Маиший хизматлар соҳаси ривожланишининг ўзига хос
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 292.8 Kb. Pdf ko'rish
|
maishiy-hizmatlar-so-asi-rivozhlanishining-ziga-hos-hususiyatlari-va-shart-sharoitlari
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
– маиший хизматлар кўрсатиш соҳаси хиз матларининг ўзига хос жиҳатлари; – маиший хизматлар кўрсатиш жараёнининг ўзига хос жиҳати; – мижозларга хизмат кўрсатишнинг функци онал жиҳатлари. Шу муносабат билан ижтимоийиқтисодий ривожланиш тенденцияси ва замонавий шарт шароитларини ҳисобга олган ҳолда маиший хиз матлар соҳасининг такомиллаштирилган таъри фини ишлаб чиқиш лозим деб ҳисоблаймиз. Шун дай қилиб, маиший хизматлар кўрсатиш соҳаси ижтимоий аҳамиятга эга бўлган кўп функцияли ижтимоийиқтисодий категория бўлиб: ● миллий иқтисодиёт ва хизматлар соҳасининг таркибий қисми ҳисобланади; ● ташкилийҳуқуқий шакли, ЯТТ ёки юридик шахс ташкил қилмасдан ҳам хизмат кўрсатишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар мажмуи; ● инсонлар, инсонлар гуруҳи ва жамоала рига йўналтирилган ҳамда жисмоний ва юри дик шахсларнинг маиший хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга қаратилган; ● буюртмачиларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш характеридаги маиший хизматларнинг яратилиш ва кўрсатилиши; ● кишиларнинг бўш вақтидан оқилона фойдаланишини ташкил этиш асосида уларнинг ижтимоиймаданий ва моддий эҳтиёжларини қондиришга қаратилганлиги. Албатта бу каби таъриф етарлича мураккаб ва қўллаш учун қийин бўлганлиги боис унинг содда лаштирилган таърифини таклиф қиламиз. Маиший хизматлар кўрсатиш соҳаси – мамлакат миллий иқтисодиёти тузилмасидаги кўп функцияли соҳа бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг алоҳида ижтимоиймаданий ва моддий эҳтиёжларини қондириш асосида бўш вақтидан оқилона фой даланишини ташкил этишга қаратилган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш характеридаги маи ший хизматларнинг яратилиш ва кўрсатилишини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектла ридир. Аҳолига маиший хизматлар кўрсатиш соҳасига эса юридик шахсларнинг маиший хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш билан боғлиқ фао лияти киритилмайди. Маиший хизмат эса юқорида келтирилган «маи ший хизматлар соҳаси» тушунчалари билан бир мазмундаги атама бўлиб, бугунги кунда алоҳида қўллаш илмий жиҳатдан аҳамиятга эга эмас. Чунки собиқ иттифоқ даврида аксарият маиший хизмат лар давлат корхонаси томонидан тақдим этилган бўлиб, бугунги кунда аксарият маиший хизмат лар пуллик асосда кўрсатилади. Шунга кўра «маи ший хизмат»: – корхона ва ташкилотларнинг алоҳида бўлим ёки функционал тузилмаси бўлиб, айнан ушбу корхона доирасида маиший характердаги хизматлар кўрсатади; – аҳолига хизмат кўрсатувчи алоҳида кор хоналар доирасида қўлланилади. Таъкидлаш жоизки, аҳолига буюртмалар асо сида турли буюмлар тайёрлаш, таъмирлаш ва қайта тиклаш бўйича хизматлар кўрсатувчи кор хоналарда меҳнат жараёни икки томонлама харак терга эга. Бу бир вақтнинг ўзида хизматни яра тиш, иккинчидан муайян истеъмолчига ушбу хиз матни кўрсатиш. Хизматни яратиш билан боғлиқ меҳнат ишлаб чиқариш ҳисобланади. Бу каби меҳнатнинг нати жаси турли буюмлар тайёрлаш, таъмирлаш ва қайта тиклаш ҳисобланади. Яратилган хизматни тақдим этиш ёки кўрсатиш билан боғлиқ меҳнат ноишлаб чиқариш меҳнати ҳисобланади. Мазкур ҳолатда меҳнат натижаси моддий маҳсулот бўлиб, буюртмачи ушбу меҳнат самарасини «истеъмол» қилади. Хизмат кўрсатиш вақтининг мавжудлиги ва минималлашуви соҳадаги корхоналар фаолия тининг маҳаллий хусусиятини белгилайди, улар нинг хизматларнинг потенциал истеъмолчиларга энг яқин жойлашувини белгилаб беради. Булар нинг барчаси маиший хизмат кўрсатиш корхо наларининг маълум бир ҳудудда концентрация лашуви туфайли таъсир чегараларини белгилаш имконини беради. Маиший хизмат ва маиший хизмат кўрсатишнинг бутун соҳаси мамлакат халқ хўжалигини ривожлантиришда тутган ўрни билан ҳам белгиланади. Буни қуйидагилар орқали аниқлашимиз мумкин: ● миллий даромад ва умумий ижтимоий маҳсулотни шакллантиришда иштирок этиши; ● моддий ишлаб чиқариш тармоқларида меҳнат унумдорлигининг ўсишига, саноат ва қишлоқ хўжалигининг ривожланиш суръатларига ижобий таъсир кўрсатиши; ● аҳолининг пул даромадлари ва харажат лари мувозанатини таъминлашга хизмат қилиши; 37 ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling