Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси
Download 423 Kb.
|
маданиятшунослик1
Меъморлик. 1917 йилги Октябрь тўнтариши ва фуқаролар уруши оқибатида ўлка меъморчилиги тамоман таназзулга учради. Шўро тузуми даврида ер, сув қаторида, меъморлик ҳам давлат тасарруфига ўтди. Йирик бинолар мусодара қилинди, масжид ва мадрасалар беркитилди. 1930-йиллардан бошлаб эса янги типдаги бинолар қурила бошлади: коммуна уйи, ишчилар шаҳарчаси, мактаб, болалар боғчаси, ишчи-ёшлар клуби, кинотеатр, музейлар, истирохат боғлари пайдо бўлди, сув омборлари қурилди. Янги тартибдаги лойихали шаҳарларга асос солинди. Айниқса, 1940-йиллардан бошлаб Янгийўл, Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен, Бекобод каби шаҳарлар тез тараққий этди, янги типдаги завод-фабрикалар қад кўтара бошлади. Тошкентда урушнинг энг оғир йилларида (1943) Муқимий театри қурилди. Алишер Навоий театри (1947) биноси умуман ўзбек меъморчилиги ижобий имкониятларининг ёрқин намойиши бўлди.
20-асрнинг иккинчи ярмида бинокорлик тез суръатлар билан ривожланди. Давлатнинг меъморчиликда ортиқча безакдорлик аломатларига чек қўйиш, бинокорлик индустриясини ривожлантириш ҳақидаги қарори 1950-60 йилларда темир - бетон заводлари тайёрлаган конструкциялар билан, бир қолипдаги (типовой) лойихалар асосида ката - кичик микрорайонлар қуриш одатга айланди. Қурилишда темир - бетон билан бир қаторда яхлит йирик ойналардан фойдаланилди: Санъатшунослик институти, маъмурий бинолар, санъат музейи ва бошқалар. 1960 - йилларнинг иккинчи ярми -70 йилларда синчли, йирик панелли ва йирик блокли, зилзилабардош бинолар қуриш авж олди. Қурилишлар кўча бўйлаб қурилмасдан янги услуб - микрорайон қурилиши жорий этилди. Тошкентдаги Чилонзор, Шимолий-Шарқий, Юнусобод, Қорақамиш, Қорасув массивлар қад кўтарди. Қишлоқ билан шаҳар орасидаги тафовутни йўқотиш шиори остида янги ўзлаштирилаётган ҳудудларда, айниқса, Мирзачўлда ўнлаб совхоз шаҳарчалари қурилди, намуна тарзида икки қаватли коттежлар дехқонларга тавсия этилди, лекин қишлоқ шароитида бундай бинолар ғайри табиий, бегона тарзида аҳолига маъқул бўлмади. Қишлоқларда 3-4 қаватли уйлар қурилиши бутунлай салбий натижа берди. Лекин шундай бўлсада, якка тартибдаги йирик иморатлар меъморчилиги баъзан ижобий ютуқларга эришилди. Тошкентдаги Санъат саройи кинотеатри (1964), Марказий универсал магазини (1964), Ўзбекистон тарихи музейи (1970), Бош унверсал магазин (1972), «Ўзбекистон» меҳмонхонаси (1974), Тошкент телеминораси (1981), Халқлар дўстлиги саройи (1981) каби иморатлар янги давр рухида яратилган. Тошкентда метрополитен очилиши (1977) миллий меъморчиликнинг янги имкониятларини намойиш этди. Метро бекатларининг меъморий тузилиши, ҳусну жамоли эсда қоладиган шоҳона кўриниш касб этди. Download 423 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling