Магнит майдонида таъсир қилувчи кучлар


Download 461 Kb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi461 Kb.
#1495881
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
дўешт

F12=m2I1I2l /4pb (2)
F12 куч 1- ўтказгичга йўналган бўлади, агар I1 ва I2 токлар бир хил йўналишга эга бўлса (расм а), агар токларнинг йўналиши қарама-қарши бўлса, итарилади. (расм 54 б). Шундай қилиб, бирхил йўналган токлар (параллел токлар) бир бирига тортишади, қарама-қарши йўналишда (антипараллел) бўлса бир-биридан итарилади.
Формула (2) ни СИ системасида ток кучини бирлигини аниқлашда қўлланилади. Агар I1 = I2=1А, b=1м бўлса F12/l=2m0/4p бўлади. Шундай қилиб, 1ампер ток кучи шундай токка эга бўладики, узун параллел ўтказгичлардан ўтганда ўтказгич узунлик бирлигига 2m0/4p ёки (2 ) га кўра 2*10-7 н/м кучни ҳосил қилади.
2.Магнит майдонининг токли ўтказгичга таъсири.
Энди магнит майдонининг ёпиқ токли контурга таъсирини ўрганамиз. Бир жинсли магнит майдонига жойлаштирилган АСДЕ токли рамкага таъсир этувчи кучни ҳисоблаймиз. Рамка томонлари АС=ДЕ=а ва СД=ЕА=b ундаги ток кучи I ва рамка шундай йўналганки, АС ва ДЕ томонлари магнит индукция чизиқларига перпендикулярдир. Рамканинг магнит момент вектори P магнит майдон индукцияси вектори В билан a бурчак ҳосил қилади (расм 55 )
Рамка томонларига таъсир қилган кучни (2) билан аниқлаймиз. Рамканинг йўналишини ҳисобга олсак, унинг абсолют катталиклари мос равишда қуйидагига тенг:
FAC= FDE= IaBsinp/2=IaB
FCD= IbBsin(p/2-a)=IbBcosa (3)
FEA =IaBsin(p/2+a)= IbBcosa=FCD
Буларнинг йўналиши расм 55 да кўрсатилган


Расм
Шуни қайд этамизки, йиғинди куч нолга тенг, чунки кучлар катталиги жиҳатдан тенг ва йқналиши жиҳатдан қарама-қаршидир:
FAC+ FDE+ FDC+ FEA=0
Демак, рамканинг масса маркази қўзғалмас бўлиб қолади, агар у дастлаб қўзғалмас бўлган бўлса. Энди О1 О2 ўққа нисбатан куч моментини ҳисоблаймиз. (Рамка томонлари АС ва ДЕ га параллел ўтган ўққа нисбатан) МAC, МDE, МCD ва МEA ларнинг абсолют қийматларини M=F^d формулага асосан ҳисоблаймиз, бу ерда F^-кучнинг текисликка перпендикуляр бўлган ўққа проекцияси, d-унинг елкаси. FCD ва FEA кучлар ўқ бўйлаб йўналгани учун унинг перпендикуляр проекциялари нолга тенг бўлади, МCD= МEA=0 FAC ва FDE кучлар ўққа перпендикуляр бўлган текисликда ётади. Улар бир хил абсолют катталикка (3) эга бўлади ва елкалари d= bsina/2 ( расм 58 б). Шунинг учун MAC=MDE=IaB bsina/2. Бу моментлар бир хил йўналишда таъсир қилади. (расм 58 Иккала момент рамкани соат стрелкасига тескари йўналишда айлантиради), йиғинди моментнинг абсолют қиймати улар абсолют моментларининг йиғиндисига тенг:
M=MAC +MDE=2MAC= IabB bsina (4)
а*b=S бўлгани учун, S -рамка юзаси, I*S=P рамканинг магнит моменти, у вақтда M=PB sina куч моментини вектор формада ёзсак:

Download 461 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling