўлди. Иккинчидан, ўзбек тилининг софлиги ва адабий тил сифатидаги мавқеини тиклаш учун ҳаракат бошланди. Учинчидан, совет даврида қораланиб келинган тарихий сиймолар (Амир Темур ва б.) ҳақида тарихий мавзуда асар ёзиш имконияти яратилди. Тўртинчидан, ислом дини ғоялари ва арбобларининг образлари бадиий ижодда ўз ифодасини топа бошлади. Бешинчидан, ёзувчилар умуман эркин ижод этиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Олтинчидан, бадиий ижод бирор ижтимоий гуруҳ, партия ёки давлатнинг мафкуравий қуроли эмас, балки халқнинг адабиёти, шу халқ ҳаёти, орзу ва умидларининг ифодачиси сифатида майдонга чиқди. Еттинчидан, ўзбек адабиёти миллий адабиёт сифатида камол топа бошлади. Бу давр шеъриятида шеърлар секин-аста янги воқеликни юзаки тасвирлашдан унинг ички моҳиятини очишга, янги тарихий - ижтимоий даврнинг маънавий масалаларини ёритишга ўта бошладилар (Эркин Вохидов, Аблулла Орипов, Рауф Парфи, Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Халима Худойбердиева, М.Юсуф ва б.).
Халқ ҳаёти ва тарихий ўтмишида рўй берган воқеа-ҳодисаларни гарчад ҳикоя ва очерк жанрларида тасвирлаш осон ва қулай бўлишига қарамай, шу даврда йирик насрий асарлар яратилди. Бу жанрларда О. Ёқубов ва П. Қодиров каби тажрибали романнавислар қаторида Х. Шайхов, Муҳаммад Али, Ш. Бўтаев, Х. Давронлар ҳам ижод қилдилар.
Мустақиллик даври драматургиясида Амир Темур, Бобур, Улуғбек ва Жалолиддин Мангуберди сингари давлат арбоблари образини яратишга алоҳида эътибор берилди. А. Ориповнинг «Соҳибқирон» драмасининг яратилиши адабий ҳаётда воқеа бўлди ва бу асар қўшни мамлакатлар театрларида ҳам сахналаштирилди. Драматург И. Султон 90 - йиллар бошларида «Қақнус», «Ойдин кеча асрлигида» ва «Янги одамлар» каби пьесаларини ёзиб, уларда янги давр қаҳрамони ва шу даврнинг ижтимоий-маънавий муаммоларини саҳнага олиб чиқишга уринди.
Ўзбек халқига хос ҳазил мутойиба ва кулгига бўлган майл кўплаб комедияларни пайдо бўлишига асос бўлди. Х. Муҳаммаднинг «Хотинлар гапидан чиққан ҳангома» комедияси билан бошланган ижодий жараён Э. Хушвақтовнинг «Чимилдиқ», «Қаллиқ ўйин», «Андишали келин» сингари ўнлаб комедиялари билан давом эттирилди.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling