Магистратура мутахассисликлари учун “илмий тадқИҚот методологияси” фанидан назорат саволлари


ilimiy tadqiqotni rejalashtirish tizimi


Download 61.35 Kb.
bet22/22
Sana05.01.2022
Hajmi61.35 Kb.
#230899
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Ilimiy tadqiqod (2)

42. ilimiy tadqiqotni rejalashtirish tizimi

42. Илмий тадқиқотни режалаштириш тизими.

Авваламбор, касбий йўналишни танлаш пайтида стратегик мақсадни аниқлаб олиш лозим. Ким бўлмоқчисиз: муҳандисми, технологми, назариётчими? Танланган касбий йўналишни қайси соҳаси: фундаментал назарий изланишми ёки конструктив қурилмаларни ясаш,кашфиётми ёки ихтиро қилиш сизни кўпроқ қизиқтиради? Ҳар соҳада изланиш олиб бориш ва ижод қилишни ўзига хос хусусиятлари мавжуд.

Табиатан берилган қобилиятни қўйилган мақсадни амалга оширишга қаратиш керак.

Мақсадни рўёбга чиқарадиган маънавий куч мотив (боис)дир. Мотив ёки билиш мотивацияси инсон фаолиятини объектга йўналтиради, истак, майлни ҳаракатга келтириш орқали тадқиқотчига изланиш энергиясини беради.

Фаолият йўналиши ва барқарорлигини таъминлайдиган хислат руҳий кўрсатмадир. Бу хислат тадқиқотчи фаолиятини тартибга солади, бошқаради. Руҳий кўрсатма орқали тадқиқотчида фаолият мақсади ва мотивацияси бирлашади, ўзгараётган вазиятда ҳам изланиш энергияси камаймайди.

Шундай қилиб, мақсад, мотивация ва руҳий кўрсатма тадқиқот жараёнида бирлашади, касбий малакани шаклланишида маънавий асос бўлиб хизмат қилади

Изланиш бошландими, тадқиқотчи собитқадамлик билан ишни олиб бориши керак. Ишни бошида қийинчилик ёки муваффақиятсизлик содир бўлиши мумкин. Ҳатто учаётган ракетанинг курсдан оғиш ҳодисаси бўлиб туради. Лекин, мақсад, умумий изланиш йўналиши тўғри белгиланган бўлса, унда салбий натижа акс алоқа механизми орқали қайд қилинади, қаерда хатоликка йўл қўйилгани аниқланади, иш охиригача етказилади.

Иш жараёнида муаммони мазмуни бўйичами, фактлар хусусидами, қандай бўлмасин, содир бўлаётган ўзгаришларга эътибор бериш керак.

Шу ўринда Г.Алдер ишлаб чиққан ва Синаб кўр, Ишла, Натижага эришгин деб номланган СИН моделидан фойдаланиш мумкин (Қаранг: Алдер Г. НЛП: современные психотехнологии. – СПБ: Питер, 2001, 13-14 бетлар.).

Синаб кўришда, битта қадам натижа бермаса, бошқа қадам қўйилади, яъни бошқа чора имкониятлар ишга солинди. Шу жараёнда тадқиқотчилик касби, уқув ва изланиш фаолияти такомиллашиб боради.Энди қобилиятни ўстиришнинг интеллектуал восита ва механизмларини кўриб чиқамиз.

Интеллектуал қобилият тафаккур фаолиятида намоён бўлиб, бу соҳада ҳам бир қатор қоида ва талаблар борки, уларни бажариш изланувчига кутилган ижобий натижаларни беради. Булар қуйидагилардан иборат:

- диққатни асосий муаммо нуқтасига йиғиш;

- муаммо бўйича ўзимизга савол бериб туриш;

- алоҳида образлардан бир-бутун модель – тузилмани ишлаб чиқишга ўтиш;

- ўхшашликларни (аналогияларни) излаш, улардан фойдаланиш;

- образлар билан фикрлаш, моделлар билан ишлаш;

- хотира фаоллигини ўстириш;

- объектга ҳар томонлама ёндашув (интеллектуал уддабуронлик) қобилиятини тарбиялаш;

- муаммо ечими бўйича альтернатив йўлларни излаш қобилиятини шакллантириш;

- илмий башорат қилиш қобилиятини ўстириш;- фикрни мантиқан тўғри ифодалаш, мулоҳазаларни қоғозга аниқ баён қилиш.



Қайд этилган хислатларни тадқиқотчида шакллантириш изланиш самарадорлигини таъминлайдиган муҳим шартдир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тадқиқот-тўхтовсиз амалга ошадиган интеллектуал меҳнат, янгиликни кашф этиш, ихтиро қилиш фаолиятидир. Бундай фаолият даражасига етишиш учун ёш тадқиқотчи ўзида бир қатор (юқорида қайд этилган) психологик, педагогик ва интеллектуал кўникмаларни, малакавий ўқув ва касбий маҳоратни шакллантириш лозим.
Download 61.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling