157
Бир даражали каналда сотиш жараёнига бир воситачи – туристик
агентлик жалб қилинади. Туристик агентлик – асосий каналга боғлиқ
бўлмаган туристик маҳсулотни, одатда, туроператор
билан келишилган
мажбуриятлар асосида, маълум ҳудудда сотишга ихтисослашган.
Икки даражали канал ўз ичига икки воситачи:
туристик агентлик ва
турагентни олади. Улардан бири улгуржи, бошқаси
чакана савдо билан
шуғулланади.
Кўп даражали сотиш каналидан кам фойдаланилади,
чунки
туроператор бошқариш ва сотиш тури устидан самарали назоратни амалга
ошира олмайди.
Туризмда
аксар сотиш каналлари вертикал маркетинг тизими
тамойили бўйича қурилади.
Ундан фойдаланиш аввало, туристик маҳсулот
ишлаб чиқаришнинг (ўзига хослигига) асосланади. Туроператор бирор
ҳудудда ихтиёрий сотувчи томонидан ихтиёрий вақтда сотишга қодир
маҳсулот ишлаб чиқармайди. Шунинг учун туроператор ўз
сотиш турини
шакллантирганда ёки бошқа туристик агентликлар хизматига мурожаат
қилганда сотиш каналлари устидан назоратни сақлаб қолишга ва
бошқарувчанликни таъминлашга интилади.
Вертикал маркетинг тизимининг ВМТ бир қанча турлари мавжуд. (10-
чизма).
10-чизма. Вертикал маркетинг тизими (ВМТ) турлари.
Вертикал маркетинг тизими
(ВМТ)
Корпоратив ВМТ
Битимли ВМТ
Бошқариладиган ВМТ
Агентлик битимлари
Do'stlaringiz bilan baham: