II.
Кейс-стади: “Ҳозирги замонда инсон қалби ва онги учун кураш”
Кириш. “Мафкуравий жараёнларнинг умумбашарий ва минтақавий
кўринишлари” мавзуси “Миллий истиқлол ғояси” фанидан муаммоли
вазиятларни ҳал этиш бўйича амалий машғулотда Кейсга асосланган ўқитиш
технологияси асосида ишлаб чиқилган.
ХХ аср сўнгида рўй берган улкан ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, икки
қутбли дунёнинг барҳам топиши натижасида нисбий мувозанатнинг бузилиши
жаҳоннинг мафкуравий манзарасини тубдан ўзгартириб юборди. Инсон қалби
ва онгини эгаллаш учун кураш хилма-хил ғоялар билан қуролланган, турли
манбалардан озиқланадиган мафкураларнинг асосий мақсадига айланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлаганидек “Бугунги кунда
одамзод маълум бир давлатлар ва сиёсий кучларнинг манфаатларигагина
хизмат қиладиган, олис-яқин манбалардан тарқаладиган, турли маъно-
мазмундаги мафкуравий кучларнинг таъсирини доимий сезиб яшамоқда”.
Ҳозирги замонда инсон онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ҳаракатлар
ҳақидаги билимларни ўқувчилар онгига сингдириш, муаммоли вазиятларни ҳал
этиш бўйича амалий машғулотда Кейсга асосланган ўқитиш технологиясининг
асосий мақсади ҳисобланади. Ушбу технология амалий вазиятларни ҳал этиш
жараёнида ўрганилган ўқув мавзуси бўйича билимларни мустаҳкамлашга,
муаммоларни таҳлил қилиш ва қирраларни якка тартиб ёки гуруҳларда қабул
қилиш кўникмаларини эгаллашга, ижодий ва ўрганиш қобилиятлари, мантиқий
фикрлаш, нутқ ва муҳит шароитларига мослашиш қобилиятларини
ривожлантиришга ҳамда қарорларни мустақил қабул қилишга ва ўз-ўзини
назорат қилишга ёрдам беради.
Ушбу кейс – ўқувчиларни Марказий Осиёда рўй бераётган мафкуравий
жараёнлар ҳақида мустақил фикрлаш, эркин тафаккурни шакллантириш
асосида ёвуз ғояларга қарши жавоб бера олиш, “Ўзбекистон – ягона Ватан”
деган тушунчани шакллантириш билан бирга жамият тараққиётида учрайдиган
тўсиқларни енгишга имкон яратади. Ушбу кейсни муваффақиятли амалга
ошириш учун мавзу бўйича ўқувчилар дунёнинг мафкуравий манзараси ва
глобаллашув жараёнлари ҳақида билим ва кўникмаларга эга бўлиши зарур.
86
Do'stlaringiz bilan baham: |