Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet10/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 11-қисм


Жангарилар бизга юзланиб, орамиздан исёнчилар армияси учун аскарлар танлаб олишларини эълон қилди. Айнан шунинг учун ҳам уларнинг патруллари қишлоққа юборилган экан. Барчага — эркаклар, аёллар ва ҳаттоки ёш болаларга ҳам сафга туриш буюрилди. Жангарилар ҳаммамизга зимдан назар солишди. Халилугага яхшилаб тикилиб, бир қадам олдинга туришни буюришди. Сўнгра мен ва яна бир неча кишига келганда бу буйруқ такрорланди. Танлаб олинган одамларга алоҳида сафда туриш буюрилди. Жангарилар Жуниорни эътибордан четда қолдирганидан бироз ҳайрон қолдим. Ўзимни бўлажак қотил сифатида тасаввур қила туриб ўйладим: наҳотки энди акамни қайта кўра олмасам?! У кўзларимга қарамаслик учун бошини қуйи солди. Бахтимизга, жангарилар ўз танловларини қайтадан кўриб чиқишини айтишди. Улардан бири бизнинг сафимиздан ўрин топган йигитларни қизлар сингари титраётганини ва озодлик ҳаракати заифларга муҳтож эмаслигини таъкидлади ва қўшимча қилди: “Бизга нозигойлар эмас, кучли ва эпчил болалар керак! Биз яна биринчи қаторга қайтарилдик. Жуниор яна ёнимда эканлигидан хурсанд бўлдим. Акам жангариларга сездирмасдан бошимни силаб қўйди.
— Хўш, энди ҳаммангиз тартибни сақланг, якуний танлов натижаларини эълон қиламиз, — қуролланганлардан бири бизга қараб ўшқирди.
Бу сафар акамни сараланганлар сафига олишди, аммо мени қабул қилишмади. Жангариларга керак бўлмаганлар дарё бўйига олиб борилди. Танлаб олинганлар ҳам ортимиздан эргашишди.
Исёнчилардан бирининг танланганларга айтган гапини эшитганимиздан сўнг тиззаларимиз қалтирай бошлади:
- Сизлар ёлланма аскар сифатида тайинландингиз. Бу одамларни шавқатсизларча отиб ташламоғингиз жоиз. Уларнинг қонини кўрганингиздан сўнг жанговар руҳингиз ошиб кетади. Ўлимдан кейинги ҳаётга ишонмасангиз, улар билан бошқа ҳеч қачон учрашмайман деб ҳисоблайверинг.
Жангари кўкрагига муштлаганча қаҳқаҳа отиб кулди. Зимдан Жуниорга назар солдим. Кўзи тўла ёш бўлсада, муштини тугиб, ўзини аранг ушлаб турганди. Менинг ҳам ўпкам тўлиб, бошим айланиб кетди. Шу пайтда сараланганлардан бири ерга эгилиб, қайт қила бошлади. Жангарилар уни дарҳол ўлимга маҳкум қилинганлар сафига қўшишди. Бечора йигит шавқатсизларча отиб ташланди. Кўз ўнгимизда қон дарё бўлиб оқа бошлади.
- Хавотир олманг, келажак қаҳрамонлари, ўзингизни намоён қилиш фурсати етди, — деди исёнчилардан бири сараланганларга қараб илжайиб.
Биз тиз чўкканча, қўлларимизни бошимиз орқасига кўтариб турар эдик. Тўсатдан қишлоқ томондан ўқ товушлари эшитила бошланди. Икки жангари яқин атрофдаги дарахтлар орқасига яшириниб олди, учинчиси эса ерга ётиб, автоматни товушлар чиққан жойга йўналтирди.
- Балки улар ..., — дея гап бошлаган қароқчининг гапи оғзида қолди.
Жангарилар тинмай ўқ отар, шу орада биз ўрмонга қочиб, ўша ерда яширинишга уриниб, турли йўналишларда қочиб кетишга ҳаракат қилардик. Исёнчилар қуённинг расмини чизаётганимизни сезиб қолиб, ортимиздан ота бошлашди. Мен иложи борича тезроқ югуришга ҳаракат қилдим. Тўсатдан ўрмон орасида ётган қуруқ ёғочга қоқилиб, йиқилиб тушдим. Жангарилар яқинлашгани сари таслим бўлмасдан, олдинга эмаклай бошладим. Бир ўқ бошимнинг тепасидан шув этиб ўтиб, дарахтга бориб қадалганида тагимни хўл қилиб қўйдим. Дарахт қобиғи ўқ зарбидан сидирилиб тушди. Бир оз тин олиб, нафасимни ростладим. Устимдан ёмғир каби ўқлар ёғиларди. Юрагим жуда тез уриб кетди, нафасим оғирлашди. Юрагимдан чиқаётган дахшатли дуккиллашни эшитмаслик учун бурун ва оғзимни қўлларим билан ёпдим.
Жангарилар бир нечта одамларни қўлга олишди. Қулоғимга чалинаётган дахшатли чинқириқлардан уларнинг қийноққа солинаётганини сезиш қийин эмасди. Ингичка овозли аёлнинг жон ҳолатда бўзлаши қалбларни ларзага солиб юборар эди. Тишимни тишимга қўйдим. Кейин бир дарахт ичидаги тешикка кўзим тушди ва бир неча соат унинг ичида ҳаракатсиз ётдим. Жангарилар бу пайт ичида жаҳл билан осмонга ўқ узишаётган эди. Бироздан сўнг улар ўзини кетгандек қилиб кўрсатишди ва борлигини сездириб қўйган одамларни тутиб олиб, роса қийнашди.
Бир неча дақиқадан сўнг мисли кўрилмаган даражада кўп ўқ овози эшитилди. Бутун ўрмон ларзага келди. Тахминан бир соат ўтгач, ўт очиш аста-секин пасайишни бошлади, жангарилар кетгандек туюлди. Мен дарахт ичида нима қилишимни билмай ётавердим. Яқин атрофдан шивирлаш овози эшитилди. Аввалига жуда қўрқиб кетди, кейин овозлар жуда таниш туюлди. Жуниор ва бошқа дўстларимиз!
Маълум бўлишича, улар мен билан бир хил йўналиш бўйлаб югуришган экан. Аммо мен ҳалигача уларга жавоб беришдан қўрқардим. Чунки айнан улар эканлигига ишонч ҳосил қилишим керак эдида!
— Йўқолиб қолганга ўхшайди, — деди акам хўрсиниб.
Бўлди. Барча шубҳалар тарқалди:
— Жуниор, Таллои, Калоко, Гибрилла, Халилу, сизлармисизлар? 
Бор овозим билан қичқирдим.
Нариги тарафдан овоз келмади. Тағин такрорладим:
-Жуниор, мени эшитяпсанми?
— Ҳа, биз чириган тўнканинг орқасида турибмиз.
Дўстларим мени тешикдан тортиб олишди. Биз хавфсизроқ қишлоқ топиш учун йўл юрдик, йўл юрсак ҳам мўл юрдик. Бир неча кунни оч қорин билан ўтказдик. Ҳеч ким овоз чиқармас эди. Умуман ўзимни ҳис қилмай қўйдим. Фақат вақти-вақти билан акам ва мен бир-биримизга меҳр билан жилмайиб қўярдик. Мана шу бизга қувват берар, мана шу бизни олдинга чорларди. Дарё бўйидаги ўша даҳшатли дақиқаларда акам умидсизликка тушиб қолганини сезгандим, лекин у пайтда мени қутқариш учун ҳеч нарса қила олмасди.
Қишлоққа етиб келиб, гулҳан ёқиб, тонг отгунча унинг ёнида ўтирдик. Ҳамма сукутда эди. Ҳар биримиз алоҳида-алоҳида оламда яшаётгандек эдик. Тонг отиши билан сукунатга нуқта қўйилди. Қишлоқдан чиқиб, бу ерлардан тинчроқ бўлган ҳудудга бориш кераклиги ҳақида келишиб олдик. Бироқ, ҳеч биримиз ўзимизни қаерда хавфсиз ҳис қилишимизни ва у ерга қандай етиб боришни билмасдик. Бироқ ҳеч нима қилмагандан кўра, нимадир қилмоқ афзалроқ. Кундузи кийимларимизни дарёда оқаётган сувда ювиб ташладик ва уларни қуёш остида қуритишга қўйдик. Ўзимиз эса яқин атрофдаги буталар ичида яланғоч ҳолда ўтирдик. Олдинда бизни олис йўл кутиб турганини ич-ичимиздан ҳис қилаётган эдик…

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling