Макроиљтисодий мувозанат назарияси(Дж. Кейнс)


Жаќоншумул иљтисодий муаммолар. Ривожланаётган мамлакатлар тўђрисидаги ђоялар


Download 488 Kb.
bet51/63
Sana13.01.2023
Hajmi488 Kb.
#1092127
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   63
Bog'liq
ИЉТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ

10.4. Жаќоншумул иљтисодий муаммолар. Ривожланаётган мамлакатлар тўђрисидаги ђоялар.
Айрим иљтисодчилар колониализимнинг салбий томонларини ќам инкор этмаган ќолда уни XIX аср охири ва ХХ асрдаги капиталистик мамлакатлар "деформация"га учради, мустаљил давлатларнинг дўстига айланди,-демољдалар. "Яхши колониализм" иљтисодий ривожланишни рађбатлантиради, бу давлатларнинг ўз-ўзини бошљаришни таъминлайди.
Ђарбда "ноилож ривожланиш", "ташљи туртки" назариялари кенг тарљалган (Р.Нурксе, Э.Хаген), унда озодликка эришган давлатлар дастлаб мусибатларга учраши табиий, шу сабабли уларнинг аќволи ођир бўлади. Очлик-ялонђочликка махкум этилади. Даромаднинг камлиги жамђармалар пайдо бўлишига тўсиљдир ва капитал љўйилмалар ќам паст даражада саљланади. Бу эса саноат ривожига ва миллий даромад ўсишига йўл бермайди ва камбађаллик ќамда ночорликни келтириб чиљаради. Бу ођир аќволдан чиљишнинг бирдан бир йўли ташљи "туртки йўли" ќисобланади. Минимум капитал љўйилмаларни асосан ташљи инвестициялар ќисобига аста-секин ўсишига, ривожига эришилади. Капитал љўйилмалар миљдори маълум критик даражадан юљори бўлиши керак, шу билан турђунлик ќолатидан чиљиб олинади. Бу тадбиркорлик фаолиятининг кучайтиради ва хорижий инвесторлар учун улай "иљлим"ни вужудга келтиради. Ђарбдаги кўп иљтисодчилар бу мамлакатларда кўп чуљур ижтимоий - иљтисодий ислоќотлар ўтказишни ќам таклиф этмољдалар. Мустамлака "колония" љарам мамлакатлар билан метрополия ўртасидаги муносабатлар ќеч ваљт тенглик асосида бўлмайди, ноэквивалент алмашув йўли билан љўшимча бойлик ортириш имкони бўлган. Илгари мустамлака бўлган љарам давлатлар мустаљилликка эришгандан кейин ќам аввалги метрополияларга кўп ваљт давомида кўп жиќатдан бођлиљ бўлиб љолаверди. "Солиштирма чиљимлар" назариясининг янги вариантлари Ж.Вайнер, Г. Хаберлер, Ч. Киндлебергер ва бошљалар томонидан ќар томонлама ишлаб чиљарилган. Бу назария тарафдорларнинг фикрича, ривожланаётган мамлакатларда табиий ресурслар анчагина бўлганлигини ќисобга олиб, озиљ-овљат ва хом ашё маќсулотларига ихтисослашиш маъљул. Саноатни ривожлантиришга хожат йўљ, чунки анъанавий экспорт товарлари ќисобида ќалљаро бозордан керакли маќсулотларни алмашиб олиш мумкин. Бу фикрга љўшилиб бўлмайди, чунки бу усул мамлакатни ривожланишга олиб келмайди. Масалан, Малайзия худди шундай йўл тутди, фаљат ўз хом-ашёсини тайёр маќсулотга айлантиргачгина муќим иљтисодий ютуљларга эришди. "Ишлаб чиљариш омиллари" назариясида ќам ноэквивалент алмашув тизими, четга эса фаљат хом-ашё чиљариш таклиф этилади. Чет эл капитали учун кенг имкониятлар яратиш фикри устундир.
Баъзи олимлар ривожланаётган "индустриялаштириш" назарияларини илгари сурмољдалар. Масалан, Н.Кальдор, Ж.Майер ва бошљаларнинг фикрича, шахсий истеъмолни ихтиёрий љисљартириб иљтисодиётни молиялаш учун пул жамђармалар етарли эмас, давлат солиљ тизими орљали истеъмолни мажбурий йўл билан љисљартириш керак. Айрим ќолларда меъёрдаги инфляциядан фойдаланиш таклиф этилади.
Жамђармаларни ташљи молиялаш манбалари бўйича турли фикрлар билдирилади. Кўпчилик муаллифлар фикрича, айниљса ўтиш даврида чет мамлакатлари (биринчи навбатда ривожланган мамлакатлар) томонидан иљтисодий ва техникавий ёрдам зарурий чора сифатида кўрсатилади, ундан кейин эса бу ишлар "хусусий чет эл инвестициялари" билан алмашади (П.Роузенштейн-Родан, У.Хиллер, Г.Майер).
Ривожланаётган мамлакатларни индустриялаштириш стратегияси бўйича ќам турли ђоялар мавжуд. Баъзилар (В.Льюис, П.Бауэр) фаљат љишлољ хўжалиги соќаси билан енгил саноатни устун даражада ривожлантиришни таклиф этадилар, бошљалар бошида оддийрољ, кейинчалик техника ва технологяси мураккаб бўлган тармољларга ўтиши лозим деб ќисоблайдилар. Љишло хўжалигини ривожлантириш индустриализациянинг ќал љилувчи шарти сифатида белгиланади. Америка иљтисодчилари Х.Лейбенштейн ва В.Раттенлар љишлољ хўжалигини техник реконструкциялашни энг муќим масала деб љарайди. Бу даврда саноат љишлољ хўжалиги учун керакли товарларни ишлаб чиљариши кераклигини таъкидлайди. Бу фикрларда жон бор, масалан, "кўк инљилоб"ни амалга оширган бир љанча давлатлар энг муќим масала - озиљ овљат муаммосини асосан ќал љилаолдилар, лекин шунга љарамасдан сайёрамизда озиљ-овљат масаласини ќал этиш энг муќим муаммодир. Яна бир энг долизарб масала - бу демография муаммосидир. БМТ маълумотларига кўра 1945-95 йиллар давомида жаќонда аќоли сони 2,5 миллиардан 5,5 миллиардга етди (ўсиш 3 миллиард). Ялпи ички маќсулот (миллий даромад) 7 триллиондан 22 триллион АЉШ долларига ўсди, лекин аќолининг аќолининг асосий љисми энг тез кўпаёятган жойларда иљтисодий ўсиш суст. Ўз даврида Шарль Фурье ер шаридага максимал аќоли сони 5 миллиардан ошмаслиги керак деган ђояни айтган эди. XXI аср бошида 6 миллиард аќолининг иљтисодий аќволини ўйлаш керак бўлади. Шулар туфайли назария ва концепциялар илгари сурилган.
Шулар ичида давлатнинг иљтисодий ривожланишидаги роли масаласи муќимдир. Бу ќаљида юљорида фикр юритилган эди. Маълумки, классик ва неоклассик таълимот тарафдорлари давлатнинг иштирокини имкони борича четлашни таклиф этса, Кейнс ва кейнсчилар, ќамда неокейнсчилар давлатнинг роли фаол бўлишини тарђиб этадилар. Бу ќолатда ќам ана шундай икки ќил љараш характерлидир. Масалан, инглиз иљтисодчиси П.Бауэр давлат фаљат норентабел соќалар, масалан, транспорт, алоља, коммунал хўжалик, техник кадрларни тайёрлаш ва бошља тармољлар фаолиятига аралашуви ва уларга давлат секторидан ёрдам бериши керак деган ђояни илгари суради. Бошља рентабелли тармољлар эса хусусий сектор љўлига берилиши ва у ерда давлатнинг роли минимал бўлиши керак дейилади.
Иљтисодий ривожланишни режалаштириш, хусусий секторни љўллаш бозор хўжалиги дефектларини тугатиш учун керак дейилади. Америкалик иљтисодчи Г.Колн фикрича, кам ривожланаётган давлатларда режалаштиришнинг маљсади бозор жараёнини солиштиришга љаратилиши керак. Ривожланаётган мамлакатлар иљтисодиётини ђарб андозалари асосида олиб бориш ќам таклиф этилади. Бу тарихий жараён асосида рўй бериши керак (Капитал жамђариш, мануфактура ривожи, дехљонларни ердан маќрум этиш...). У Ростоу ўзининг "Иљтисодий ўсиш босљичлари" назарияси шу љоидани исботлашга уринади. Бошља олимлар ќам шу љоидага амал љилиб ривожланаётган мамлакатлар иљтисодий тараљљиётини сунъий тезлаштиришга уринмасликлари керак. Бу давлатлар капиталистик давлатлар босиб ўтган йўлдан боришлари маљбул, бошља йўл љидиришга хожат йўљ деган ђояни љўллайдилар. "АЉШ ташљи сиёсатининг иљтисоди" коллектив тадљиљотида ривожланаётган давлатлар ђарбнинг љисља ва узољ муддатли манфаатларига мос келувчи сиёсатини олиб бориш керак деган хулоса чиљарилади.
Бу тадљиљотдаги ђоя бўйича жаќон хўжалигидаги муносабатлари ривожи бошља цивилизациялашган муносабатлар сари бориши керак ва бу жараён кейинги ваљтларда янги ќалљаро иљтисодий тартиб сифатида љаралмољда. Бунда ќамма муносабатлар ўзаро тенгликка асосланган барча мамлакатлар манфаатларини ќисобга олувчи ва адолат тамойилларига амал љилувчи иљтисодий - ижтимоий алољалар янги ќалљаро иљтисодий тартибнинг асосий мазмунидир.
Бундай ђоянинг пайдо бўлиши аввалги даврларда бу муносабатларда тенглик бўлмаганлигини тан олиш билан баробар фикрдир. И.Фишер, Р.Дорнбуш, Р.Шмалензиларнинг таъкидлашича камбађал мамлакатлар масаласи камбађал жануб билан бой шимол ўртасидаги муаммолар сифатида тобора кучайиб бормољда. Жануб мамлакатлари ўз љийинчиликлари жаќон иљтисодиётидаги мавжуд аввалги тартибдан деб билмољдалар. Бу тартиб гўёки уларга љарши љаратилгандир. 1974 йилда БМТ Бош Ассамблеяси янги ќалљаро иљтисодий тартиб жорий этишни љўллаб-љувватловчи резолюцияни љабул љилди. Љабул љилинган янги тартиб уч љоидага асосланди:
1.Ќалљаро алољалар маълум тартибга солиб турилади ва турли давлатлар томонидан сиёсий йўл билан амалга оширилади;
2.Ишлаб чиљарилган товарларнинг давлатлараро таљсимотида ривожланаётган мамлакатлар манфаати ќам ќисобга олиниши шарт ва шуни таъминлайдиган йўллар яратилиши керак;
3.Барча иљтисодий муносабатлар тизими демократия асосида олиб борилиши зарур ва ќар бир давлат ўз ички тузумидан љатъий назар шу муносабатларда љатнашишга ќаљлидир.
Жануб биринчи навбатда Шимол томонидан ёрдам миљдорини оширишни сўрайди. Бой мамлакатлар эса берилган ёрдамдан самарали фойдаланиш зарурлигини рўкач љилмољда.
Кейинги даврда БМТ томонидан "инсоний ривожланиш концецияси" илгари сурилди. Унга тўларољ тўхталишни лозим топдик, чунки ундаги љоидалар республикамиз учун ќам ниќоятда аќамиятлидир. Иљтисодий ривожланиш концепцияси даромаднинг кўпайиши ва инсоний фаровонликнинг яхшиланиши орасидаги алољани аниљлашда муќим ќизматни адо этади. Бундай бођланиш нафаљат иљтисодий ўсишнинг миљдорига, балки сифати ва љандай таљсимланишига ќам бођлиљдир. Иљтисодий ўсиш ва одамлар ќаёти ўртасидаги бођланиш ољил сиёсат, ижтимоий маљсадлар учун тўловлар, даромад ва активларни љайта таљсимлашга љаратилган фискал сиёсат орљали яратилиши керак. Бундай бођланиш љашшољликни кучайтирувчи автоматик тарзди ишловчи бозор иљтисодиёти шароитида мавжуд бўлаолмайди, аммо биз бундан эќтиёт бўлишимиз керак. Даромад кўпайиши билан инсонлар ќаётининг яхшиланиши орасидаги автоматик бођликни инкор этиш иљтисодий ўсишини инкор этиш эмасдир. Иљтисодий ўсиш камбађал жамиятлар учун љашшољликни камайтириш ва умуман йўљотишда жуда муќим, лекин бундай ўсиш сифатининг аќамияти унинг хажмидан муќимрољ. Доно миллий сиёсат иљтисодий ўсишни одамлар ќаётини яхшилашга ўгира олиши керак. Буни љандай љилиб амалга ошириш мумкин? Бу иљтисодий ва сиёсий хокимиятда катта структуравий ўзгаришларни талаб љилиши мумкин. Бу соќада инсоний ривожланиш парадигмаси жуда инљилобийдир. Кўп мамлакатларда амалдаги хокимият тизимини љайта кўриб чиљишни талаб этади. Иљтисодий ўсиш ва одамлар фаровонлиги орасидаги бођликликни кучайиши кўп ваљт талаб этувчи ер реформаси, солиљларнинг прогрессив тизими, асосий ижтимоий ёрдамнинг кучайтирилиши, уни барча муќтож аќолига етиб борадиган љилиш, одамларнинг иљтисодий ва сиёсий фаолликлари йўлидаги тўсиљларнинг йўљотилиши ва уларнинг бойликка эга бўлиш ќуљуљини тенглаштириш ва бозор иљтисодиёти билан бођлиљ, иљтисодий ва сиёсий сай-ќаракатлардан энг кўп азоб чекиши мумкин бўлганларга ваљтинчалик ижтимоий хавфсизлик тизимини жорий љилиш бир љанча чора тадбирларни талаб этиши мумкин. Бундай сиёсий фаолият фундаментал ва ќар бир мамлакат бутунлай фарљли, аммо баъзи бир хусусиятлар ќамма мамлакатлар учун умумийдир.

Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling