Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120


Хозирги янги боскичда жамиятимизни янгилаш ва ислох этишнинг асосий вазифалари (II чак. 1-сес. маъруза)


Download 2.23 Mb.
bet14/42
Sana08.03.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1249027
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42
Bog'liq
Siyosat

153. Хозирги янги боскичда жамиятимизни янгилаш ва ислох этишнинг асосий вазифалари (II чак. 1-сес. маъруза).
Президент уз маърузасида, мустакил тараккиёт йилларида тупланган тажрибаларимизга таяниб, хаётимизни янгилаш ва ислох килиш йулида давлат ва жамият курилишининг энг асосий максад ва вазифаларини аниклаб олмогимиз лозим- деб уларни курсатиб берди. Бу - одамлар уз такдирини, мамлакат истикболини, юрт фаровонлиги ва осойишталигини, хар бир хонадон ва бутун минтакамиздаги тинчлик ва баркарорликни саклаш ва мустахкамлаш вазифасини ишониб топширган халк вакилларининг мукаддас бурчидир. Бош стратегик максад катъий ва узгармас булиб, бозор иктисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш яъни
-сиёсий хаётимизнинг барча сохаларини, давлат ва жамият курилишини эркинлаштириш;
- иктисодиётнинг барча сохалари ва тармокларида эркинлаштириш жараёнини изчиллик билан утказиш ва иктисодий ислохотларни чукурлаштириш;
- маънавият сохасидаги энг асосий вазифа - миллий кадриятларни тиклаш, миллий гоя ва мафкурани шакллантириш, мукаддас динимизнинг урнини ва хурматини тиклаш каби мустакиллик йилларида бошлаган эзгу ишларимизни изчиллик билан давом эттириш, уларни янги боскичга кутариш ва таъсирчанлигини кучайтиришдир;
- суд-хукук сохасида, хукукий давлатни шакллантириш борасидаги асосий вазифалар белгилаб олинди; - ташки сиёсат сохасида Марказий Осиёда ва бошка давлатлар билан тинчлик ва баркарорликни саклаш; - хавфсизликни таъминлаш сохасида хам бир катор бир вазифалар белгилаб олинди. Шундай килиб, ривожланган давлатларнинг тажриба ва тараккиёт моделларидан кур-курона нусха кучирмаган холда, уларга хос юксак хаёт даражаси ва сифатига эришиш. Мамлакатимизда миллати, тили ва динидан катъий назар, хар бир инсоннинг барча хукук ва эркинликлари кафолатланадиган, фаровон турмуш тарзи таъминланадиган демократик ривожланиш йулини изчил давом эттириш демакдир.
Бу улугвор максадларга, орзу-ниятларимизга эришиш учун олдимизга куйган вазифаларни бажаришимиз керак.

73. Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатни шакллантириш–Ўзбекистон Республикасида сиёсий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидандир.


Ўзбекистонда  демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти асосларининг барпо этилиши ва ҳусусиятлари.
Республикамизнинг мустақил давлат деб эълон қилиниши билан жамиятимизда сиёсий ислоҳотлар авж олиб кетди. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг назарий асослари ва уларни ҳаётга татбиқ этиш йўллари ишлаб чиқилди. Шунга мувофиқ, республикамизда эски маъмурий-буйруқбозликка асосланган ҳокимият тизимидан миллий давлатчилик тизимига ўтиш механизми яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси кабул қилинди. қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти барпо этилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари – вилоят, шаҳар, туман ҳокимиятлари ташқил этилиб, уларнинг ваколатлари белгилаб берилди. Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини қарор топтириш сиёсати ишлаб чиқилди ва ҳаётга жорий этилди. Сиёсий партиялар, нодавлат жамоа ташқилотлари ва бошқа жамоат барлашмаларнинг Ўзбекистон республикаси ҳаётидаги ўрни асослаб берилди.
Шунингдек, давлат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ислоҳотлар ҳуқуқий асосларини яратиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий онгни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган назарий ва амалий тадбирлар ишлаб чиқилди. Мазкур масалалар «Ўзбекистонда янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти» курснинг асосий муаммолари деб ҳисобланади.
Шахс ўзини жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларига даҳлдор, унинг олдида масъулиятли эканлигини англаб боради. Бу мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар сингари инсонни “ислоҳ” қилиш, янги жамият фуқаросини шакллантириш, эски тўзумда туғилиб, дунёқарашлари чекланган инсонни “янгилаш”, тасаввурини кенгайтириш сингари “инсоний ислоҳотлар”нинг самарасини кўрсатади.
Президент И.А.Каримов тараққиётнинг Ўзбекистонга хос ва мос тамойилларни ишлаб чиқар экан, аввало, яратилажак жамият қандай бўлишига эътибор беради ва Ўзбекистонда бунёд этиладиган жамият барча “изм”лардан ҳоли ва у қандай номланишидан қатъи назар, адолатли, халқчил, инсонпарвар жамият бўлмоғи лозим эканлигига алоҳида урғу беради.
Шунинг учун ҳам, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари натижада чинакам мустақил Ўзбекистонда янги, адолатли жамият барпо этишга қаратилди. “Республикада собитқадамлик билан халқчил, адолатли жамиятни бунёд этиш - бош вазифадир”, - деб уқтиради Президент. Бу борадаги фикрини давом эттириб у: “Ўзбекистон келажаги буюк давлат. Бу - мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу -инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллат, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир. Халқ давлат ҳокимиятининг манбаидир”, - деган қоидани илгари сурди.
Ижтимоий ҳаёт, мамлакатда юз бераётган жиддий ўзгаришлар ва инсон ҳаёти даҳлсизлиги омилининг чуқурлашуви шахснинг давлат ва жамиятга бўлган муносабатларига доир янгидан-янги муаммоларни келтириб чиқаради. Одамлар эса шу муаммоларни бирин-кетин ҳал этиш жараёнида ўз эрки ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб бораверади.
Жамият тараққиётига мос равишда аҳоли “тарбияланиб”, шаклланиб, баркамоллашиб боради. Айни пайтда биз худди ана шундай жараёнларни бошдан кечираяпмиз.
Юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб Президент И.А.Каримов мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштиришнинг янги концепциясини ишлаб чиқди. Унда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор берилди:
- демократик институтлар фаолиятлари кўламларини кенгайтириш;
-аҳолининг сиёсий фаоллигини кучайтириш ва сиёсий
маданиятини ошириш;
-жамиятда манфаатлар, турли хил қарашлар сиёсий ва эътиқодий рақобатлар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш;
-жамоат бирлашмаларининг ҳозирги босқичдаги ижтимоий
мавқеини ошириш;
-сиёсий партия фаолиятини такомиллаштириш;
-иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш;
-давлат қурилишини эркинлаштириш ва фуқаролик
жамиятини шакллантириш;
-ҳокимият бўлиниш принципнинг инсоният томонидан
умумэътироф этилган тамойилларини амалда қўллаш;
-давлат ҳокимияти органларинииг ваколатини нодавлат ва
жамоат ташқилотчиларига ўтказиш ва бошқалар.

74. Комил инсонни ҳар томонлама тарбиялашда буюк Шарқ алломалари ва мутафаккирлари меросини ўрганишнинг ўзига хос ўрни.



Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling