Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120
Download 2.23 Mb.
|
Siyosat
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. “ТОЛИБОНЛАР”
3. “ҲИЗБУТ-ТАҲРИР” суннийлик доирасидаги диний-сиёсий партия бўлиб, 1952 йилда Қуддус шаҳрида туғилган, фаластинлик Тақийуддин Набаҳоний (1909-1979) томонидан, “Мусулмон биродарлари” даги Саййид Қутб билан келиша олмай қолганларидан кейин ташкил этилган.
1952 йилда Набаҳоний томонидан ер юзининг мусулмон давлатларида мавжуд тузумни ўзгартириб, “халифалик” давлатини тузиш учун ислом дини ниқоби остида “Ҳизбут-таҳрир” (Озодлик) партиясига асос солинади. Бу партиянинг мафкуравий дастурлари, идоравий тўпламлари ва б. қонунлари ишлаб чиқилган бўлиб, фаолиятини шунга кўра олиб боради. Партиянинг асосий мақсади – мусулмон давлатлари ўртасида “халифалик” давлатининг ғояларини тарғиб қилиб, келажакда ер юзида ягона исломий давлат тузиш, унинг таркибига ҳамма мусулмон давлатларини итоат эттириб бирлаштириш, давлатни шариат қонунлари асосида бошқариш, амалдаги давлат бошқарувини ағдаришдир. Унинг вакиллари “Демократия куфр низоми, буни ҳаётга тадбиқ қилиб бўлмайди, халифаликни тиклаш билан ҳақиқий исломий ҳаётни қайтариш мумкин”лигига ишонади. Бунинг учун эса асосан ёшларнинг онгини ўзгартириш ва партия ғояларини сингдириб, уларда шундай давлат тузишга истак ва интилиш уйғотишга ҳаракат қилинади. Асосий воситалари – кофирларга қарши жиҳод эълон қилиш, амалдаги конституцион тузумни қўпорувчилик билан ағдариш. Партия пухта ишлаб чиқилган ўз структурасига эга. Пирамида кўринишидаги бошқарувида унга АМИР-ҚИЁДАТ (дунё бўйича раҳбар) дан бошлаб то пастки бўғин ХАЛҚА етакчиларигача раҳбарлик қиладилар. 4. “ТОЛИБОНЛАР” (арабча “толиб”–“илм истовчи, изловчи”) ҳаракати 1990-йилларнинг биринчи ярмида Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида мужоҳидчиликка қарши йўналиш сифатида вужудга келган. Мамлакатни 1996-2001 йилларда бошқарган. Маълумотларга кўра, собиқ мужоҳид мулла Муҳаммад Умар радикал исломий талабаларни тўплаб, уларни исломни “тозалаш” ва мамлакат ҳудудида худога маъқул келадиган ҳокимиятни ўрнатиш ишига жалб этган. Унинг бу фаолиятини амалга ошириши учун Покистон ҳукумати қурол-яроғ билан, Саудия Арабистони маблағ билан таъминлаган. Ғарбий Европа журналистларининг таъкидлаши бўйича эса, Покистон ва Саудия Арабистонининг ортида қанчалик ўзини четда тутишга ҳаракат қилмасин АҚШ турган. Муҳаммад Умарнинг биринчи вазифаси – Қандаҳордаги уч аёлга ҳужум қилгани учун мужоҳидларнинг етакчиси ва одамларини ўлдириш бўлган. Толибон ҳаракатининг дастлабки ғояси – Афғонистонни бутунлай хароб, Қуръон оятларини эса оёқости қилган мавжуд ҳукуматни ағдариш бўлган. Ҳарбий ҳаракатлар эса Покистон томонидан Марказий Осиё давлатларига Афғонистон орқали савдо йўлларини очиш ҳақидаги режасининг эълон қилиниши билан жадаллашган. Ҳаракати аъзолари ижтимоий масалаларда ўзларининг ҳаддан ташқари шафқатсизлиги ва ўрта асрчилик маданиятига сўзсиз қайтишга интилиши билан ажралиб туради. Уларнинг ҳокимлиги даврида мамлакатнинг таълим тизими, соғлиқни сақлаш, коммунал хизмат инқирозга учради, ишсизлик ошди; 2000-2001 йилнинг қишидан сўнг очлик ҳукм сурди, Покистонга қочқинларнинг сони ошди. Контрабанда (асосан электроника) ва опиум ишлаб чиқариш кучайди, террористик ташкилотлар билан алоқа ўрнатилди. Мамлакат ҳудудида жангариларни тайёрлаш лагерлари фаолият кўрсатди. Бу борада 1999 ва 2000 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгаши толибонлардан терроризмни қўллаб-қувватлашни тугатишга қарататилган икки резолюцияни қабул қилди. 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан сўнг Афғонистонда аксилтеррор операцияларининг олиб борилиши натижасида уларнинг баъзи аъзолари ўз фаолиятларидан воз кечиб тинч ҳаётга қайтган бўлишса-да, кўпчилик радикал кайфиятдаги толиблар махфийликда ва эмиграцияда фаолият олиб боришда давом этмоқда. Download 2.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling