Маиший хизматлар соҳаси ривожланишининг ўзига хос


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 292.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana07.05.2023
Hajmi292.8 Kb.
#1440260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
maishiy-hizmatlar-so-asi-rivozhlanishining-ziga-hos-hususiyatlari-va-shart-sharoitlari

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
эмас. Ҳудудий ва маҳаллий бошқарув органлари 
аҳолининг ижтимоий хизмат турларига бўлган 
эҳтиёжларини юқори даражада қондиришлари, 
турмуш даражаси ва сифатини оширишга алоҳида 
эътибор қаратишлари, ҳудудий иқтисодиёт ёки 
маҳаллий бюджет турли ижтимоий манфаатларни 
амалга оширишнинг зарурий воситаси сифатида 
қаралиши лозим.
Маиший хизматлар тўғрисида гапирар эканмиз, 
аввало уларнинг маиший турмушдаги аҳамиятига, 
хизматнинг кундалик турмушга тааллуқли эканли­
гига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.
Умуман олганда хизмат муайян истеъмол 
қийматига эга бўлган, зарурий самарани акс этти­
рувчи ва истеъмол нафлилигининг маълум қисми 
эканлигига алоҳида эътибор қаратишимиз керак 
[3]. Хизматлар ижтимоий меҳнат тақсимоти ривож­
ланиши ва чуқурлашувининг маҳсули ҳисобланиб, 
турли тоифадаги аҳолининг меҳнат фаолияти нати­
жасида алмашинадиган янги товари ёки самараси­
дир. Меҳнат муносабатлари айирбошланишининг 
шундай шаклларидан бири маиший хизматлардир.
«Маиший хизмат» тушунчасига ҳам кўплаб 
таърифлар келтирилган. Бу борадиги баҳс­
мунозаралар бугунги кунда ҳам маиший хизматлар 
соҳасининг барча жабҳаларига тааллуқли бўлиб, 
ушбу тушунчанинг янада мукаммалроқ асослани­
шини тақозо этмоқда. 
М.Т.Розе ва М.Б.Россинский маиший хизмат­
ларга «уй меҳнатини у ёки бу даражада алмаш­
тирадиган ёки қисқартиришга имкон берадиган 
хизматлар»ни киритишади. Ушбу муаллифлик 
талқинида асосий диққат турмуш шароитидаги 
хизматларни алмаштирадиган ёки уларни маъ­
лум даражада соддалаштиришга қаратилган ҳолда 
истеъмол хусусиятини қайта тиклаш, шунингдек 
истеъмол учун қўшимча шарт­шароитлар яратиб 
беришга қаратилган хизматлар эътибордан четда 
қолиб кетган [2].
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, юқорида кўриб 
ўтилган муаллифлик талқинидаги таърифларда 
“маиший хизмат” тушунчаси унинг хизмат тушун­
часи билан умумий бўлган хусусиятларини мурак­
каблаштиришга, ёки бугунги кунда ижтимоий­
иқтисодий муносабатларда жуда аҳамиятли 
бўлган жиҳатлари, мавжуд хусусиятларини эъти­
бордан четда қолдирган ҳолда, масалан, маи­
ший хизматларнинг айнан бир жисмоний шах­
сга эмас, балки меҳнат жамоасига, нафақат уй 
хўжаликларига, балки корхона ва ташкилотларга 
ҳам йўналтирилганлиги кўриниб турибди.
Бизнинг фикримизча, Е.В.Биндиченко томо­
нидан келтирилган «Маиший хизмат – бу инсон­
ларнинг ҳаётий фаолиятидаги ижтимоий такрор 
ишлаб чиқариш доирасидаги касбий фаолияти 
бўлиб, тор доирада маиший­турмуш муносабат­
ларининг наф келтириш нуқтаи назаридан унумли 
меҳнат натижасидаги самараси ёки аҳолининг 
маиший эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган 
фаолият тури» дея таъриф тўлақонли бўлиб, маи­
ший хизматларнинг асосий жабҳаларини ҳисобга 
олган [1].
Истеъмол хусусияти, мўлжалланганлик, хизмат 
кўрсатишнинг технологик ва ташкилий жиҳатлари, 
шунингдек уларни хизматлар бозорида силжи­
тиш хусусиятига кўра кичик гуруҳларга умумлаш­
тирилган бўлиб, ўз навбатида кичик гуруҳларни 
қуйидагича таснифлашимиз мумкин [1; 2; 3]:
– янги буюмларни яратиш, янги истеъмол 
хусусияти бериш, жумладан таъмирлаш ва рестав­
рация қилиш, истеъмол хусусиятини тиклаш ва 
кенгайтириш бўйича хизматлар;
– инсон руҳиятининг алоҳида функционал, 
биологик ва психик жиҳатларини тиклаш, релак­
сация, реабилитация, рекреация қилиш, жумла­
дан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун шарт­
шароитлар яратиш бўйича хизматлар.
Маиший хизматларни бир томонлама изоҳлаш 
қуйидаги жиҳатларига кўра мураккабдир:
● соҳа мунтазам равишда кенгайиб боради 
ва янгидан янги фаолият турларини қамраб олади;
● бир вақтда соҳанинг жамият тараққиёти 
туфайли алоҳида хизмат турларига бўлган 
эҳтиёжнинг йўқолиб бориши, янги эҳтиёжларнинг 
пайдо бўлиши кузатилади.
Бизнинг фикримизча, маиший хизматлар 
кўрсатиш соҳаси – серқирра ва мураккаб тушунча. 
У аҳолининг маиший характердаги талабини 
ижтимоий­иқтисодий тараққиёт босқичларига 
мувофиқ келадиган ҳолда тўлақонли ва сифатли 
қондиришни ўз ичига олади. 
Тадқиқотимиз асосида биз юқорида кўриб 
ўтаётган тушунчани изоҳлашнинг афзаллик ва 
камчиликларини таҳлил қилиш, маиший хизмат­
лар кўрсатиш категориясининг моҳиятини очиб 
беришда унинг қуйидаги жиҳатларини эътиборга 
олиш лозим деб ҳисоблаймиз:
– маиший хизматлар кўрсатиш соҳасининг 
ижтимоий соҳа ва иқтисодиётда тутган ўрни;
– маиший хизматлар кўрсатиш соҳаси субъ­
ектлари ёки ижрочилари;
– маиший хизматлар кўрсатиш соҳаси объ­
ектлари ёки истеъмолчилари;
36
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ



Download 292.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling