ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
● маиший
хизматларни олдиндан захира
сифатида тўплаш ва олдиндан харид қилиш имкон
сиз;
● маиший характердаги хизматлар кўп
жиҳатдан мавсумийлик характерига эга бўлиб,
турли омиллар таъсирида мунтазам тебраниб
туради;
1
● истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчи ўртасида
зиддиятли муносабатларнинг мавжудлиги: бир
томон иккинчи томоннинг талабини камайти
ришга ёки уни камроқ бажаришга ҳаракат қилса,
иккинчи томондан хизматларни ўта юқори дара
жада индивидуал ва ноёб шаклда кўрсатилишини
талаб қилади;
● маиший хизмат кўрсатувчи
корхоналар
даставвал хизматларни кўрсатади, сўнгра эса
уларни воситачилар иштирокисиз реализация
қилади;
● маиший хизматлар кўрсатиш соҳаси меҳнат
сарфи, хусусияти, технологик жараёнлар ва воси
талари билан фарқ қилувчи кўплаб корхоналарни
ўз ичига олади;
● маиший хизматларнинг ривожланиши уй
хўжаликларининг ва инсон капиталининг такрор
хосил бўлишига сезиларли таъсир кўрсатади;
● маиший хизматларнинг маҳаллийлик
хусусияти боис уни имкон қадар аҳолининг дои
мий яшаш манзилларига энг яқин ва энг оптимал
ассортиментда жойлаштириш мақсадга мувофиқ;
● маиший хизматлар кўрсатиш соҳаси бошқа
тармоқларига қараганда капитал сиғими ва фонд
билан таъминланганлик даражасининг кам
лиги билан фарқ қилади. Бу эса ишсизлик дара
жасини камайтиришда
жуда самарали восита
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: