Хулосалар.
Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳазаларга
таянсак, маиший хизматлар ижтимоий ишлаб
чиқариш муносабатларининг энг мураккаб
тармоқларидан бири сифатида олиб қаралишини
1
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
яна бир бор асослайди. Шундай қилиб аҳолига
маиший хизматлар кўрсатиш соҳаси:
– номоддий ишлаб чиқаришнинг турли
шакллари сифатида, шунингдек индивидуал
йўналтирилган моддий ишлаб чиқариш ҳамда
истеъмол хусусиятларини тиклаш шаклларида
намоён бўлади;
– ижтимоий йўналтирилганлиги, иқтисодий
нафлилиги ва миллий бойлик шаклида эканлиги
билан ижтимоий соҳанинг муҳим элементлари
дан бири сифатида олиб қаралади;
– ижтимоий ишлаб чиқариш соҳасининг
муҳим тармоғи сифатида хизматлар кўрсатиш,
шунингдек аҳолига хизмат кўрсатишнинг мустақил
тармоғи сифатида олиб қаралиши мумкин.
Маиший хизмат кўрсатиш соҳаси қуйидагиларга
йўналтирилган:
● аҳолининг турли маиший хизматларга
бўлган эҳтиёжини максимал қондириш;
● уй хўжаликларининг меҳнат сарфларининг
камайишини таъминлаш;
● турмуш шароити ва ҳаёт фаолиятини яхши
лаш имконини беради;
● предмет ва буюмларнинг истеъмол
қийматини янада ошириш ҳамда уларни тиклашга
имкон беради;
● ишчи кучини такрор кенгайтирилган ишлаб
чиқаришда иштирок этади.
Маиший хизмат объектлари фаолиятлари
нинг самарадорлигини ошириш ҳудудда қуйидаги
иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишини таъмин
лаши мумкин:
– иш билан бандлик ва турли ёшдаги
меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш ҳақи;
– маҳаллий бюджетга солиқлар тушуми;
– аҳолига маиший хизмат ва бошқа
кўринишдаги қийматликларни ўз ичига олувчи
ҳудудий ЯИМ.
Ҳудудий маиший хизмат кўрсатиш соҳасида
концептуал жиҳатдан долзарб бўлган назарий ва
амалий вазифалар қуйидагилардан иборат бўлиши
зарур:
Do'stlaringiz bilan baham: |