Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet9/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 10-қисм


Қишлоққа етиб келганимизда боя илгарилаб кетган икки жангари бу ерда қолганларни олиб кетишни мақсад қилганини англадик. Қаршимиздан ўн бешга яқин одам чиқди. Ўн бешдан ошиқ одамларнинг аксарияти ёш болалар бўлиб орасида бир-иккита ёши катталар ҳам бор эди. Улар билан биргаликда қишлоқ четидаги уйнинг ҳовлисида саф тортдик. Деворнинг нариги тарафи ўрмон эди. Қоронғи тушиши билан одамлар аниқ кўриниб туриши учун қуролланган шахслар бир нечта машъала ёқишди. Бизга қурол ўқталиб туришганида қишлоқнинг асосий дарвозасига олиб борадиган ёғоч кўприк тахталарининг ғичирлаши қулоғимизга чалинди. Яқинда Маттру Ёнгдан қочиб кетган бир чол кўприкдан ўтаётган экан. Жангариларнинг энг кичкинаси бу чолни ёнимизга олиб келди. Эркак олтмиш ёшда бўлиб, кўрган одам камида 80 ёшлига ўхшатарди. Ажинлар афтини бужмайтириб ташлаган бу чол очлик ва доимий қўрқувдан сўнг анча ўзини олдириб қўйгани сезилди. Қароқчилардан бири уни итариб, тизаллатди, сўнгра автоматни орқасига тиради. Азойи бадани титраётган чолнинг ҳолатини кўрган исёнчилар хохолаб кулишди ва автоматини бизга қаратиб, бизни ҳам кулишга ундашди. Ўлим ҳавфи тургандан кейин нима қиласан? Кул дегандан кейин куласанда! Биз ҳам бор овозимиз билан кула бошладик. Қалбим юм-юм йиғлаётган бўлсам ҳам, баланд овозда кулдим. Кулги орқали ичимдаги нафратни чиқариб юборишга уриндим. Титроқни тўхтатиш учун қўлларим ва оёқларимни таранг қилишга ҳаракат қилдим, лекин бу титроқнинг янада кучайишига олиб келди. Наилож, жангариларнинг кекса одамни қўпол равишда сўроқ қилишаётганини индамайгина кузатдик.
— Нега Маттру Ёнгни тарк этдинг? – сўради жангарилардан бири чол кўзидаги узукка хирс билан қараб. Сўнг пичоғини чолнинг бўйнига қўйиб, чолнинг узугини секин ечиб олди.
- Бу узук менга жуда ҳам яхши ўтирса керак-а? – иршайди жангари. Сўнгра сўзида давом этди:
- Мен сенга савол бергандим. Нега саволимга жавоб бермайсан?
Жангарининг пешонасидаги томирлар шишиб кетди, кўзлари қонга тўлди. Чолнинг қўрқуви баттар кучайиб, киприклари қўрқувдан пирпираб кетди. Уруш бошланишидан олдин она сути оғзидан кетмаган йигитча кекса одамга бундай қўпол гапира олади деб ким ҳам ўйларди? Бизга оқсоқолларига нисбатан хурматсизлик катта гуноҳ деб ўргатишган, ёшлигимиздан катталарга хурматда бўлиш уқтирилган.
- Мен қариндошларимни қидиряпман. 
Оқсоқол овозидан қўрқиб кетгани яққол билинаётган эди. Бир чеккада турволиб сигарет чекаётган пулемётли йигитча тўсатдан қаддини ростлади ва яқинроқ келиб автоматни чолнинг пешонасига тиради:
- Сиз Маттру Ёнгдан қочиб кетдингиз, чунки бизни ёқтирмайсиз. Бизнинг озодлик учун курашимиз сизга ёқмайди. Хўш? Шунақами?
Чол кўзларини юмиб, аччиқ-аччиқ йиғлади. Чолга қараб туриб унинг юзидаги маънони уқигандек бўлдим. Чол таҳминан қуйидаги гапларни айтаётган эди:
- Бу қандай озодлик ҳаракати? Сизлар кимга ва қандай қилиб эркинлик беришни хоҳлаяпсизлар? Менда фақат фикр эркинлиги бўлишини хоҳлайман. Аммо сизлар буни хурмат қилмаслигингиз яққол сезилиб турибди.
Жангарилар чолни сиқувга олишда давом этишаётганларида қароқчилардан бири қишлоқдаги барча уйларнинг деворларига хунук ҳарфлар билан «РУФ» деб ёзишаётган эди. Афтидан, улар алифбони умуман билишмайди. Ёзувга қараган одам булар фақатгина шу учта ҳарфни билар экан деган ҳаёлга боради. Жангарилар бўёқчилик ишини якунлаганидан сўнг, ҳалиги кекса одамнинг ёнига бориб, бошига автомат тиради:- Сўнгги сўзингни айт!
Бечора чол. Қани энди у ҳозир гапира олса. Фақатгина лабларини қимирлатди, лекин бирорта товуш чиқмади. Жангари тепкини босиб юборди. Мен кўзларимни четга олдим. Тиззаларим қалтираб, юрагим тез уриб кетди. Юрак ютиб чолга қараганимда у худди думига қўнган пашшани ушламоқчи бўлган итга ўхшаб ётган жойида кулгили ҳолатда айланиб ётарди. Ниҳоят ундан садо чиқди: “Бошим! Миям!“ Атрофдагилар хахолаб кулиб юборишди. Сўнгра у бироз тинчиб, одамлар ойнада ўзларини кўришдан қўрққанларида бўлгани каби секин қўлларини юзи томон тортди. Чол “Мен кўряпман! Мен эшитяпман! “ деганча қичқириб, ҳушсиз ҳолатда йиқилди. Маълум бўлишича, ўқ унинг бошига тегмаган –қулоғини тешиб ўтиб бўйиннинг ён тарафига қадалган. Чолнинг жони оғриётганидан жангариларнинг завқланишини кўрсангиз эди…

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling