Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005f8542b19e4fa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
Хулоса Маркетинг нафақат истеъмолчилар талабини тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиш муаммоси ечимини, балки талабини шакллантириш ва савдо ҳажмини ошириш мақсадида тарқатишни ошириш, бозордаги фаолиятнинг даромадлилигини ва тарқатишни ошириш масаласи ечимини ҳам кўрсатиб беради. Маркетинг алоқалари мажмуи шунга хизмат қилишга қаратилган. Коммуникациялар ахборот алмашиш жараёни сифатида қаралиши мумкин. Шахслар билан шахсий ва ношахсий алоқалар мавжуддир. Шахслар ўртасидаги алоқалар икки ёки ундан ортиқ шахслар ўртасида амалга оширилиб, улар бевосита бир-бири билан бирор бир алоқа воситасида фойдаланиш орқали мулоқотда бўладилар. 135 Ношахсий алоқалар шахслар ўртасида шахсий бўлмаган алоқалар жараёнидир. Коммуникацияларнинг роли шундан иборатки, ташкилотнинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракати ва ички муҳитнинг меъёрида фаолият олиб боришни таъминлаш борасида, келишилган ҳолда фаолият олиб бориши керак. Маркетинг алоқалар мажмуаси – тадбирлар тизими бўлиб, у алоқалар манзили ва туристик ташкилотнинг ўзаро муносабатларини ўрнатиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилгандир. Маркетинг коммуникациялари туристик ташкилот фаолиятида муҳим ўринга эга, чунки улар маркетинг мажмуасининг фаол қисмини ташкил этади. Коммуникацион мажмуа 4 асосий элементдан иборат: шахсий савдо; реализацияни қўллаб-қувватлаш; тарғибот; реклама. Шахсий савдо деганда, фирма вакили бир неча сотиб олувчилар билан туристик маҳсулотни кўрсатиш ва савдони амалга ошириш учун бевосита алоқа ўрнатади. Туристик маҳсулотни сотиб олишга қаратилган оз муддатли ундовчи тадбирлар реализацияни қўллаб-қувватлашнинг моҳиятини ташкил этади. Тарғибот деганда, туристик ташкилот ва аҳоли билан ўзаро тушуниш ва яхши муносабатлар ўрнатиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар тушунилади. Реклама – туристик маҳсулотни намойиш қилиш, унга нисбатан талабни шакллантириш ва туристик ташкилот имижини тузишга қаратилган ношахсий намойиш шакли ҳисобланади. Туризмда реклама қилишнинг кўпдан кўп усуллари мавжуд бўлиб, улардан фойдаланишда мутахассислар ўз олдиларга қўйган мақсадлардан келиб чиқадилар. Таянч иборалар Маркетинг коммуникацияларини шакллантириш, туризмда маркетинг коммуникацияларининг аҳамияти, коммуникацион мажмуаларнинг унсурлари, маркетинг коммуникацияларининг типик мақсадлари, 136 коммуникация мажмуаси тузилишини таъминлаш, почта рекламаси, радио рекламаси, телереклама, рекламанинг коммуникатив самарадорлиги. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling