Маиший хизматлар соҳаси ривожланишининг ўзига хос
Тадқиқотда қўлланилган усуллар
Download 292.8 Kb. Pdf ko'rish
|
maishiy-hizmatlar-so-asi-rivozhlanishining-ziga-hos-hususiyatlari-va-shart-sharoitlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақоланинг мақсади.
- Илмий муаммонинг қўйилиши.
- ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Тадқиқотда қўлланилган усуллар.
Тадқиқот жараёнида маиший хизматлар соҳасининг ривожланиш хусусиятлари ва шарт шароитларини ўрганишга диалектик ва тизимли ёндашув, қиёсий таҳлил, статистик ва динамик ёндашув ҳамда гуруҳлаш усулларидан фойдала нилди. Мақоланинг мақсади. Республикамиз маи ший хизматлар соҳаси ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва шартшароитлари, маиший хизматлар бозорининг хизматлар бозорида тут ган ўрни, аҳолига маиший хизмат кўрсатишни тар тибга солиш усуллари ва воситалари, маиший хиз мат кўрсатиш соҳасида ижтимоий меъёрларни аниқлаш, иқтисодиётининг глобаллашув жараён ларида маиший хизматлари рақобатбардошлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Илмий муаммонинг қўйилиши. Хаксевер К., Рендер Б., Рассел Р., Мердик Р. [7] асарида сервис иқтисодиёти ривожланиши, иқтисодий ўсиш, хизмат кўрсатиш соҳасининг барқарор ривожланиши, хизматлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқариш омилларидан хизмат кўрсатиш жараёнида сама рали фойдаланиш, ижтимоий ва иқтисодий сама радорликни ошириш, хизмат кўрсатишнинг замо навий тармоқларини ривожлантириш, соҳада меҳнат унумдорлигини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳасини инновацион ривожланиши ёритиб берилган. Рубцова Н.В. [10] асарида сервис иқтисодиётида ресурслардан самарали фойдаланиш, сервис фаолияти самарадорлигини ошириш, хизмат 34 ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154) кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхши лаш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар рақобатбардошлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш жараёнларини тако миллаштириш масалалари илмийназарий ҳамда услубий жиҳатдан тадқиқ қилинган. Пардаев М.Қ. [9] таҳрири остида ёзилган ўқув қўлланмада хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш муаммолари, хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат ресурсларидан сама рали фойдаланиш йўллари, меҳнат унумдорли гини ошириш омиллари ва йўналишлари тадқиқ этилган. Шунингдек, мавзуга доир жиҳати бўйича сервис ва туризм соҳаларини ривожлантиришнинг ижтимоий, иқтисодий ва институционал асослари илмий жиҳатдан тадқиқ этилган. Максютов B.C. [8] ўз асарида маиший хиз мат кўрсатиш соҳасидаги иқтисодий ресурслар дан самарали фойдаланиш, соҳада ижтимоий иқтисодий самарадорликни ошириш, истеъ молчиларнинг талабларига мувофиқ уларга кўрсатилаётган маиший хизматлар сифатини ошириш, меҳнат самарадорлигига эришиш йўналишларини тадқиқ этган. Ерофеева А.П. [4] ўз асарида корхоналарда хиз мат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш соҳаси субъектларининг рақобат устунлигини таъминлаш, соҳада корхоналарида хизматлар сифатини уларнинг истеъмол хусуси яти билан боғлиқлиги, хизматларнинг сифатини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари, хизматлар кўрсатиш жараёнларини интенсив омиллар асо сида такомиллаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналарида персонални бошқариш тизимини модернизациялаш жараёнлари тадқиқ этилган. Зворыкина Т.И., Платонова Н.А. [5] тадқиқот ишида иқтисодиётни модернизациялаш жараё нида маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг хиз мат кўрсатиш тизимидаги ўрни ва иқтисодиётнинг ривожланишдаги роли, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнатнинг характери ва унинг сама радорлигини баҳолашнинг назарий масалалари, соҳада меҳнатни ташкил қилишга илмий ёндашув, хизмат баҳосини ва қўл меҳнатини камайтириш масалалари, маиший хизмат кўрсатиш корхона ларида меҳнатни ташкил қилишни такомиллаш тиришнинг асосий концептуал йўналишлари ёри тиб берилган. Келтирилган тадқиқотларга суянган холда, мазкур амалга оширилган изланишларда маи ший хизмат тушунчасининг моҳияти ва маз муни, унинг ўзига хос жиҳатлари, маиший хиз матлар бозорининг хизматлар бозорида тутган ўрни, аҳолига маиший хизмат кўрсатишни тар тибга солиш усуллари ва воситалари, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида ижтимоий меъёрларни аниқлаш босқичлари, соҳа корхоналарида сама радорликни ошириш ва ташкилий бошқарув тизи мини ривожлантириш манбалари ва омиллари, соҳани самарали ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида илмий аҳамиятга эга. Download 292.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling