Маиший хизматлар соҳаси ривожланишининг ўзига хос


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 292.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana07.05.2023
Hajmi292.8 Kb.
#1440260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
maishiy-hizmatlar-so-asi-rivozhlanishining-ziga-hos-hususiyatlari-va-shart-sharoitlari

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
қўйиш, уларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан 
иқтисодиётнинг самарадорлигини оширишда ҳал 
қилувчи омилидир.
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш кўп функци­
яли соҳа бўлиб, қулай яшаш шароитларини яра­
тади, фуқароларнинг ўз­ўзини тарбиялаши, дам 
олиш ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун 
вақтини тежашга ҳам ёрдам беради. Соҳа ривожи 
аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ҳаёт сифа­
тини оширишга хизмат қилмоқда. Шу боисдан 
ҳам, аҳолига маиший хизматлар бутун минтақа, 
айниқса маҳаллий молия ва ижтимоий соҳанинг 
жуда истиқболли йўналишидир.
Бугунги кунда жаҳон ва миллий иқтисодиётда 
рўй бераётган таркибий ўзгаришлар ҳамда ушбу 
жараёнларга пандемиянинг инқирозли таъсири 
ҳамон сақланиб қолмоқда. Аксарият одамлар 
янги замонавий мутахассисликларни ўрганишга, 
иш профилини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда. 
Турмуш қийматининг ошиши туфайли кўпчилик 
қўшимча даромад олиш учун бир нечта жойларда 
ишлашга муҳтож бўлмоқда. Бундай шароитда маи­
ший хизмат кўрсатишнинг аҳамиятини паст, лекин 
муҳим бўлиши мумкин, чунки улар мутахассис­
ларни қайта тайёрлаш, корхоналарни қайта таш­
кил этиш заруратини келтирмайди.
Мамлакатимизда маиший хизмат кўрсатиш 
соҳасининг ривожланиши ­ иш ўринлари сони­
нинг кўпайишига олиб келади. Бундан ташқари, 
корхоналар пенсионерлар, ногиронлар, тўлиқ 
иш кунида ишлашга қодир бўлмаган шахслар – 
иш топиш қийин бўлган аҳоли тоифалари билан 
қўшимча тўлдирилиши мумкин бўлади.
Бугунги кунда маиший хизматлар кўрсатиш, 
талаб даражасида эмас, аммо бу корхоналар ва иш 
ўринларини яратиш имконини беради. Маиший 
хизматлар кўрсатиш корхоналари ва тармоғининг 
ривожланиши ҳудудларда тадбиркорлик фаолли­
гини ошириш ва аҳолининг қўшимча даромад оли­
шига имкон бермоқда.
Маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожла­
ниши аҳолига сотиб олинган товарлардан яхшироқ 
фойдаланиш имконини беради, чунки маиший 
фойдаланишидаги буюмлар ва маҳсулотларнинг 
истеъмол хусусиятларини сақлаш ва тиклаш функ­
циясини бажаради. Шундай қилиб, маиший хиз­
матлар соҳаси оилавий бюджетдан маблағларни 
тежаш имконини беради, чунки бугунги кунда 
иқтисодий муаммоларга қарамай, аҳоли ўртасида 
узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар сони 
ортиб бормоқда ва бу нарсаларнинг ўзи техник 
жиҳатдан мураккаблашмоқда.
Маиший хизматлар соҳасининг ривожланиши 
бозорда пул массасининг барқарорлашувига, пул 
муомаласининг мувозанатига эришишга ёрдам 
беради [8].
Маиший хизматлар кўрсатиш соҳасининг 
ривожланиши билан маиший хизматлар бозори 
ҳам ривожланиб боради. Уни маиший характер­
даги хизматлар айирбошланиши сифатида талқин 
қилишимиз мумкин (1­расм).
Агарда бозорни инсонларнинг ижтимоий­
иқтисодий муаммоларини самарали ҳал қилишга 
йўналтирилган хўжалик механизми сифатида 
қарайдиган бўлсак, маиший хизматлар соҳасининг 
кенгайиши билан истеъмол бозорида ортиқча 
юкланишнинг олди олинади, истеъмол товарлари 
тақчиллиги камаяди ҳамда аҳоли эҳтиёжларининг 
янада тўлақонли қондирилишига имконият яра­
тилади [8]. Шунинг учун ҳам маиший хизматлар 
соҳаси истеъмол бозорининг ажралмас қисми 
сифатида аҳолининг индивидуал эҳтиёжларини 
қондиришга, ҳар бир индивидга қулай ва оммабоп 
бўлган маиший хизмат турларини таклиф қилишга 
қаратилган (2­расм).
Маиший хизматлар бозорининг асосий ишти­
рокчилари қуйидагилар:
– маиший хизмат яратувчилар: корхона ва 
алоҳида шахслар;
– истеъмолчилар: жисмоний ва юридик шах­
слар.
B.C.Максютов маиший хизматлар бозори 
тушунчасига қуйидаги таърифни берган: «маиший 
хизматлар бозори – маиший характердаги хиз­
матлар айланиш соҳаси бўлиб, истеъмолчиларга 
(мижозларга) маиший характердаги хизматларни 
ишлаб чиқариш ва сотиш мақсадида ижтимоий 
зарурий меҳнат сарфларини аниқлаш ва баҳолаш, 
яъни ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этиш­
нинг шакли сифатида хизмат кўрсатувчилар истеъ­
молчи талабига индивидуал ёндашган ҳолда хиз­
матлар кўрсатишга тайёргарлик кўриши (талаб ва 
унинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда зарур 
ресурсларни, технологияни тайёрлаш) бўйича 
қарор қабул қиладилар. [8]. Ушбу бозорнинг ижти­
моий аҳамияти шундан иборатки, бўш вақт пайдо 
бўлиши натижасида аҳолининг хизмат кўрсатиш 
корхоналарига мурожаат қилиши ортиб боради.
Маиший хизматларнинг моҳиятини ёритиш 
ва ривожланиш тенденцияларини аниқлашга 
қаратилган тадқиқотларимиз соҳанинг муҳим 
жиҳатларини аниқлаш имконини берди. Шундай 
қилиб, маиший хизматлар, шу қаторда аҳолига 
39
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ



Download 292.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling