Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120


Ўзбекистон Шарқнинг энг ривожланган мамлакати бўлган Япония


Download 2.23 Mb.
bet12/42
Sana08.03.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1249027
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42
Bog'liq
Siyosat

Ўзбекистон Шарқнинг энг ривожланган мамлакати бўлган Япония билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини ривожлантирмоқда. 1994 йил 16-19 май кунлари Ўзбекистон давлат делегацияси расмий ташриф билан Японияда бўлди. Сафар пайтида Ўзбекистон билан Япония ўртасида муносабатларнинг асосий тамойиллари ҳақида қўшма баёнот, ташқи ишлар бўйича муносабатлар ҳақида ҳужжат имзоланди. Ўзбекистон делегацияси машҳур Панасоник концернида бўлди ва унинг раҳбарияти билан Ўзбекистонда шўъба очишга келишилди. Республикамиз шаҳарларида Панасоник маҳсулотларини сотиш йўлга қўйилди.
Ўзбекистонда Япониянинг дунёга машҳур «Мицуи ва КО ЛТД», «Мицубиси корпорейшн», «Сумитото корпорейшн», «Томен корпорейшн», «Чори» каби компанияларининг доимий ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Улар билан Ўзбекистон ташқи иқтисодий вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланган. Япония ҳукумати Кўкдумалоқ нефть-газ конденсати конини ўзлаштиришда, Бухорода нефтни қайта ишлаш заводини қуришда, Фарғонада нефтни қайта ишлаш заводини таъмирлашда, телеалоқа тармоқларини таъмирлашда ўз сармоялари билан қатнашмоқда. Фақат 1994 йилда 40 нафардан ортиқ ёшлар Японияда малака ошириб қайтдилар.

67. Ўзбекистон Республикасининг Осиё ва Тинч океани ҳавзаси мамлакатлари билан ҳамкорлиги (Ҳиндистон, Индонезия, Филиппин).


Ўзбекистон Жанубий Осиёнинг етакчи мамлакати бўлган Ҳиндистон билан ҳам алоқаларини кенгайтирмоқда. 1993 йил 23-25 май кунлари Ҳиндистон Бош вазири Нарасимха Рао давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Сафар кунларида Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик принциплари тўғрисида шартнома, фойда ва мулкка икки ёқлама солиқ солмаслик тўғрисида, ҳаво йўллари тўғрисида ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди. Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг 1993 йил 17-19 август кунлари Ҳиндистонга расмий ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида иқтисодий, савдо ва илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим, маданият, соғлиқни сақлаш, фан, техника, туризм, спорт ва оммавий ахборот соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоланди. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. 1995 йил 25 август куни Тошкент шаҳрида Ҳиндистоннинг «Тата Прожектс Лтд» фирмаси томонидан қуриб битказилган 600 ўринли саломатлик зали, мажлислар хонаси, сервис хизмати, ер ости гаражи, сауна барлари, катта ресторан бўлган замонавий меҳмонхонанинг очилиши фикримизнинг далилидир.
Бугунга келиб, Ўзбекистон Республикасида 5 та ҳинд компанияси ва Ташкилотининг ваколатхонаси, Ҳиндистон Республикаси инвесторлари иштирокида Ташкил этилган 45 та корхона фаолият олиб бораяпти. Шундан 26 таси қўшма корхона, 19 таси эса 100% ҳинд сармояси жалб этилган корхоналардир.



Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling