Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu
Биринчи савол баёни: «Репродукция» сўзи лотинча «re» - қайтадан, «produco» - яратиш, ҳосил қилиш сўзларидан олинган бўлиб, ўсимликлар репродуктив биологияси курси гулли ўсимликларининг кўпайиш жараёни қонуниятларини ўрганади. Ўсимликларда кўпайиш жараёни хилма-хил йўллар билан бориши мумкин. Агар тубан ўсимлик гуруҳларида жинссиз йўл билан, яъни споралар ердамида кўпайиш асосий ўринни эгалласа, гулли ўсимликларда - жинсий кўпайиш, яъни жинсий гаметалар ҳосил қилиш ва уларнинг қўшилиб, янги организм - зигота ҳосил қилиш билан боради. Жинсий кўпайиш гулли ўсимликларга анча имтиезлар беради, яъни кўпайиш коэффициенти анча юқори бўлади, ҳосил бўлган уруғлар узоқ ҳудудларга тарқаши, уларни турли шароитларга тушиб, янги хосса ва хусусиятларни намоён қилиши, шунинг натижасида эволюция жараёнида танлаш учун материал бўлиб хизмат қиладилар. Жинсий кўпайишда ўсимлик тамоман қайтадан янгиланади. Кўпайиш жараёни ўша ўсимлик ўсаётган экологик муҳит билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки ўсимлик бошқа экологик муҳитга тушиб қолса, у кўпайиш хоссасини йўқотиб қўйиши мумкин. Шунинг учун кўпайиш экологиясини ҳам ўрганиш талаб этилади. «Репродуктив биология» термини биринчи бўлиб қўллаган Р.Е.Левина (1981), у кўпайишнинг биологияси ва экологиясини ўз ичига олади, деб кўрсатган эди. Ўсимликлар репродуктив биологияси курси репродуктив органларнинг шаклланиш, ғунчалаш, гуллаш, гул биологияси, чангланиш, уруғланиш, мева тугиш, пишиш, диссеминация, уруғлар тиним ҳолати ва униши, қайтадан уруғдан тикланиши каби томонларини ўз ичига қамраб олади (1- расм). Бу жараённи ўрганиш тадқиқотчидан турли босқичларда турли хил фан усулларини қўллашни талаб этади. Ўсимликлар кўпайиши жараёни кўп босқичли мураккаб жараён бўлиб, уни ўрганишда ботаника, генетика, биохимия, ўсимликлар эмбриологияси, энтомология, фитопатология, уруғчилик, фитоценология, ўсимликлар физиологияси, экология, ўрмончилик ва яйловчилик каби фанлардан олинган билимлар қўл келади. 23 Ўсимликлар репродуктив биологияси курсидан олинган билимларимиз фақатгина бизнинг билимимизни оширибгина қолмай, балки селекция ва уруғчилик учун катта амалий аҳамиятга эга ҳамдир. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling