Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

Тушунча
лар 
Сизнингча бу тушунча қандай 
маънони англатади? 
Қўшимч
а 
маълумо
т 
Inflation 
бу товар муомаласига нисбатан қоғоз пул 
массасининг ортиқчалигидир. 
Income 
ишлаб чиқариш омилларини ишлатишдан 
келадиган пул ва натурал тушумлар. 
Currency 
бу 
халқаро 
ҳисоб-китобларда 
ишлатиладиган у ёки бу мамлакат миллий 
пул бирлигида ифодаланган тўлов 
ҳужжатлари ва пул мажбуриятларидир. 
Audit 
хўжалик фаолиятини текшириш, тафтиш 
ва таҳлил қилиш. 
Loan 
у вақтинча ўз эгалари қўлида бўш турган 
пул маблағларини бошқалар томонидан 
маълум муддатга ҳақ тўлащ щарти билан 
қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан 
келиб 
чиқадиган 
муносабатларни 
билдиради. 
Изоҳ: Иккинчи устунчага қатнашчилар томонидан фикр 
билдирилади. Мазкур тушунчалар ҳақида қўшимча маълумот 
глоссарийда келтирилган. 
 
Амалий 
машғулотда 
қуйидаги 
интерфаол 
ўқитиш 
методларидан фойдаланилади: 
Машғулотнинг мотивация босқичида: “Блиц-сўров” усулидан 
фойдаланилади. 
“Блиц-ўйин” методи 
Методнинг мақсади: ўқувчиларда тезлик, ахборотлар тизмини 
таҳлил қилиш, режалаштириш, прогнозлаш кўникмаларини 


223 
шакллантиришдан иборат. Мазкур методни баҳолаш ва 
мустаҳкамлаш мақсадида қўллаш самарали натижаларни беради. 
Методни амалга ошириш босқичлари: 
1. Дастлаб иштирокчиларга белгиланган мавзу юзасидан 
тайёрланган топшириқ, яъни тарқатма материалларни алоҳида-
алоҳида берилади ва улардан материални синчиклаб ўрганиш 
талаб этилади. Шундан сўнг, иштирокчиларга тўғри жавоблар 
тарқатмадаги «якка баҳо» колонкасига белгилаш кераклиги 
тушунтирилади. Бу босқичда вазифа якка тартибда бажарилади. 
2. Навбатдаги босқичда тренер-ўқитувчи иштирокчиларга уч 
кишидан иборат кичик гуруҳларга бирлаштиради ва гуруҳ 
аъзоларини ўз фикрлари билан гуруҳдошларини таништириб
баҳслашиб, бир-бирига таъсир ўтказиб, ўз фикрларига 
ишонтириш, келишган ҳолда бир тўхтамга келиб, жавобларини 
«гуруҳ баҳоси» бўлимига рақамлар билан белгилаб чиқишни 
топширади. Бу вазифа учун 15 дақиқа вақт берилади. 
3. Барча кичик гуруҳлар ўз ишларини тугатгач, тўғри 
ҳаракатлар кетма-кетлиги тренер-ўқитувчи томонидан ўқиб 
эшиттирилади, ва ўқувчилардан бу жавобларни «тўғри жавоб» 
бўлимига ёзиш сўралади.
4. «Тўғри жавоб» бўлимида берилган рақамлардан «якка баҳо» 
бўлимида берилган рақамлар таққосланиб, фарқ булса «0», мос 
келса «1» балл қуйиш сўралади. Шундан сўнг «якка хато» 
бўлимидаги фарқлар юқоридан пастга қараб қўшиб чиқилиб, 
умумий йиғинди ҳисобланади.
5. Худди шу тартибда «тўғри жавоб» ва «гуруҳ баҳоси» 
ўртасидаги фарқ чиқарилади ва баллар «гуруҳ хатоси» бўлимига 
ёзиб, юқоридан пастга қараб қўшилади ва умумий йиғинди 
келтириб чиқарилади.
6. Тренер-ўқитувчи якка ва гуруҳ хатоларини тўпланган 
умумий йиғинди бўйича алоҳида-алоҳида шарҳлаб беради. 
7. Иштирокчиларга олган баҳоларига қараб, уларнинг мавзу 
бўйича ўзлаштириш даражалари аниқланади. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling