Маиший хизматлар соҳаси ривожланишининг ўзига хос


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 292.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana07.05.2023
Hajmi292.8 Kb.
#1440260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
maishiy-hizmatlar-so-asi-rivozhlanishining-ziga-hos-hususiyatlari-va-shart-sharoitlari

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
● турмуш даражасидаги ижтимоий ва 
ҳудудий тафовутларга барҳам бериши, ишдан бўш 
вақтдан самарали фойдаланишга имкон яратиши.
Маиший хизмат кўрсатиш соҳасида қоида 
тариқасида, функционал аҳамиятга эга бўлган 
барча кўринишдаги фаолият турлари тушунилиб, 
ижтимоий ишлаб чиқариш шароитида аҳолига 
хизмат кўрсатиш ва реализация қилиш жара­
ёнларини ифодалайди
1
. Уларнинг фаолиятидан 
боғлиқ равишда такрор ишлаб чиқариш жара­
ёнида маиший хизмат кўрсатиш соҳаси фаолият 
кўринишлари бўйича эҳтиёжларни қондириш хусу­
сиятларига кўра, аҳамиятли равишда бир­биридан 
фарқланади.
Маиший хизматлар нафақат эҳтиёжларни 
қондиришда, балки аҳоли эҳтиёжлари шаклла­
нишини мақсадга йўналтирилган ҳолда, улар­
нинг бўш вақтларини тежаш учун имконият яра­
тади. Мамлакатимизда бозор муносабатларини 
ҳозирги ривожланиш босқичида маиший хизмат 
кўрсатиш соҳасида кичик корхоналарнинг кенг 
миқёсда ривожланиши тадбиркорлик фаолияти 
ривожланиши, аҳолининг қўшимча даромад­
лари ошиши, иш билан бандлик ва иш ўринлари 
сонининг юксалишига, шунингдек асосий ишдан 
ташқари ностандарт иш билан бандликни таъмин­
лаш имкониятини яратади.
Шахсий эҳтиёжларни қондиришда хизмат­
лар муҳим рол ўйнайди. Улар ўзига хос истеъ­
мол қийматига эга бўлган турли хил кўринишдаги 
(жисмоний, интеллектуал, ижтимоий) эҳтиёжларни 
қондириш бўйича функционал аҳамият касб этади. 
Маиший хизматлар муҳим ва жуда керакли ҳаётий 
восита сифатида аҳоли истеъмол фондининг 
асосий қисмини ташкил этувчи ва эҳтиёжларни 
қондирувчи товарлар қаторига киради.
Маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини тартибга 
солишнинг меъёрий усуллари вазифаларига ижти­
моий меъёрларни ишлаб чиқиш киради. Кўпгина 
илмий ишларда уларни ҳудудий даражада ишлаб 
чиқариш ва жорий этиш зарурати асослаб бери­
лади. Бундан шу нарса ифодаланадики, ижти­
моий меъёрларнинг ишлаб чиқилмаслиги ҳудудий 
даражада келгусида соҳанинг ривожланиши учун 
тўсқинлик қилади.
Шундай ижтимоий меъёрларни кенг жорий 
қилиниши аҳолига маиший хизмат кўрсатиш таъ­
минотининг меъёрлари сифатида мазкур соҳанинг 
белгиланган даражада ривожланишига ёки мақбул 
1
Свириденко Ю.П.. Сфера услуг: Проблеми и пер­
спективы развития. ­ М.: Изд “Кандир”, 2001. ­ с.5.
чегарада эҳтиёжларни тўлиқ қондиришни ҳисобга 
олишга мувофиқ келишини таъминлайди.
Ижтимоий меъёрлар – бу ижтимоий аҳамиятга 
эга кўрсаткичларни қатъий равишда аниқлаш 
тизими бўлиб, инсонларнинг ҳаётий фаолиятлари 
жараёнлари ва жамият ижтимоий гуруҳларининг 
аниқ даврдаги шароитида юзага келадиган тала­
бларининг маълум типик даражасини ифодалайди.
Ижтимоий меъёрлар, қоида сифатида товар 
ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бошлангу­
нича ишлаб чиқарилади ва ижтимоий­иқтисодий 
жараёнларга марказлашган ҳолда таъсир 
кўрсатувчи воситалардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Ижтимоий меъёрларга қуйидагилар киради: 
1000 кишигача тўғри келадиган маиший хизмат 
соҳасидаги ишчилар сони; аҳоли жон бошига хиз­
мат кўрсатиш ҳажми; 1000 кишига тўғри келади­
ган маиший хизмат кўрсатиш объектлари сони; 
ҳудудий жойлашиш меъёрлари кабилар.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида 
аҳолига маиший хизмат кўрсатиш меъёрлари­
нинг жорий қилиниши мураккаблашмоқда. Бу шу 
ҳолат билан шартланадики, барча маиший хиз­
мат кўрсатиш соҳалари бўйича ҳисобга олганда, 
улар ижтимоий гуруҳлар нуқтаи назаридан ҳам, 
уларнинг кўринишлари бўйича ҳам хизматларга 
эҳтиёжларнинг таркибини акс эттирмайди. Бундан 
ташқари, бу кўрсаткичларнинг қиймат кўринишида 
ифодаланиши инфляцион мойиллик мавжуд шаро­
итида улардан фойдаланиш статистик маълумот­
лар олишда реал воқеликка эга бўлиш имкония­
тини чегаралайди.
Шунинг учун маиший хизмат кўрсатиш соҳасида 
ижтимоий меъёрларни қабул қилишда хусусий 
жараёнлар ривожланиши ҳолатини ҳам ҳисобга 
олиш зарур.
Бунда хусусий жараёнлар бўлиб, бозор конъ­
юнктураси талаблари, иқтисодий моҳиятнинг 
ўзгариши, аҳолининг ижтимоий қатламлари 
табақаланиши, 
инфляцион 
жараёнлар, 
рақобатчилик муҳити, кенг аҳоли қатламининг 
паст даражадаги харид қобилияти, юқори солиқ 
тўловлари кабилар ҳисобланади.
Маиший хизматлар кўрсатиш жараёни яра­
тилган қийматларни ишлаб чиқариш ва истеъ­
мол қилиш ўртасидаги боғлиқликни акс эттир­
ган ҳолда, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидан 
алоҳида ажралиб туради [8]. Чунки ушбу соҳа 
яшаш ва меҳнат қилиш учун зарур бўлган 
ижтимоий­маиший шарт­шароитларни яра­
тишга йўналтирилганлиги сабабли, маиший хиз­
мат кўрсатиш корхоналари фаолиятини йўлга 
38
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ



Download 292.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling