Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet11/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 12-қисм


6-боб.
Олти ўспириннинг бирга юриши ҳар кимни шубҳалантириши табиий эди. Аммо биз ажрала олмас эдик – ёлғиз курашгандан кўра, биргаликда курашган анча самаралироқ. Тинч аҳоли бизнинг ёшимиздаги йигитлардан жуда қўрқарди. Жангарилар болаларни ўз сафларига қўшилишга, ўз оилаларини отишга ва қишлоқларга ўт қўйишга мажбур қилаётгани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Бундай ўспиринлар оддий деҳқонларнинг мулкини талон-тарож қиладиган, ўлдирадиган ва майиб қиладиган махсус тўдаларга бирлашишди.Бундай қирғин қурбонларининг даҳшатли ҳикоялари яшин тезлигида тарқалди. Шу сабабли ҳам оддий одамлар бизни кўргач юқоридаги воқеаларни эслаб, жонҳолатда қочишга уринишарди. Баъзилари эса ўзларини, яқинларини ва мол-мулкини ҳимоя қилиш учун бизга ҳужум ҳам қилишди. Бу эса бизни қишлоқларнинг чеккасидан айланиб ўтиб, ўрмон бўйлаб юришга мажбур қилди. Бу биз учун ҳам, қишлоқ аҳолиси учун ҳам анча хавфсизроқ эди. Фуқаролар урушининг энг ёмон оқибати одамлар бир-бирига ишонишни тўхтатиши, ҳар қандай бегона одамнинг кўзга душман бўлиб кўриниши. Бундай пайтда танишлар ҳам ўз-ўзидан эҳтиёт бўлишади.
Қишлоқнинг чеккасидаги ўрмон бўйлаб кетаётганимизда бир нечта бақувват йигитлар йўлимизни тўсди. Уларнинг қўлида ов милтиқлари бор эди. Билишимизча, бу қишлоқнинг ўзини ҳимоя қилиш отряди экан. Маҳаллий мулозим бизни ҳибсга олишни ва ўз ҳузурига олиб боришни буюрибди.
Бизни кўриш учун жуда катта оломон тўпланган эди. Оёқларимизни қалин арқон билан боғлаб қўйишди, қўлларимизни бақувват қўллари билан қаттиқ ушлаб олишди. Қаттиқ сиқилишдан кўкрак қафасим ёрилиб кетай дер эди. Оғриққа чидай олмасдан йиғлаб юбордим. — Кимсизлар? Жангариларми ёки уларнинг қулоқлари? — мулозим таёғини ерга урди.
- Йўқ,- титроқ аралаш жавоб бердик.
Мулозимнинг жаҳли чиқди.
-Агар ҳақиқатни айтмасангиз, оёғингизга тош боғлаб, дарёга чўктириб юбораман
Улар нотўғри тушунаётганини, биз оддий мактаб ўқувчилари эканимизни уқтиришга роса ҳаракат қилдик. Оломоннинг «Қулоқларга ўлим!» дея бақириб туриши қўрқувимизни янада оширди.
Бояги бақувват йигитлар ёнимизга келиб, чўнтакларимизни кавлай кетди. Чўнтагимиздаги кассетани олиб бошлиғига беришди, бошлиқ эса кассеталарни қўйиб кўришни буюрди. Зум ўтмай магнитафон олиб келинди:
You down with OPP (Yeah you know me)
You down with OPP (Yeah you know me)
You down with OPP (Yeah you know me)
Who’s down with OPP (Every last homie)
Бошлиқ мусиқани ўчирди ва мулоҳаза билан соқолини силаб қўйди.
- Чет эл ёзувларини қаердан олдингиз?
Реп куйлашга қизиқишимизни айтдим. Бошлиқ реп нима эканлигини билмаса ҳам, бор кучим билан тушунтиришга ҳаракат қилдим.
- Бу худди ўзимизнинг масалга ўхшайди, фақат бу жанр оқ танлиларга тегишли.

Шунингдек, унга мактабимиз жойлашган Маттру Ёнгда қўшиқ ва рақсга тушишни ўрганганимизни айтдим.


- Маттру Ёнгда? — деб сўради бошлиқ ва Матру Ёнглик бир йигитга имо қилди.
Бошлиқ ўша йигитдан бизни таниш-танимаслигини ва «оқ танлилар тилидаги масал» ҳақидаги гап ҳақиқатан ҳам ростлиги ҳақида сўради. Бахтимизга, йигит ҳаммамизни номма-ном билар, бизнинг чиқишларимизни томоша қилган экан! Биз уни танимасдик, лекин биз ҳам уни танигандек унга қараб меҳр билан жилмайдик. У бизнинг ҳаётимизни сақлаб қолди. Қўлларимизни ечиб овқатланишга таклиф қилишди. Таомлар чакки эмасди – кассава ва қуритилган балиқ. Овқатни қамагандан сўнг қишлоқ аҳлига миннатдорчилик билдириб, йўлимизда равона бўлдик. Бошлиқ ва яна бир нечта аҳоли вакиллари қолишимизни сўрашди, аммо биз бу таклифни рад этдик. Меҳмондўстлик учун яна бир бор ўз миннатдорчилигимизни изҳор этиб, йўлимизда давом этдик, чунки эртами-кечми исёнчилар бу ерга ҳам етиб келишини яхши билардик.
Зич ўрмон бўйлаб ўтадиган сўқмоқдан кетар эканмиз заиф шабада дарахт шохларини оҳиста силкитишини кўриб кўзимиз қувонди. Осмоннинг кулранг пардаси орасидан хира қуёш жилмайгандек турарди. Кечга яқин олтита пахса уйли ташландиқ қишлоққа дуч келдик. Сўров-истовсиз кулбалардан бирига кириб, ўтириб олдик. Жуниорга қараагнимда юзидан тер оқаётганини пайқадим. У сўнгги пайтларда анча жим бўлиб қолганди. Менга бир жилмайиб қўйган юзлар яна мунгга тўлди. Акам ўрнидан туриб, қуёш уфққа бош қўйгунича узоқ вақт жимгина осмонга қараб ўтирди. Сўнг айвонга қайтиб, кичик тошни қўлига олди ва анча вақт давомида ўйнаб ўтирди. Нигоҳларимиз тўқнашади деган умидда ундан кўзимни узмадим. Кейинроқ нима ҳақида ўйлаётганини айтиб берар. Сабр қилайликчи. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling