20
I – МОДУЛ
«Ўсимликлар репродуктив биологияси»
махсус курси III та модулга
бўлиб ўрганилади. Ушбу I-модулда ўсимликлар кўпайиши жараёнининг
ўзига хос томонлари, насл қолдириш ва кўпайиш
орасидаги муносабат,
кўпайиш турлари, ҳаётий цикллар, шунингдек, «Ўсимликлар
репродуктив
биологияси» фани йўналиши шаклланиши, йўналишнинг қишлоқ хўжалиги
фанлари учун аҳамияти тўғрисидаги маълумот ёритилган. Модулда
шунингдек, илмий тадқиқотлар ўтказиш
усуллари, бўёқ-фиксаторлар
тайёрлаш методикаси, доимий ва вақтинчалик препаратлар тайёрлаш
усуллари ҳам келтирилган.
1-мавзу: ЎСИМЛИКЛАР РЕПРОДУКТИВ БИОЛОГИЯСИ
КУРСИГА КИРИШ.
Ажратилган вақт – 2 соат.
Фанни ўқитиш технологияси:
“Ўсимликлар репродуктив биологияси курсига кириш”
мавзусидаги маъруза машғулотининг технологик харитаси
Т/р
Босқичлар ва бажариладиган иш мазмуни
Амалга
оширувчи
шахс, вақт
1
Тайёрлов босқичи:
1.1. Дарс мақсади: Талабаларга
“Ўсимликлар репродуктив
биологияси” фани ўсимлиги кўпайиш жараёнининг
умумий
қонуниятларини ўрганувчи фан сифатида шклланиши ва ҳозирги
кундаги ўрни ҳақида тушунчалар бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: